1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

УМАР ИБНИ ҲАТТОБ (Разияллоҳу анҳу)

20:19 / 21.04.2017 17359 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

УМАР ИБНИ ҲАТТОБНИНГ ТАРЖИМАИ ҲОЛЛАРИ СИФАТ ВА ОИЛАЛАРИ

Умар ибни Ҳаттоб қорувли, узун бўйли, қуюқ-соқол мўйловли, бошларининг олд томони сочсиз, икки қўллари билан тенг ҳаракат қила оладиган, улкан одимлар ташлаб, бироз шошилиброқ юрадиган киши эдилар. Ўзлари Қурайш қабиласидан бўлиб, оталарининг номлари Ҳаттоб ўғли, Нуфайл ўғли, Абдул Уззо ўғли, Риёҳ ўғли, Қурт ўғли, Разоқ ўғли, Адий ўғли Каъбдур. Номлари Умар, кунниялари Абу Хафс, лақаблари эса Форуқдир. Ҳақ бирла ботилни ўртасини тўғри ажратганликлари учун Расулуллоҳ ҳазратлари томонларидан ушбу Форуқ, яъни ажратувчи де-ган лақаб билан лақаблангандилар. Оналари Хантама номли аёл бўлиб, Қурайшнинг бани махсум наслидандурлар. Умар розияллоҳу анҳу фил йилидан уч йил кейин туғилган бўлиб, Расулуллоҳ пайғамбарликка мушарраф бўлган вақтларида 27 ёшлар чамасида эдилар.

Умар ибни Ҳаттоб жоҳилият замонида шариф ва саййид кишилардан бўлиб, Қурайшнинг элчилик хизматини бажарардилар. Ёшлик паллаларидан тортиб то халифа бўлгунларига қадар савдогарлик билан шуғуллангандилар. Ўзларининг айтарлик катта бойликлари йўқ эди. Ёшлик вақтларида оталарининг қўйларини боқиб юрардилар. Халифа бўлиб, амалга минган вақтларида мана шў ёшлик айёмларида қўй боқиб юрган ерларидан ўтиб қолсалар ҳар доим «Мана шу ерларда Ҳаттобнинг қўйларини ўтлатиб подачилик қилардим. Отам муомаласии қаттиқ киши эдилар. Баъзан қўй боқиб, баъзан эса ўтин териб кунни ўтказардим. Ҳозир эса халқни кутишга бошладим. Эндиликда мендан устун Раббил оламиндан бошқа кимса йўқ» — дер эканлар.
Улар жоҳилиятда Абу Жаҳл каби халқ ичида нуфузга эга кимса бўлгандилар. Ғоят қаттиқ қўлликлари билан омма ўртасида шуҳрат топгандилар. Мусулмон бўлмасликларидан бурун аҳли Ислом Умардан жуда қаттиқ изолар чеккандилар. Шу сабабдан Расулуллоҳ Абу Жаҳл ёҳуд Умарни Исломиятга кирувларини орзу этардилар. Шундай бўлганда аҳли Исломга мушриклар изолари билан пасаяр, деган умидда бўлардилар. Умар Исломга кирмасларидан аввал аҳли Ислом ўзларининг озчиликлари ҳамда қурайшларнинг жафоларидан эҳтиёт чораси сифатида ибодатларни яширин тарзда адо этардилар. Кўпроқ улар Аркам ибни Абу Акрам ҳовлиларига яширинча йиғилиб ибодатларини ўташар ва ҳамда Расулуллоҳдан дин таълимларини ўрганишарди.

ИСЛОМГА КИРИШЛАРИ ВА РАСУЛУЛЛОҲ БИЛАН СУҲБАТЛАРИ

Пайгамбарлик келганига олти йиллар бўлган чамасида Умар ибни Ҳаттоб бир куни Макка кўчаларидан бирида айланиб юргандилар. Бир киши келиб: «Эй, Умар, сенга нима бўлди, «Мен — у, мен — бу!» деб мақтанасану ҳолбуки, Ислом ўз хонадонингга ҳам йўл солибди-ку?!» — деди. Умар бунга ғоятда ажабланиб, «Қандай қилиб кирибди, айт», дедилар.
«Куёвинг билан синглинг аллақачон диндан қайтиб, Муҳаммадга эргашиб кетдилар» — деДи ҳалиги одам. Бунга Умарнинг хушлари бошларидан учиб, куёвларининг уйига шошиб йўл солдилар. Кела солиб эшикни қоқдилар. Ҳовлида асҳобдан икки киши бўлиб, бир неча одам қоғозга ёзилган Қуръон оятларини ўқиб, ўрганмоқда эдилар. Улар Умарнинг овозларини эшитгач, ҳар бирлари ҳар томонга яширинишга шошилиб, қоғозни ерга тушириб қолдирдилар. Умарнинг сингиллари эшикни очгач, шу заҳотиёқ, «Сен бадбахт диндан қайтдингми?!» деб юзларига қўлларидаги нарса билан уриб жароҳатладилар. «Ҳа, мен мусулмон бўлдим, қўлингиздан келганини қилинг!» деб сингиллари ҳам бўш келмадилар. Ушбу гапдан Умар дарғазаб бўлиб, бўғилишларига сал қолди. Ердаги қоғозни кўриб: «Нима у, олиб кел менга», дедилар. Сингиллари аввал қоғозни бермасликка тиришсаларда, охири мажбуран олиб бердилар.
Умар «Бисмиллоҳир роҳманир роҳим» деган ёзувга кўзлари ту-шиши билан қоғозни четга отиб юбордилар. Бироздан кейин жаҳллари сал босилиб, қоғозни қайтадан қўлларига олиб ўқишга тутиндилар. Қоғоздаги «Тоҳо» сураси эди.
