1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ажал нима?

20:30 / 28.05.2019 7259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабчада «белгиланган вақт, муҳлат, шошилиш» деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда инсон умрининг Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилган муҳлатининг ниҳояси, тугаши «ажал» дейилади. Ажалнинг Аллоҳ томонидан бериладиган азоб-уқубат муддати маъноси ҳам бор. Қуръони каримнинг Аъроф сурасида шундай оят бор: «Ҳар бир қавм-жамоат учун ажал бордир, Бас, қачон уларга ажаллари келса, уни бирор соатга кечга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар» (Аъроф сурасида, 34-оят).

Жонни берган Зот уни қачон қайтиб олишини – ажалини ҳам белгилаб қўйган. Ажалнинг қачон келишини Ундан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу дунё ажалидан сўнг бир куни у дунё учун белгиланган қиёмат вақтини ҳам тайин этган. Мана шу аломатлар ақл-инсофи бор кишиларни ягона Аллоҳга иймон келтириш, Унга бошқани тенглаштирмаслик учун далил ва омил бўлиши керак.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Ҳар бир умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар» деган (Юнус сураси, 49-оят).

Аллоҳ таолодан бошқа бирон зот ҳеч кимга ҳаёт бера олмаганидек, ҳаётдан ҳам маҳрум қила олмайди. Агар Аллоҳ таоло бирор кимсанинг тириклигини хоҳласа, у душман ичида қирқ йил жанг қилган тақдирда ҳам ҳеч бир зиён етказилмай тирик ва соғ-саломат қолаверади.

Ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди, ажали етган одам қаерда бўлса ҳам ўлади. «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни тақдир қилган бўлса, унга ўша ерда бир ҳожатни рўпара қилиб қўяди», деганлар».

Киши қай турли ўлим билан вафот қилса ҳам, ўз ажали билан ўлган бўлади. Дунёдаги барча жонзотларни (шу жумладан инсонларни) яратган, уларга жон ато этган Зот – Аллоҳ таолодир, ҳеч бир жон Аллоҳ таолонинг изнисиз ўлмайди, уларнинг ажалини яккаю ягона Аллоҳ билади. Инсон ожиз, белгиланган ажал муддатидан бир лаҳза ҳам ортиқ яшай олмайди. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига кўра, Аллоҳ таоло махлуқотларга боғлиқ нарсаларнинг ҳаммасини, шу жумладан ўлимни ҳам олдиндан билишига иймон келтириш мукаллаф учун вожибдир.

Аҳмад Муҳаммад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт давоми...

2860 11:29 / 06.10.2018
Имом Ибн Жавзий ўзининг .Сойдул хотир, китобида талабалик даврининг аввалида чеккан машаққатлари ва ўша қийинчиликларга қилган гўзал сабри ҳақида шундай давоми...

2044 16:00 / 05.09.2021
Абу Саъийд Жуъфий айтади .Мансур Ироқ аҳлининг воизининг бундай деганини эшитдим.Куфада эдим. Бир куни кечаси тонг отди деб ўйлаб ташқарига чиққандим, қарасам, давоми...

3050 21:01 / 12.01.2019
Билинг Чиндан ҳам инсонда кўп ахлоқ ва сифатлар мавжуд, лекин гуноҳларнинг манбаи тўрт сифат билан чегараланадиБиринчи сифат ndash ҳукмронлик сифатлари. Булардан давоми...

6259 16:40 / 15.03.2019