1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Адолат тимсоли

17:16 / 06.06.2017 6819 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1530 йилларда Афғонистон ва Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларига Шерхон номли  адолатли подшоҳ ҳукмронлик қилган. У кишининг ҳукмронлик вақтида қўшинлари мамлакат ҳудуди мудофааси йўлида тоғ чўққиларининг бирида жанг олиб борар эди. Қўшин ҳарбий қароргоҳини тоғ чўққиларининг бирига жойлаштирмоқчи бўлди. У чўққида эса бир фақирнинг кулбаси жойлашган эди. Қўшин аскарлари у кулбани кўчириб юбордилар. Кулбасидан ажралган ўша фақир инсон бошқа жойда қўним тополмади. Шунда подшоҳнинг ҳузурига бориб шикоят қилишга қарор қилди. Подшоҳнинг шаҳрига етгач, подшоҳ Шерхон қаердалигини сўради. Унга подшиҳ шаҳар атрофида болалар билан ўйнаб юрибди, деб айтишди. Фақир киши бу жавобдан инсонлар унинг жулдур кийимига қараб мазаҳ қиляпти, деб ўйлаб, бошқалардан сўради. Улар ҳам худди шу жавобни беришгач, сўраб-суриштириб шаҳарнинг катта масжиди орқасида гўзал ва қимматбаҳо либослар кийган болачалар билан  ўйнаётган одамни кўрди. Шунда ёнидаги кишилардан: «Бу болалар ким?» деб сўради. Улар: «Бу мусулмонларнинг етим болалари», деб жавоб берди. Фақир киши ажабланиб: «Бу болаларнинг кўриниши етим болаларнинг кўринишига ўхшамайди-ку!» деди. У эса: «Бизда етимлар бошқа болалар киймайдиган энг қимматбаҳо ва гўзал кийимларни киядилар. Бу подшоҳ Шерхоннинг амрларидир», деди. Фақир киши адолатли подшоҳ борасида яхши хушхабар олиб Аллоҳдан подшоҳ туфайли ҳожатини раво қилишини сўради. Подшоҳ етим болалар билан ўйнаб бўлгач, унинг хизматкорларидан бири бир ғариб подшоҳ ҳзурига келганини айтди. Подшоҳ хизматкорга: «Нега у келганидаёқ менинг ҳузуримга олиб келмадингиз?» деди. Хизматкорга танбеҳ бериб: «Ҳой, ахир ғариб инсон кўпинча оч-наҳор  ёки бирор-бир хавфда бўлади, уни куттиришинг қандай қилиб хаёлингга сиғди?! Аллоҳ сени кечирсин!» деди ва вақтни зое кетказмай ғариб инсон томон шошилди. Подшоҳ фақирнинг олдига келгач, тавозе ила унга юзланиб: «Лаббай эй  Аллоҳнинг бандаси, мен ходимингиз Шерхон бўламан. Бизга бирор хизмат борми? Аллоҳнинг изни билан қўлимиздан келганча ёрдам берамиз», деди. Фақир киши бу жавобдан ўзини йўқотиб қўйиб гапида тутилиб қолди. Подшоҳ унинг юзига табассум билан қараб тинчлантира бошлади ва: «Гапиринг, эй Аллоҳнинг бандаси, фақат  Аллоҳдан қўрқинг, ўзгалардан эмас. Аллоҳга қасамки, агар менга ҳақингиз ўтиб қолган бўлса, уни ҳозироқ қайтарай», деди. Фақир инсоннинг бундан янада ҳайрати ошди ва шикоятини сўйлади. Подшоҳ шикоятини эшитиб бўлгач: «Зулм ила олинган ҳақингизни қайтараман. У ҳозирдан менинг зиммамдадир», деди  ва дарҳол қўшин бошлиғига ҳарбий қароргоҳни у ердан кўчириб, фақир учун аввалги жойда уй қуриб беришини буюрди. Фақир киши таажубланиб, қарсак чалди ва подшоҳни мақтай бошлади. У ҳали гапини тугатмасдан подшоҳ уни тўхтатди ва: «Эй киши, сенга ҳақингни қайтарганимиз учун бизни мақтама. У ер менинг ҳам, отамнинг ҳам моли эмас, балки заиф мусулмонларга хизмат қилишим учун Аллоҳнинг берган молидир, Аллоҳга қасамки, мени душман енгиб, қул қилиб, йиртқичларга ем қилгани, Аллоҳ ҳузурида  елкамда бир фақирнинг ҳақи қолиб кетишидан кўра яхшироқдир», деди.



Аъзамжон ТОШПЎЛАТОВ таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

7124 05:00 / 06.03.2017
Зоҳидликка қизиққан бир киши балиқ овлаб ҳаёт кечирар экан. Бир куни у иккита балиқ овлабди. Бирини пишириб еб, иккинчисини келажак учун асраб қўйишга қарор давоми...

1572 19:00 / 22.04.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди, балки давоми...

3148 05:00 / 01.03.2017
Ҳасан Басрий айтган 40 калима1. Аллоҳ бандани воз кечганининг аломати, банда бефойда нарса билан машғул бўлишидир.2. Хулқини ёмон қилган жонини қийнабди.3. Олимлар давоми...

4329 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

120093 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41763 14:35 / 11.08.2021