Ёзувда Оллоҳнинг исми зикр этилган сайин Умарнинг аччиқлари босилиб, қўрқувлари орта борди. Шу тариқа суранинг охиригача ўқиб чиқдилар ва ўша заҳотиёқ бутунлай бошқа Умарга айланиб қолдилар. Бирданига шаҳодат келтириб, динни қабул этиб юбордилар. Кишилар шодликдан на қиларларини ҳам билмай қолдилар. Такбирлар айтиб, қувончларини намоён этдилар. «Душанба куни Расулуллоҳ раббиларидан Абу Жаҳл ёҳуд Умар бирла Исломни мададлантирувларини сўраб дуо қилгандилар. Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ушбу шарафга сиз ноил бўлдингиз», деб Умарни муборакбод этдилар. Умар улардан Расулуллоҳнинг қаердаликларини билдиларда, тўғри Аркамнинг ҳовлиларига келиб эшикни қоқдилар. У ердагилар Умар келганликларини билиб нима қиларларини билмай шошиб қолдилар. Ёлғиз Расулуллоҳгина ҳеч қандай эътирозга ўрин қолдирмайдиган даражадаги хотиржамликла эшикни очишга буюрдилар.
Умар эшиқдан кирганларида Расулуллоҳга суиқасд ниятида келган бўлмасин, дея икки киши қўлларидан ушламоқчи бўлишди. Бироқ Расулуллоҳ тегманглар, дея ишорат этдилар. Умар жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига яқинлашганларида, Расулуллоҳ Умарнинг кўйлакларидан тортиб: «Эй Ҳаттоб ўғли, Исломга келсанг бўлмайдими?» дедилар. Бунга жавобан Умар ҳеч кутилмаганда, Ашҳаду анло илоҳа иллаллоҳу ва аннака расулуллоҳу — дея шаҳодат калимасини айтиб юбордилар. Кишилар шодликдан ҳамма ёқни такбир садосида тўлдириб юборишади. Умар мусулмонликларини яширгилари келмади. Бу ердан тўғри чиқиб Абу Жаҳлнинг олдига бориб, мусулмон бўлганликларини айтадилар. Абу Жаҳл уйига киритмайди. Кейин Каъбага бориб жам бўлиб ўлтирган қурайш мушрикларига Исломиятга келганликларини сўзлайдилар. Улар бундан ғоят ғазабланиб Умарни таъна ва дашномлар ила сўка бошлайдилар. Жанжал кўтарилиб аҳвол ёмонлашувини сезган Умарнинг она томонларидан қариндошлари бўлган Ос ибни Воил номли киши ажратиб олади.
Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳу Исломга келган вақтлари пайғамбарликнинг 6-йилида бўлиб, бу даврда 39 эркак ва 23 аёл кишигина динни қабул қилгандилар. Умар ўзлари ибодатни мушриклардан яшириб қилишга рози бўлмаганларидек, ўзга мусулмонларни ҳам яширин тарзда ибодат этишларига рози бўлмадилар. Очиқ, эркин суратда ибодат қилишликка тарғиб этдилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам асхобни ўз динларини халқ орасида ошкора этишга кўрсатма бердилар. Шундан сўнг асхоблар Умар ва Ҳамза каби жасур кишилар паноҳи остида Каъбага бориб очиқ ибодат этдилар. Мушриклар аҳли Исломнинг қилган ишларидан ўлар даражада бўғилсалар-да, бироқ уларга қаршилик этишга журъат қилолмадилар. Ҳазрати Умар Исломга келганларидан сўнг бутун куч-ғайратларини Ислом ва Расулуллоҳ ҳимоятларида сарф этдилар. Аввалда Исломга қанчалик қарши бўлсалар, динга мушарраф бўлганларидан кейин эса мушрикларга бундан кўра бир неча даража ортиқ қарши бўлдилар. Хижрат-да кўрсатган атворларида буни очиқ кўрсатса керак, жами асҳоб беркиниб қочиб хижрат этганлари ҳолда, ҳазрати Умар очиқдан-очиқ яширинмай хижрат этишга қарор қилдилар.
Зеро, «Ҳақ ҳамиша ғолиб келади: уни яшириш керак эмас», деган эътиқодда эдилар. Шу сабабдан хижрат этмоққа қарор қилганларидан сўнг қиличларини тақиб, камонларини белга осиб бир неча дона ўқларини ўқдонга жойлаб таёқларига таяниб Каъбага кирдилар. У ерда қурайш мушриклари мажлис тузиб ўлтиргандилар. Ҳеч қайсисига илтифот этмайинча тўғри бориб Каъбани етти бор тавоф қилдилар. Ундан кейин бемалол намозни ўқидилар. Кейин мажлисдагилар олдига бир-бир қадам босиб бориб ўзларини Мадинага хижрат этмоқ эканликларини айтдилар. Ҳамда кимда-ким онасини боласиз, боласини етим, хотинини тул қолдирмоқчи бўлса, менга фалон ерда учрашсун дедилар. Лекин ортларидан бирон-бир таъқиб этувчи бўлмади. Йигирма чоқли киши ўша куни Умар розияллоҳу анҳу билан баробар Мадинага жўнаб кетгандилар.
