1440 йил 14 Рамазон | 2019 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Кун ҳадиси

Бу сизларга бўлишини яхши кўрасизларми?

08:20 / 15.07.2018 1564 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорда кетаётганларида қулоғи кичкина бўлган ўлимтик бир эчкининг олдидан ўтиб қолдилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қулоғидан ушлаб: «Сизларнинг қайси бирингиз буни бир дирҳамга сотиб олишни яхши кўради?» дегандилар, саҳобалар: «Бизга ундан бирор нарса бўлишини яхши кўрмаймиз. Буни нима ҳам қилардик?» дейишди. Сўнгра у зот яна: «Бу сизларга бўлишини яхши кўрасизларми?» дегандилар, улар: «Аллоҳга қасамки, агар бу тирик бўлганда ҳам қулоғи кичиклиги сабаб айби бор экан. Энди ўлигига эгалик қилишни ким ҳам яхши кўрарди?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, бу дунё Аллоҳ ҳузурида сизларга мана бу ўлимтик эчки қадрсиз бўлганидан ҳам зиёда қадрсиздир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таоло бир кишига олтмиш ёшга етгунгача ажалини кечиктирса, узр учун ўрин давоми...

995 08:10 / 09.02.2018
У кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни .Бу байроқни бир кишига бераманки, у Аллоҳ ва расулини яхши кўради ҳамда унинг қўлида давоми...

994 09:05 / 25.01.2018
. ,. . Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Биздан бир ҳадисни эшитиб, уни ёдлаб олиб, бошқасига давоми...

359 09:53 / 27 февраль
. ,. . 6475. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Курашда енгган кучли бўлавермайди. Ғазаб чоғида ўзини давоми...

332 08:37 / 30.12.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat