1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 163-оят

08:20 / 30.12.2017 3355 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир. Бақара 163. 

Ушбу оятда Ислом ақийдасининг бош масаласи – Аллоҳнинг ягоналиги асосий қоида сифатида илгари сурилмоқда. Ҳеч қачон Аллоҳнинг борлигига шубҳа бўлмаган. Доимо Унинг зоти ва сифатлари ҳақида тортишувлар бор эди. Унинг махлуқотлар билан алоқаси ҳақида ҳам тортишувлар кечган. Фақат коммунистларгина илоҳнинг йўқлиги ҳақида сафсата сотдилар. Аллоҳнинг борлигини инкор этдилар. Коммунистик тузум авжига чиқиб, бутун дунёни эгаллаймиз, деб жар солиб турган бир пайтда замондош олимларимиздан бирлари: «Аллоҳнинг борлигини инкор қилиш бармоқдаги томири йўқ бегона ўсимтадир, шак-шубҳасиз, тезда йўқолиб, асари ҳам қолмайди», – деб ёзган эди. Тўғри чиқди, коммунистлар ҳам, уларнинг ғоялари ҳам, жумладан, Аллоҳнинг борлигини инкор этиш ҳам йўқ бўлиб кетмоқда.

Аллоҳнинг ягоналиги ақийдаси асосида бошқа тасаввурлар ҳам ҳақиқий шаклни оладилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда:

«Аллоҳ таолонинг исми аъзами «Ва илаҳукум илаҳун ваҳидун», яъни «Ва илоҳингиз бир илоҳдир» ҳамда «Алиф лам мим. Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳу», яъни «Алиф лам мим. Аллоҳки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир» оятларидан биридадир», – дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У пайтда эргашилганлар азобни кўриб, эргашганлардан тонарлар ва сабаблар ҳам улардан кесилар. Бақара 166.

2775 21:10 / 02.01.2018
Эй иймон келтирганлар Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларидан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз. давоми...

3329 08:25 / 11.01.2018
Йўқ Кимки яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Ҳамда уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Бақара 112. давоми...

3512 08:45 / 09.11.2017
Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга «Қувилган, хорланган маймунларга айланинг» дедик. Бақара 65. Шанба куни ҳаддан давоми...

3681 09:25 / 17.09.2017