Ҳазрати Умар хижратдан аввал Расулуллоҳ ва Ислом ҳимоятида қанчалик жонбозлик кўрсатган бўлсалар, хижратдан кейин ҳам шундай қилдилар. Расулуллоҳга ҳеч бир кимсадан зулм ва изо етишини асло хоҳламасдилар. Мунофиқ ва мушрикларнинг ҳаракатларини доимо зийраклик билан кузатиб турардилар. Расулуллоҳга бирон бир кимсадан изо етганини ёки суиқасд тайёрланаётганини билсалар дарҳол олдиларига келиб ҳалиги кишига адаб беришликка, аксарият эса ўлдиришликка рухсат сўрардилар. Ишни кўпинча қилич билан ҳал қилишга киришардилар. Расулуллоҳга қарши нутқлар сўзлаган машҳур араб нотиқи Сухайл ибни Амр Бадрда асир тушганида ҳазрати Умар Расулуллоҳнинг олдиларига келиб уни ўлдириб юборишликка рухсат сўрайдилар. Ҳазрати Умар «Ё Расулуллоҳ, менга рухсат этинг, бунинг тишларини синдириб, тилларини суғуриб олай. Токи иккинчи бор сизга қарши гап қилолмай қолсин», дегавдйлар. Бадр жангида асир тушган мушрикларни ўлдириб юборишга маслаҳат берган ҳам Умар эдилар. Мушрикларни нақадар ёмон кўрганликларидан, Исломга не даражада муҳаббатлари бўлганлигидан шундай маслаҳат бергандилар. Умар ибни Ваҳоб деган кимса Бадр фожиасидан кейин Сафвон ибни Умайя кенгаши билан Расулуллоҳни ўлдиришлик учун Мадинага келган эди. Бунинг ёмон ният билан келганини сезиб қолган Умар дарҳол икки қўлидан маҳкам тутиб, Расулуллоҳ ҳузурларига киритмасликка ҳаракат қилгандилар. Бу ишларнинг ҳаммаси Умарнинг не даражада Расулуллоҳга муҳаббатли эканликларини исбот этади. Бундан бошқа жуда кўп урушларда ҳазрати Умар Расулуллоҳ ҳамда Ислом ҳимоясида жонбозлик кўрсатганларки, буларнинг ҳар бири зикр этилаверилса, алоҳида китоб керак бўлади.
Ҳазрати Умар фавқулодда тўғри фикрли ва тўғри сўзли киши эдилар. Бир неча масалалар, жумладан, Уммул мўъминларни ҳижоб остига олув, ҳамда арақни ҳаром этувларда Қуръону Карим Умарнинг раъйиларига мувофиқ нозил бўлганди. Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳиссалом Умар ҳақларида «Оллоҳ таоло тўғриликни Умарнинг тилига ва қалбига солди», дегандилар. Расулуллоҳ ҳазратлари Умар розияллоҳу анҳу Исломиятга қилган хизматларини жуда қадрлар эдилар. Жаноб рисолатпаноҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп вақтларда: «Мен, Абу Бакр ва Умар кирдик, мен, Абу Бакр ва Умар чиқдик», дея бу икки улуғнинг номларини ўзлари билан қўшиб сўзлар эдилар. Ҳамда ўзларидан кейин бу икки зотни ўзларига намуна этарга ва уларга эргашишликка асхобни ундар эдилар.
Умар ибни Ҳаттоб Расулуллоҳ билан биргаликда бутун ғазотларда иштирок этгандилар. Баъзи бир қўшинларга Расулуллоҳ Умарни лашкарбоши қилиб юборганлар. «Зотис салосил» сериясида Амр ибни Ос қўл остларида, Расулуллоҳнинг охирги касалликлари пайтида эса Усома ибни Зайд қўл остларида оддий аскар сифатида ҳам жангларда иштирок этгандилар. Ҳазрати Умар қайси бир сифатда — хоҳ қўмондон, хоҳ оддий аскар сифатида қатнашган бўлмасин, ҳар қандай ҳолатда ҳам кўзлаган мақсадлари бир — Ислом калимасининг ер юзида олий бўлмоғи эди. Бутун фикр-зикрлари, ўй-хаёллари душманни яксон этишлик бўлганди. У жанобнинг мақсадлари тугал эди.

УМАР ИБНИ ҲАТТОБНИНГ ТАХТ ХУТБАЛАРИ

13-йил 22-жумодил аввалда (634 йил 23 август) халифалик мансабига сайланган Умар ибни Ҳаттоб «Ислом давлатини бошлаб тўғри асосга бино қилган зот», дея таъриф этиладурлар. Ўзларининг энг биринчи хутбаларида тутаётган сиёсатлари ҳақида қисқача, аммо ғоят очиқ тарзда баёнот бергандилар. Мана шу хутбаларида айтган сўзларига умрларининг охиригача амал қилолдилар, уддасидан чиқдилар. «Араблар етакловчига эргашадиган асов туяларга ўхшайдилар. Аммо мен уларни, Оллоҳга қасам ичиб айтаманки, тўғри йўлга соламан», дегандилар. Воқеан шундай бўлди. Ҳеч қандай тартиб ва интизомни билмайдиган араб жаззирасидаги халқларни бир бутун давлат қўл остида бирлаштириб, ўз замона-сидаги энг кучли саналмиш Эрон ва Визант салтанатларига таҳдид соладиган миллатга айлантира олдилар.
Мана шу бошбошдоқ халқларни бирлашуви оқибатида тузилган давлат Эрон каби юксак тараққиётга эга бўлган салтанатнинг тўрт минг йиллик тарихини ер юзидан ўчириб ташлай олди. Визант салтанатининг аркларини эса ларзага солиб юборди. Жуда кўп ерларни қўлидан тортиб олди ва ўз давлати чегарасига қўшди. Ироқ, Сурия, Миср каби дунёда энг унумдор бой мамлакатлар саналган жойларни ҳам араб давлати ҳисобига кенгайтириб қўшиб олди. Ўн йилдан ортиқроқ вақт мобайнидаги ҳукмдорликларида Умар ибни Ҳаттоб Абу Бакр замонларида бошланган футуҳотларни ғоят жиддият кўрсатиб давом этдирдилар. Амалда зўр муваффақиятга эришдилар.

