1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Воизлик (дарслар)

6-дарс: Воизликдаги психология

11:50 / 18.04.2017 4167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Нотиқнинг руҳий хусусиятлари.
2.Нотиқнинг ўзига ишончи.
3.Нотиқлик психологияси.

Нотиқнинг руҳий хусусиятлари

Воизлик каби ўз-ўзига бўлган ишонч, мувозанатни жалб қиладиган бирорта меҳнат тури йўқдир. У пайғамбарлар, мурсаллар ва ҳар бир асрдаги ислоҳотчиларнинг амалидир. Нотиқлик самовий рисолатларни нақл қилиш ва инсонларга шарҳлаш учун улуғ бир воситадир. У ҳаётда тўғри йўлни ва олижаноблик асосларини чегаралаб беради. Булар орқали воизлик билан машғул бўлаётган одамга руҳий тарафдан кўп яхшиликлар келиб чиқади ва яна унинг ҳаёти саодат ва барқарорликка чўмади. Бу нарсалар жумъа, икки ийд хутбаларини ўз ичига оладиган диний воизликни ўзидагина тўхтаб қолмайди. Балки, ваъз қилишлик, иршод, дарс беришлик каби ишларда ҳам содир бўлади. Бу иш эркаклар ва аёлларга ҳам бир хилда тегишлидир. Қуйида воизга оид бўлган баъзи хусусиятларнинг шарҳи умумий шаклда баён этилади.

Ўзига ишонч

Ўзига ишонишлик руҳий таълимотларга асосан иш тутувчи инсонларнинг қалбларидаги энг юксак орзудир. Чунки ўзига ишонишлик шундай бир ҳолатки, инсон агар унга етадиган бўлса, ҳар қандай ўзида содир бўлган руҳий касалликни осонлик билан муолажа қилиши мумкин. У билан ҳаётнинг ҳар қандай муаммолари, машаққатли шароитлари қаршисида ёрдам берадиган руҳий қувват зиёда бўлади. Воизлик фақатгина ўзига бўлган ишочни пайдо қилиш, руҳий касалликларга даво бўлишда ҳал қилувчи омил эмасдир. Балки, даволашдан ҳам яхшироқ бўлган руҳий ҳимояни келтириб чиқаришга ҳам қодирдир.

Воизлик психологияси

Гоҳида инсонда жуда кўп илмлар ҳосил бўлади. Агар уни инсонларга нақл қилишга имконият берилса жамият шу орқали кўп яхшиликларга эришиши мумкин. Лекин руҳий танглик ва биринчи қадамни ташлашликдан қўрқишлик ўзи билган ва одамларга етказа олмаган чуқур илмни зойе бўлишлигига олиб келади. Бу танглик ҳолати илмни етказа олмасликни ўзида тўхтамайди. Балки, ривожланиб инсонда тўлиқ ҳукмрон бўлиб олади. Ундан кейин у ҳаётида ҳар қандай ҳақни ҳам талаб қила олмай қолади. Қачон унга бир мушкулот йўлиқса, унга нисбатан ҳиссиётини ифода қилишлик, уни қаршисида асабийлашувини чегаралашдан ҳам ожиз қолади ва тушкунликка дучор бўлади. Бу тушкунлик эса ўз навбатида кейинчалик руҳий касалликларга айланадиган руҳий муаммоларга олиб боради.
Инсонни ифодали сўзлаш йўлини ўрганиши ва машқ қилиши унда руҳий қувватни ривожлантиради ва уни хаётдаги вазифаларни (воизлик, илмни тарқатиш каби) муваффақиятли адо этишга олиб боради. Чунки таълим олишни зафарли ва омадли чиққани уни бошқаларга нутқ орқали етказилгандагина маълум бўлади. Нутқ қилиш, ваъз қилиш инсонни ўзига бўлган ишончни, қавм орасида етакчилигини келтиради. Барча пайғамбарлар ва мурсаллар уларга вазифа юкланмасидан олдин, бошқалардан фақатгина соғлом ниятлари ва руҳий покликлари билангина ажраладиган оддий инсонлар эканлиги кузатилади. Лекин пайғамбарлик берилганидан кейин ўз жамиятларида таъсир кўрсатувчи, буюк бир шахсиятларга айландилар.
Уларни ичида нафақат жамиятлари балки бутун оламга таъсир кўрсатган пайғамбарлар ҳам бордир. Бунга мисол қилиб, жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрсатиш мумкин. Демак, пайғамбарлик вазифаси уни етказишдан иборат экан. Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига:"Эй, Расул! Раббингиздан сизга нозил қилинган нарса (оятлар) ни (одамлар) га етказинг. Агар (буни) қилмасангиз унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз. (Моида сураси, 68-ояти)-деб марҳамат қилади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1.Номутаносибликлар.2.Замон ва макон эътибори.3.Жамоатнинг ҳолати.Кўп ҳолларда ваъзга ташқи омиллар сабабли путур етади. Бу омиллар хутба матнидан узоқ бўлса ҳамки, давоми...

3919 11:46 / 18.04.2017
1.Илмий асослар.2.Қўишмча маълумотлар.Ваъзни ташкил этилишида қайси фанга тегишли бўлишидан қатъи назар илмий асосларни иштироки лозим. Масалан жўғрофия, давоми...

3039 11:45 / 18.04.2017
1.Ҳаё.2.Ҳақ ва ҳаё.3.Уятчанлик сабаблари.Инсонни ўз қалбидаги нарсани хитобий тарзда ифода қилишдан ман қиладиган тўсиқ ҳаёдир, яъни уялмоқликдир. Ҳаёнинг келиб давоми...

3855 11:48 / 18.04.2017
1.Ишонч.2.Машқ қилиш.3.Рағбат.Воизнинг шахсияти. Бу бўлимда воизнинг шахсиятига боғлик бўлган ички ва зоҳирий нарсалар, уни инсонлар олдида туриб ваъз айта олишга давоми...

3957 11:49 / 18.04.2017
Аудиолар

118799 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40750 14:35 / 11.08.2021