1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

СПИРТЛИ ХУШБЎЙ НАРСАЛАР ҲАҚИДА

20:18 / 27.04.2016 3201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, сизга кичик бир саволимиз бор. Бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи атирларни намоз ўқиётганда сепиш мумкинми? Қуръон оятлари ва ҳадис билан исботлаб беринг, илтимос.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало билиб қўйингки, шариатнинг манбалари фақат Қуръон ва ҳадисдан иборат эмас. Балки ижмоъ ва қиёс ҳам бор. Шунингдек, масолиҳи мурсала, урф, шаръу ман қаблана шаръун лана бошқа манбалар ҳам бор. Ҳар бир нарсани Қуръон ва Ҳадис билан исботлаб беришни сўраш Қуръон ва Ҳадис асосида қабул қилинган манбаларни инкор қилиш бўлади. Иккинчидан, фатво сўровчи киши далил келтиришни талаб қилиши ҳам одоб доирасидан ташқари ҳисобланади.
Мен сизнинг саволингизга барча уламолар иттифоқ қилган гапни келтириш билан жавоб бераман:^
Сиз спирт деб атаган нарса алкогол моддалар жумласига киради. «Алкогол» сўзи ажнабий тилдан кириб қолган, лекин ажнабийлар ҳам алкоголни «ал-куҳл»дан олишганлиги маълум ва машҳур. Ана шу алкогол нарсалар шариат нуқтаи-назаридан нажас ҳисобланмайди. Бу нарса «ҳамма нарсанинг асли покдир» қоидаси асосида бўлинган. Хусусан, ўша алкогол нарсалар холис ўзи бўлса ҳам, бошқа нарса аралаштирилмаган бўлса ҳам, ёки сувга аралаштирилган бўлса ҳам барибир. Шу билан бирга «хамр», яъни ароқ ва ичимлик ичиб маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган нарсалар нажосат ҳисобланади маънавий жиҳатдан. Шунга биноан, шариат нуқтаи-назаридан алкогол - яъни спиртли нарсалар тиббий ҳожат учун ишлатиладиган қилиб тайёрланган бўлса, уларни терини, яраларни, тиббий асбоб-ускуналарни тозалаш учун, микробларни ўлдириш учун ишлатиш мумкин. Шунингдек, тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб қўйилган спиртларни ҳиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатилса бўлади, чунки бундаги баъзи бир моддалар фақат ана ўша спирт билангина эриши мумкин. Шунингдек, баъзи бир кремларга ҳам мана шу нарса ишлатилади, бу ҳалиги ичадиган, маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган хамр – ароқ ҳукмига кирмайди. Аммо, алкогол нарса маст қилувчи модда бўлганлиги учун уни ичмоқ, тановул қилмоқ мутлақо ҳаромдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАллоҳ умрингизни зиёда қилсин Бассейнда чўмилиш таҳорат ёки ғусл ўрнига ўтадими ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ниятга боғлиқ бўлади.httpsavollar.islom.uzsavol30221

5626 06:13 / 27.07.2017
Ассалому алайкум Минг бор узр, агар бу савол қайтарилган бўлса, тополмадим. Умра зиёратида, сочни калга олдиришади, лекин мен оддийгина калталатганман. Яқинда яна давоми...

2265 07:24 / 23.10.2018
Эрхотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалашчиЖАВОБ Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни давоми...

5085 18:49 / 24.04.2016
САВОЛ Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, баъзида кам, гоҳида 12 кун бўш бўлиб қоламиз. Мен давоми...

2970 18:43 / 26.04.2016