ИДОРАЛАРИ

Умар ибни Ҳаттоб даврларини кўздан кечирсак, у жанобни икки қарама-қарши, қаттиққўллик ва адолат сифати билан имтиёз этилганликларини кўрамиз. Бир қўлларига дарраларини тутиб, иккинчи қўлларида эса адолатни ушлаб давлатни идора этардилар. Бу хусусда шундай муваффақият қозондиларки, тарих у жанобни энг зўр сиёсийлардан ҳамда энг адолатли хукмдорлардан санайдур. Бирор кишига жабр ёҳуд бирор муносабатсиз гуноҳ иш қилган ким-са, қандай даражадаги киши бўлмасун Умарнинг дарраларидан қутула олмасди. Шу сабабли Умар халифалик қилган даврларида бошбошдоқ араб сардорлари, чексиз ҳур имтиёзларни севучи амал-Дорлар подачи қўлидаги ювош қўйлар каби интизомли бўлиб қолгандилар.
Умар ибни Ҳаттоб раиятни қаттиққўллик билан бошқарсаларда ҳалқ у жанобдан мамнун ҳамда рози эди. Чунки адолатлари ҳеч бир кишини ноҳақ жабр чекувига имконият бермасди. Зеро, Умарнинг қаттиққўлликлари даставвал асосан ўзларининг маъмуриятларига ва давлат арбобларига тегишли бўлганди. Ҳазрати Умар амалдорларни халққа қай тариқа муомала қилаётганларини кузатиш билан биргаликда яна ейиш-ичиш ва кийиниш каби шахсий ишларида ҳам назорат ўрнатгандилар. Уларни оддий кийинишликка, ортиқ даражада дунёга берилиб кетмасликларига, ейиш-ичишда ҳам маишатбозлик қилмасликларига амр этардилар. Бирор вилоятга волий тайин этадиган бўлсалар, унга извошда юрмасликга, қимматбаҳо кийимлар киймасликга, ейиш-ичкшда ҳаддан ошмасликга, ҳожатли кишилар учун эшигини доим очиқ тутмоқликни тавсйя этардилар. «Мен сизларни халқнинг мол-мулкига, танига ва обрўсига хўжайин қилганим йўқ, балки сизларни уларга намоз ўқиб беришликка ва ўрталарида адолатни ўрнатишликка амалдор қилдим», дер эдилар. Волийларни бундай қаттиқ назорат остида тутишларининг сабаби, улар одми кийиниш ва оддий ҳаёт кечиришликлари билан исрофсиз яшаш бобида халққа намуна бўлишлари, ҳамда дабдабали турмушга ўрганиб қолиб, пора олишга ўтиб кетмасликларини кўзда тутганларидан эди. Ўзлари қаттиққўллик кўрсатсаларда, аммо қўл остиларидаги амалдорларга халққа юмшоқлик ила муомалада бўлувларини тавсия этардилар. Шу сабабли юмшоқ кўнгил кишиларни волий тайин этардилар. Бир вақт Абу Мусо Ашъарий бир кишини ароқ ичганлиги учун жазо бериб, бунга қўшимча яна сочини қирдириб, юзига куя суркатиб кўчада кездирган ва халқ орасида шарманда қилгандилар. Халққа мазкур киши билан ўтирмасликка, суҳбатлашмасликка амр эттандилар. Ҳалиги жазо олган одам келиб Умарга шикоят этганди. Бундан Умарнинг аччиқлари беҳад қўзғаб, Абу Мусога шундай мазмунда мактуб жўнатгандилар: «Фалон киши сенинг ҳақингда менга шундай дея шикоят этди. Оллоҳга қасам ичиб айтаманки, агар ана шундай бир номаъқулчилик қилсанг, ўзингнинг бурнигга қора суртиб халқ орасида расво қилиб шарманда этдираман. Гапимни қанчалик ростлигин билмоқчи бўлсанг, яна шундай ишни бир қилиб кўр».
Бир вақт Умар розияллоҳу анҳу волийлар ҳақида халққа: «Эй, халойиқ, мен сизга волийларни сизни уриши, сўкиши, қийнаши ва молларингизни талаши учун юбормайман. Балки сизга динингазни ўргатишлиги учун, ўртангазда ҳақлик ва адолат ила ҳукм юргизишлиги учун юбораман. Агар бирор кишига шундан ташцари иш қилинса дарҳол менга етказсун. Мен унинг қасосини олиб берурман», дегандилар. Шунда Амр ибни Ос ўринларидан туриб: «Агар биронтамиз қўл остимиздаги кишига адаб беришлик учун урсак ҳам қасос олиб берасизми?» деб сўрагандилар. Бунга жавобан Умар розияллоҳу анҳу «Албатта, қасос олиб беражакман. Нима учун қасос олмас эканман. Зеро, Расулуллоҳ ўзларидан ҳам қасос олдирар эдилар», деган эканлар.
