1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳга қарзи ҳасана берувчи борми?

11:10 / 23.04.2019 5834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.

Аслида, «қарз» сўзи луғатда «кесмоқ» маъносини билдиради. Қарз берувчи киши ўз молидан кесиб, қарз сўровчига беради. Аллоҳ таоло Ўз дини йўлида сарфланадиган молу мулкни Унга берилган «қарзи ҳасана»га, яъни орага судхўрлик ва бошқа ғаразлар қўшилмаган қарзга ўхшатмоқда.

«Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?!»

Бунда эҳсон, нафақа қилишга катта тарғиб бордир. Чунки қарзни муҳтожлар олади, Аллоҳ эса ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ, балки барчанинг Унга муҳтожлиги бор Зотдир. Оятда Аллоҳ таоло эҳсон қилганларнинг сарфини кўпайтириб беришга ва бунинг устига, уларни карамли жаннатга киритишга ваъда қилмоқда.

«Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор».

Уламолар Аллоҳ таоло қабул қиладиган яхши қарзнинг шартларини ҳам зикр қилганлар:

1. Садақа қилувчининг нияти соф бўлсин.

2. Садақа чин кўнгилдан, риёсиз, Аллоҳнинг розилиги учун берилсин.

3. Ҳалол молдан бўлсин.

4. Сифатсиз бўлмасин.

5. Энг зарур жойга сарфлансин.

6. Садақа яширин ҳолда қилинсин.

7. Миннат қилинмасин.

8. Кўп бўлса ҳам, оз саналсин.

9. Ўзининг яхши кўрган молидан бўлсин.

10. Ўзини бой санаб, олувчини камбағал санамасин.

Маълумки, саҳобаи киромлар ҳар бир оятга тўлиқ амал қилишга шошилар эдилар. Шу маънода улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ривоят жуда ҳам ибратлидир. Ушбу оят нозил бўлганда Абу Даҳдаҳ Ансорий исмли саҳоба:

– Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ биздан қарз хоҳлаяптими? – деди.

– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга:

– Қўлингизни беринг, – деди-да, у зоти бобаракотнинг муборак қўлларидан тутди. Сўнгра: – Мен ўз Роббимга боғимни қарз бердим, – деди.

Унинг боғида олти юз туп хурмоси, хотини Умму Даҳдаҳ ва фарзандлари бор эди. Абу Даҳдаҳ боғига келиб, хотини Умму Даҳдаҳни чақирган эди, у:

– Лаббай! – деб чиқди. Абу Даҳдаҳ:

Боғдан чиқ, мен уни Роббимга қарз бердим, деди. Аёл эса:

– Қилган савдоингнинг даромади кўп бўлсин, – деди-да, дарров болалари ва асбоб-анжомларини кўтариб, кўчди. Шунда Набий алайҳиссалом:

– Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган қанчадан-қанча хурмолар Абу Даҳдаҳники бўлди, – дедилар.

Юқоридаги оятлар эҳсон-нафақа қилишга даъват этди ва бунинг учун улуғ ажр борлигининг хабарини берди. Келаси оят эса мазкур ажрнинг бир қисми ҳақида баён қилади.

"Тафсири Ҳилол" китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳарб айтади .Асҳобларимиздан баъзилари Ибн Авн ҳақида шундай дейишди .Онаси уни чақирган эди, у жавоб берди. Бироқ унинг овози онасининг давоми...

1629 08:00 / 30.01.2021
Инсон илммаърифатга эга бўлмасдан туриб, дунё халқлари ичида пешқадам бўлишни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва давоми...

4652 09:02 / 29.11.2018
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатлашиб қолдиларЙигит .Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши давоми...

11312 19:00 / 07.05.2022
Қуръонда пайғамбарлар дуоларидавомиСулаймон алайҳиссаломнинг муҳим хусусиятларидан бири Аллоҳ томонидан у зотга улкан давлат ато этилишидир. Бундан ташқари давоми...

4253 13:10 / 10.04.2019
Аудиолар

120130 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41794 14:35 / 11.08.2021