1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 264-оят

13:48 / 19.04.2018 3690 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг. У мисоли устини тупроқ босган, сўнгра кучли ёмғир ёғиб, уни сип-силлиқ қилиб қўйган ясси тошга ўхшайдир. Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас. Бақара 264. 

Ушбу ояти каримада садақадан кейин миннат қилиб, озор бериб, қилган яхшилигининг савобидан бебаҳра қолиш ажойиб бадиий васф билан тасвирланяпти. Бу билан мусулмонлар қалбида мазкур ишнинг нақадар ёмон иш экани жонли тасвирланмоқда. Оятнинг аввалида садақани миннат ва озор бериш билан ботил қилмасликка амр бўляпти. Кейин эса, агар шундай қилинса, риё учун садақа қилганга ўхшаб қолишининг баёни келяпти:

«Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг».

Демак, ортидан миннат ва озор келадиган садақа Аллоҳга ва охират кунига иймон туфайли эмас, балки риёкорлик учун қилинган садақага ўхшар экан. Ўз навбатида:

«У мисоли устини тупроқ босган, сўнгра кучли ёмғир ёғиб, уни сип-силлиқ қилиб қўйган ясси тошга ўхшайдир».

Асли чатоқ бўлгани учун ушбу қилинган яхши амал унинг эгасига юқмайди. Риё учун қилинган садақа силлиқ, бетаъсир, қаттиқ тошнинг устига тўпланиб қолган озгина тупроққа ўхшайди. Ёмғир ёғса, ундан наф олиб, ўсимлик ўстиришнинг ўрнига, ювилиб, оқиб кетади ва силлиқ, қаттиқ тош очилиб қолади. Бу тарзда садақа қилувчилар

«Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар».

Яъни улар ҳеч қандай савоб олмайдилар.

«Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас».

Энди бу васфнинг қарама-қаршиси – иймонли кишилар қиладиган садақанинг васфи келади:

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй одамлар Ер юзидаги нарсалардан ҳалолпокларини енглар. Ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқойдин душмандир. Бақара 168. Ушбу ояти каримада давоми...

3064 08:10 / 04.01.2018
Шоядки, ҳидоят топсангиз, деб Мусога Китобни ва Фурқонни берганимизни эсланг Бақара 53. Бу ҳам Бану Исроилга берилган улуғ неъматлардандир. Уларга пайғамбар этиб давоми...

3089 09:10 / 01.09.2017
Ва Мен сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб нозил қилган нарсага иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг ва оятларимни озгина баҳога сотманг. Ва давоми...

3122 10:05 / 22.08.2017
Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодир эканини билмадингми Бақара 106.

2935 18:43 / 02.11.2017