Умар розияллоҳу анҳу ўз қўл остиларидаги волийларига халқ орасида адолат ижро этувга, катта-кичик, бой-камбағал ўртасини айирмасдан ҳаммага бир текис кўз билан қарарга буюрардилар. Қайси бир ердан элчи келса энг аввало волийлар ҳақида сўрардилар. «Касалларингизни бориб кўрадими? Қулларни зиёрат этадими? Заиф бечораларга юмшоқлик билан муомалада бўладими? Шикоятчилар, ҳожатмандлар учун эшиги очиқми?» деган саволларни берардилар. Агар бирорта саволларига йўқ жавобини олсалар ва бу далил текширувда исботланса, тўхтовсиз ўша волийни ишдан бўшатардилар. У жаноб далилларни жуда мукаммал равишда текширтирардилар. Агар текширув натижаси бўшатишликни тақозо этса, қандай даражадаги киши бўлмасин, тўхтовсиз ишдан олиб ташлардилар. Ҳазрати Умарнинг вилоят ҳокимларининг муомалаларини кузатиб юрувчи жосуслари бўларди. Ҳамда волийларни текширишлик учун умум тафтиш гуруҳи ҳам таъсис этгандилар. Умар даврларида умум тафтиш идорасининг раиси Муҳаммад ибни Масламас Ансорий эдилар. Умар розияллоҳу анҳу халқ манфаатини кўзлаб, қўл остларидаги маъмуриятни бундай даражада қаттиқ назорат остида тутар эдилар. Оддий одам уларга бирор бир амалдор томонидан ноҳақ жазо етмаслигини назарда тутиб волий ва ҳокимларни мана шундай қаттиқ назорат остида сақлардилар. Волийлар ҳам Умар розияллоҳу анҳудан ниҳоят даражада қўрқиб тўғри иш юритишга ҳаракат этардилар. Ҳар қандай шикоятчининг шикоятини, қандай олий даражадаги амалдор устидан бўлмасин, албатта текшириб кўриб, агар шикоят тўғри деб топилса, мазкур амалдордан қасосини олиб берардилар. Бир вақт Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳуга мисрлик бир қибтий келиб Амр ибн Оснинг ўғилларидан шикоят қилганди. «Мен Амрнинг ўғлидан пойгада ўзиб чиқсам, алами келиб, мени қамчин билан ноҳақ урди. Устингдан шикоят этаман, десам «Биз — аслзодалармиз, қўлингдан келганини қилавер», деб мени ҳақорат этди» деди. Умар розияллоҳу анҳу дарҳол Амрга хат ёзиб ўғли билан Мадинага тўхтовсиз етиб келишга амр этдилар. Етиб келишганларидан сўнг эса ҳалиги мисрликни чақиртирдилар-да, қўлига қамчиларини бериб Амрнинг ўғлини уришни буюрдилар. Ҳар урганда Умар розияллоҳу анҳу «Ур, аслзоданинг боласини!» деб турдилар. Ўғлини уриб бўлгач, энди отаси Амрни уришга амр этдилар. Мисрлик эса «Отасида қасдим йўқ, ўғлидан қасосимни олдим», деб жавоб берди. Амр ибни Ос ҳазрати Умарга ушбу воқеадан бехабар эканликларини айтиб узрхоҳликлар қилдилар. Амрга қараб: «Сизлар қачондан бери халқни ўзингизга қул қилишга бошладингиз? Ҳолбуки, оналари уларни озод ҳолда туққан-ку?!» деб таънаомуз сўзлар билан койидилар. Умарнинг адолатларини қаранг-ки, шикоятчи оддий мисрлик бир қибтий, Амр эса бутун Миср вилоятининг янгича таъбир билан айтганда генерал губернатори вазифасидаги киши эди.
Кунлардан бир куни Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларида юрсалар бир одам: «Эй Амирал-мўьминин, сен волийларингга ёлғиз насиҳатлар қилиш билан Оллоҳнинг азобидан қутилиб қоламан, деб ўйлайсанми? Ҳолбуки, Мисрдаги вблийинг Иёз ибни Ғанам нафис кийимлар кияди, эшигида соқчи ҳам сақлайди», деди. Буни эшитган онларидаёқ ҳазрати Умар тафтишчилар бошлиғи Муҳаммад ибни Масламани чақириб Мисрга боришга ҳамда Иёзни қандай ҳолда топсалар шундайлигича Мадинага олиб келишга амр этдилар. Воқеан Иёз нафис кийимлар кийган ва эпшкларида соқчи ҳам сақлаган эканлар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Иёзни ечинтириб, қора чакмон кийгиздириб қўлларига бир таёқни тутқаздилар-да, «Энди сен бор, мана бу қўйларни ўтлат», дедилар. Иёз бунга қарпш, «Менга ўлим бундан яхшироқ» деди. Умар розияллоҳу анҳу эса унга такрор айтдилар. У эса такрор ўз жавобини қайтарди. Сўнггада Умар розияллоҳу анҳу «Сенинг отанг қўй боққанлиги учун ғанам, яъни қўй деб номланган бўлса керак» дедилар. «Албатта, ўзимни тузатаман, хатоларни ҳаргиз қайтармайман», дедилар Иёз. Шундан сўнггина Умар розияллоҳу анҳу Иёзнинг чакмонларини ечишга буюрдилар. Ва аввалги маъмуриятларига қайтардилар.
Умар розияллоҳу анҳу волийлар ишини тафтишчилар орқали текшириш билангана кифояланиб қолмай балки ҳаж мавсумларида бутун волийларни ҳажга таклиф этар ва юз минглаб халойиқ ўртасида уларни халқдан қандай иш юритаётганларини сўрардилар.
Бир ҳаж мавсумида бутун халқни йигиб волийлар иштирокида уларга хутба сўзладилар. «Эй халойиқ, мен ушбу волийларимни сизга ҳақлик билан ҳукм юргизишлари учун юбарганман. Сизнинг танин-гизга, молингазга эга бўлишликлари учун юбормаганман. Бирор киши булардан жабр кўрган бўлса туриб айтсун», дедилар. Шу вақт ёлғиз бир кишигина туриб, Миср волийси юз қамчи урганлигини айтди. Буни эшитиб Умар, Миср волийсига «Нечун бунга юз қамчи урасан», дедилар. Ва ундан қасос олишга амр этдилар. Шу пайт Амр ибни Ос ўринларидан туриб: «Эй амирал мўъминин, сиз бундай йўлни тутсангиз волийларингизга оғир ботади. Сиздан кейингиларга ҳам ушбу иш одат бўлиб қолади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу бунга жавобан: «Нечун қасос олмаслик керак? Ҳатто, Расулуллоҳ ҳам ўзларидан қасос олдирар эдилар»,— дедилар-да, ҳалиги кимсага қараб «Волийни юз қамчин ур», дедилар. Амр ибни Ос бошқа чора топаолмаганларидан Умарга қараб: «Эй амирал мўьминин, бўлмаса бизга ризо қилишга рухсат этинг»,— дедилар. Ҳар қамчига икки динордан бериб, икки юз динор баробарига қасосдан қутулиб қолдилар. 20 динорга эга бўлган одам закот беришга қодир ҳисобланади.
