1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Aёл фарзандлари тарбиясига масъулдир

05:00 / 15.02.2017 2988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: «Ҳаммангиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз ўз сурув-подасига масъулсиз. Бошлиқ бир чўпон ва қўл остидагиларига масъул. Эркак оила ишларининг чўпони ва уларга масъул. Аёл хўжаликнинг уйида бир чўпонидир ва фарзандларига масъул. Хизматчи (ишчи) хўжайинининг (иш берганнинг) молини чўпони ва уларга масъул. Ҳаммангиз чўпонсиз ва ҳар бирингиз (ўз) сурувингиздан масъулдирсиз.

ИЗОҲ

Мусулмон аёл масъул бўлган бурчларнинг аввалида фарзандларини одобли қилиб тарбиялаш туради.
Ҳадисдаги истеъфодалар:
Ота-онани, ўз наслларининг давомчиси бўлган фарзандларига қолдирадиган энг катта сарвати, энг чиройли совғаси тарбиядир. Қуйидаги ҳадиси шарифларда ҳам бу нарса алоҳида таъкидланган.

1. «Бир (она) ота фарзандига гўзал одоб ва яхши тарбиядан ортиқ (нарса) беролмайдилар».
2. «Фарзандларингизга икромда бўлинг (яхши муносабатда бўлинг), уларга гўзал одоб ва тарбия беринг».
3. Ота-она, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилинган бу ҳикматли сўзларни ерига келтирмоқлиги, фарзандларига адаб, ахлоқ ва гўзал хусусиятларни ўрнаштирмоқлиги ва шу тарзда уларни соғлом бир руҳ ва хулқли қилиш билан келажакка ҳозирлашлари лозимдир.

Фарзандларнинг одоб ва тарбиясидан ота-она масъулдир. Расулуллоҳдан (с.а.в.) ота-онанг қиёмат кунида фарзандлари учун ҳисоб китобга тортилишлари ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган.
Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур.
Ушбу оят нозил бўлганда, Ҳазрати Умар (р.а.):
- Эй, Расулуллоҳ (с.а.в.)! Ўзимизни сақлаймиз. Бола-чақаларимизнинг қандай сақлай оламиз? - дея сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Уларга Аллоҳга қул бўлишини, тоат ва ибодатни амр қиласиз. Аллоҳга исён этмоқдан ва гуноҳ иш қилмоқдан уларни қайтарасиз, мана бу уларни сақлаш деганидир - дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёшлик одобларидан бири ёши улуғларни эҳтиром қилиш ва уларнинг тажрибасидан фойдаланишдир. Ёшлар ўзидан катта ёшдаги ҳар бир кишини, хусусан, қари ёшдаги отахон давоми...

3024 05:00 / 06.03.2017
Ота уйга катта, гўзал халталарни кўтарган ҳолда келди ва Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳrdquo, деди.Она .Ва аълайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, келинг, давоми...

3834 13:52 / 08.12.2017
Бир куни бир овчи қуш овлаш учун тўрини анҳор бўйига ўрнатиб кетди. Бир оздан сўнг бир қушлар галаси тўрдаги донни ейиш учун келиб тузоққа илинишди. Овчи тўрга давоми...

4146 05:00 / 16.02.2017
Яхши кийинган бир бегона юртлик киши бир шаҳардаги ресторанлардан бирига кириб хизматчига деди Яхшилаб қовурилган бир бўлак гўшт билан бир ликобчада салат давоми...

4108 05:00 / 16.02.2017