Қўфа шаҳри бино килинганда шаҳар ҳокими учун бошқалардан кўра юксакроқ сарой солинган ва бу иморат халқ тилида Саъднинг саройи деб юритиларди. Мазкур сарой солинган жой бозор майдонига яқин бўлиб бозордагаларнинг товушлари эшитилиб турарди. Саройда эшик оғаси бўлиб, Саъд унга «бозордагилар товушларини кўтариб сўзлашмасинлар», деб амр этибди, деган гап оралаб қолади. Охири бу гап Умар розияллоҳу анҳунинг қулоқларига ҳам бориб етади. Дарҳол тафтишчилар раиси Муҳаммад ибни Масламани чақириб: Қўфага бориб Саъд саройининг дарвозасини ёндириб ташлашга ҳамда бир мактуб ёзиб бериб, мана шуни Саъдга топшириб қайтишга амр этдилар. Муҳаммад ибни Маслама Қўфага келиб Саъдга билдирмай сарой дарвозасига ўт қўйиб юборадилар. Саъд Муҳаммад ибни Масламани таяиб қолиб саройга чақиртирадилар. Бироқ, Муҳаммад ибни Маслама олдиларига бормайдилар. Охири ўзлари Муҳаммаднинг олдиларига келиб уйларига меҳмонга таклиф этадилар. Бунида қабул қилмайдилар, охири йўл учун, озиқ-овқат учун, ишлатишга бироз нарса тайёрлаб келадилар. Бироқ Муҳаммад бунида қабул этишдан қатъиян бош тортадилар. Мактубни Садъга топширадилар. Мактубда: «Сен ўзингга сарой солдириб халқдан айрилиб яшар экансан. Саройинг «Саъднинг саройи» деб машҳур экан. Халқнинг бемалол киришлари учун тўсиқ бўлишлигига дарвоза ҳам қуриб, эшик оғасини ҳам қўйгац эмишсан. Ул сени саройинг эмас, балки фасод саройидур. Бундан кейин саройга дарвоза қурдириб, халқнинг кирувига монеъ бўлма» деган мазмунда гаплар ёзилган эди. Саъд ибни Муҳаммад ибни Масламага қасам ичиб халқ орасида юрган гап-сўзлар ёлғон эканлигини, ҳеч қачон бундай гап гапирмаганларини айтдилар. Муҳаммад ибни Маслама қайтиб келиб Саъднинг қасам ичганларини айтганларидан сўнггана Умар қаноат ҳосил қилгандилар. Ушбу воқеа Умар розияллоҳу анҳу ўз маъмуриятларига қанчалик эҳтиром ила назоратда бўлганликларини, агарчи амалдор нечук киши бўлмасин хотирини сақламаганликларини кўрсатади.
Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳу амалдорларни пора олишларига йўл очиб бермаслик ниятида амалдорни бирор ерга ишга юборишдан аввал мол-мулкини ҳисобга олдирардилар. Орадан вақт ўтгач, мулкни тафтиш қилардилар. Агар аввалдаги ҳисобдан ортиқ чиқса, ортиғини давлат хазинасига олдириб қўярдилар. Шу каби Канона арабларига закот омили бўлиб борган Утма ибни Абу Суфён Мадинага келганида «буни мен савдогарчилик этиб кўпайтирганман» деганига қарамай байтул молга олдириб қўйгандилар.
Холид ибни Валид Ашъас ибни Қайсга ўн минг дирҳам мукофот берганларини эшитиб Холидни ишдан олган, пулни эса хазинага мусодара этдириб олиб қўйгандилар. Мана шундай иш тутганликларидан Усмон ибни Аффон даврларида хазина молини ўз хоҳишларига сарф этиб, баъзи бир раисларга мукофотлар бериб ўз томонларига оғдириб оладиган Муовия каби зотлар ҳам Умар даврларида жим туришдан ўзга чора топаолмагандилар.
Ҳазрати Умар волийлари ва амалдорлари устидан халққа жабр ва зулм этмасликлари учун шунчалик қаттиқ назорат ўрнатган бўлишларига қарамай барибир хотиржам бўлаолмасдилар. Шаҳид этилишларидан аввал бутун мамлакатни айланиб чиқиб ҳар ер-ҳар ерда бўлиб халқларнинг кечираётган ҳаётларини ўз кўзлари билан кўриб, шикоятларини ўз қулоқлари билан эшитиб, ичларқда қандай орзулари борлигани билмоқчи бўлгандилар. «Мен,— дегандилар Умар,— агар саломат бўлсам, яқин кунларда бутун мамлакатни бир йил давомида айланиб чиқурман. Чунки халқнинг менга ҳожатлари бўлиши мумкин. Волийлар менга етказмаганликлари, ўзлари эса олдимга кела олмаганликлари сабабли ҳожатлари ўталмай қолуви эҳтимол. Аввало Шомга бориб икки ой тураман, кейин Жазирага бориб икки ой, Мисрга бориб икки ой, Бахрайнга бориб икки ой, Қўфага бориб икки ой, Басрага бориб икки ой туражакман. Қандай гўзал йил бўларди бу!» Фақат тақдир хиёнат этганлигидан ушбу мақсадлари амалга ошмай дунёдан ўтиб кетдилар.
Ҳазрати Умар фавқулодда қаттиққўл бўлишлари билан биргаликда халқга ниҳоят даражада меҳрибон, заифларга шафқатли эдилар. Амал-дорларга ҳар доим халққа гўзал муомалада бўлувни шарт этардилар, бирор-бир муносабатсиз иш қилган волийни амалидан бўшатиб юборардилар. Бир куни амалга тайинланган буйруқ қоғозини олгани келган бир киши ҳазрати Умарнинг ёш болаларини қучоқлаб эркалатиб ўпганларини кўради. Шунда, «Сиз болани ўпасизми? Мен асло ёш болани эркалатиб ўпган эмасман», дейди. Бу сўзни эшитиб Умар унинг қўлидан буйруқ қоғозини тортиб оладилар. «Сен ҳали ёш болаларга меҳрибонлик қилишни билмас экансан-ку, қандай қилиб мазлум халққа шафқат қиласан. Сенга амалдорлик муносиб эмас экан», дегандилар. Бу иш Умарнинг халққа нисбатан шафқатларининг асари бўлмай нима ахир?!
Ҳазрати Умарнинг идора услубларини қаттиқлигидан мустабид ҳукмдор эканларда, деган фикр англашилмасун. Билъакс, ҳазрати Умар низом ва қонун билан боғланган ҳукмдор эдилар. Ишни ўз фикрларига суяниб қилавермасдилар. Кичкина иш бўлса ҳам бутун кибор асхобни йиғиб кенгашар, агар каттароқ иш бўлса, унда бутун халқни йиғар, уларга маслаҳат солар ва берган маслаҳатларига юрар эдилар. Умар бутун Ислом ҳукмдорлари орасида кенгашга юргднлардан эдилар. Хулафои рошидин ичларида «Шўро» қоидасига оғишмай амал қилганлардандурлар. Мадинада доимо кенгашмоқ учун ёнларида бир неча кибор асхобни бирга тутардилар. Улар Умарга маслаҳатчилик вазифасини адо этардилар. Ушбу жиҳатдан Али ибни Абу Толиб, Усмон ибни Аффон, Аббос ибни Абдумутталиб, Абдураҳмон ибни Авф, Абдуллоҳ ибни Аббос энг яқин кенгашчиларидан эдилар. Умар ибни Ҳаттоб асло ўз фикрларига ёпишиб олган зот эмасдилар. Ким бўлмасин, агар тўғри фикрни сўзласа, Умар ўз фикрларидан қайтиб, ўшани фикрига қўшилардилар.
Бир вақт халқ маҳрнинг баҳосини ортириб юборганлигидан унга бир чегара белгиламоқчи бўлгандилар. Минбарда туриб мана шу ҳақдаги гапларни айтгандилар. Шунда энг орқада турган аёллардан бири ўрнидан туриб: «Сен Оллоҳ бизга ато этган ҳаққимиздан маҳрум қилмоқчимисан? Оллоҳ таоло ўзи «агар биронталарига тоғдек маҳр берган бўлсангаз ҳам қайтариб олманг», деган-ку?!» деб Умар розияллоҳу анҳуга қарши сўз қилгандилар. Шундан сўнг Умар ўз фикрлари хато эканлиги учун қайтиб, хотиннинг сўзи тўғри, Умарнинг фикри нотўғри дегандилар ва бояги чегара белгилаш тўғрисидаги фикрларидан воз кечгандилар.
Бу воқеа Умар ибни Ҳаттобни халқ фикрини не даражада эҳтиром этганликларини ва уларга қонун доирасида том ҳуррият берганликларини кўрсатади. Умар ибни Ҳаттоб катта ёшдагалар билан кенгашганлари каби ёшлар биланда кенгашардилар. «Ёшларнинг зеҳни ўткир бўлади», деяр эдилар.
Мадинада ақл ва фикр эгалари бўлган бир неча аёллар бўлиб, ҳазрати Умар улар билан ҳам кўп вақтларда маслаҳатлашар ҳамда уларнинг баъзи бир масалаларда фикрларини тинглардилар.
Умар розияллоҳу анҳу давлат ишларида кенг халқ оммаси билан кенгашиб иш юритганлари каби уларга танқид этмоқликларига ҳам кенг эрк берар, ўзларини танқид этишликка чақирардилар. Чет вилоятлардан бирор киши келса ёҳуд ўзлари кибор саҳобалар ўлтиришган мажлисга кириб қолсалар юриш-туришларини ҳамда халқ билан тутаётган му-омиларини қандай эканлигани сўраб суриштирардилар. Нўъмон ибни Башир айтадилар: Бир вақт мухожир ва ансорлар йиғилган мажлисга, Умар ибни Ҳаттоб кириб келиб уларга қараб, агар мени баъзи бир ишларда сусткашлик қилаётганлигимни кўрсангазлар нима қилардингизлар, деб сўраб қоладилар. Ҳеч ким жавоб бермагач, мазкур са-волни уч бор қайтарадилар. Шунда Башир ибни Нўъмон ўринларидан туриб: агар шундай ишингизни кўрсак, сизни ўқни тўғрилаганимиз каби тўғрилаб қўярдик дейдилар. Бу жавобдан Умар ниҳоятда хурсанд бўлганларидан, ундай қилсангиз одам экансизлар — дейдилар. Халққа ушбу даражада танқид этарга ҳуқуқ берган ҳукмдор мустабид бўлурми?
Бир вақт Умар розияллоҳу анҳу минбарда туриб халққа менинг айбимни билган киши рўйи-рост айтсун деб қоладилар. Шунда бир киши: «Эй амирал мўъминин, мен сени бир айбингаи биламан. Сен икки қават кийим киясан ва ҳамда икки хил овқат ейсан. Ҳолбуки, одамларнинг кўплари бунга қодир эмаслар», дейди. Умар шундан кейин асло икки қават кийим киймаган ва икки табоқдан овқат емаган эканлар.
Умар ибни Ҳаттобни умумхалққа севдирган нарса ҳам мана шу каби хислатлари эди. Умар розияллоҳу анҳу бутун кучларини, қувватларини ақл фойдасига ишлатдилар. Фавқулодда улуғ нуфузга эга бўлган Кисро ва Қайсарлар ҳокимиятини ағдарган ҳукмдор бўла туриб оддий кишилар каби кийинардилар, яшардилар. Шариат ва қонун олдида ўзларини ўзга оддий халқ билан баробар тутардилар. Мана шунинг учунда тарих у жанобни тақдир этди.

АДОЛАТЛАРИ ҲАҚИДА ИККИ ОҒИЗ СЎЗ

Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳу фавқулодда одил бир киши эдилар. Юқорида ёзилган мисолларда не даражада адолатли эканликлари билинса-да, яна баъзи бир жиҳатларини очиқ-равшанроқ намоён бўлмоғи учун ҳукмдорликлари даврида юритган адолатли ҳукмларидан бир-икки мисол келтириб ўтамиз.
Умар бутун халқ орасида тенглик қоидасига амал этардилар. Ҳузурларида бой билан камбағалнинг, кучли билан кучсизнинг, улуғ билан фақирнинг ҳеч айирмаси бўлмасди. Ҳаммасини қонун олдида баробар тутардилар. Ўзлари ҳам қонун олдида оддий бир киши каби тиз чўкардилар.
Умарнинг шахсий ҳаётларида Убай ибни Каъб билан содир бўлган бир ҳодиса буни очиқ кўрсатади. Убай ибни Каъб билан ўрталарида қандайдир ит хусусида жанжал чиққанди. Низони ҳал қилиш учун Зайд ибни Собитнинг олдиларига келгандилар. Икки ҳасм, яъни даъвогар Зайднинг олдиларига кирганларида Зайд Умарга юқоридан жой кўрсатиб, «Эй амирал мўъминин, тепага ўтиринг », дегандилар. Умар розияллоҳу анҳунинг бунга аччиқлари келиб: «Сени бу ишинг ўртадаги мажорони адолатли ҳал қилолмаслигингни кўрсатади. Мен ҳасмим билан баробар ўлтиришим лозим»,— дегандилар. Кейин ҳар икковлари Зайднинг қуйи томонларига баробар ўтиргандилар. Убай ибни Каъб даъво этарга бошлаган, Умар эса инкор қилгандилар. Убай ибни Каъбнинг гувоҳлари бўлмаса керак, ҳазрати Умарга қасам ичишликка тўғри келиб қолганди. Шунда Зайд ибни Собит Убай ибни Каъбга қараб, «Умарни қасам ичишга мажбур қилмасангиз бўларди. Оддий бир киши бўлганда сиздан бундай ўтинчда бўлмасдим», дегандилар. Бунга жавобан Умар: «Ҳукмдор билан оддий фуқарони ўз назарида тенг тутолмайдиган Зайд аслида ҳукм чиқармоқликка ҳақли бўлолмайди», дегандилар. Ҳазрати Умарнинг адолатлари тўғрисида сўз кетганда Жаблаха ўғли Айхам воқеасини зикр этмай иложим йўқ. Воқеа шундай кечган эди:
Ярмук жангида румликлар томонида курашган Ғасон амири Жаблаха мана шу урушдан сўнг Исломни қабул қилган эди. У 16-йили ўзининг ёронлари билан тантанали равишда Мадинага келган эди.
Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа кибор саҳобалар унинг келишидан ғоят шодлангандилар. Ўша йили Жаблаха хаж қилиш учун Маккага ҳам боргандилар. Хаж мавсумида оломон ичида юрган пайтда бир саҳро араби Жаблаха эгнидаги чопоннинг этагини босиб олади. Жаблаха арабнинг юзига тарсаки билан уриб, жеркиб ташлайди. Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг адолатларига нақ ишончда бўлган саҳройи келиб шикоят этади. Ҳазрати Умар Жаблахани топдириб келадилар. «Буни рози қил, бўлмаса сенинг ҳам юзингга унинг шапалоғи тушади»,— дедилар. «Оддий халқ билан амирнинг орасидаги муносабат ҳали шуми?» дейди зорланиб Жаблаха. «Ислом назарида амир билан оддий киши ўртасида айирма йўқ» деб айтадилар ҳазрати Умар. Шундан сўнг Жаблаха ҳазрати Умардан эртагача муҳлат сўрайди. Кечқурун эса Маккадан бутун шон-шавкати билан қочиб, Константинополга ўтиб кетади. Рум қироличаси Умму Гулсум юборган озгина совғалари баробарида ниҳоятда қимматбаҳо нарсаларни ҳадя этиб юборганди. Ҳадя етиб келиши билан ҳазрати Умар Умму Гулсум юборган нарсаларнинг баробаридагисини олиб, қолганини эса хазинага мусодара этдиргандилар. Халифанинг бу ишлари гўё адолат-сизликка йўл қолдирмаслик учун эди.
Бир вақт хазинадан халққа ақчаларни бўлиб бераёгганларида кичкина бир болалари келиб бир дирҳам тангани оғзига солиб олиб кетади. Буни билиб қолган Умар розияллоҳу анҳу боланинг орқасидан қувлаб келиб оғзидан тангани йиғлатиб олиб қўядилар. «Умарнинг оиласини бошқалардан бир дирҳам ортиқ олишга ҳаққи йўқ»,— дегандилар. Бир вақт халифа Умарнинг ўғиллари Абдураҳмон Мисрда ёш йигитчалар билан биргалашиб арақ ичишганди. Қилган ишларидан пушаймон бўлишиб Миср волийси Амр ибни Осга айбларини бўйинларига олиб айтиб беришганди. Волий буларнинг барчаларига жазо бериб дарра урдиргандилар. Воқеани кейинчалик эшитган Умар Абдураҳмонни яна қайтадан дарра урдиртиргандилар. «Халифанинг ўғли деб яхши урмаган бўлса керак, деб ўйлайман»,— дегандилар Умар.
Умар ибни Ҳаттобнинг адолатларига бундан кўп бошқа мисоллар бўлса-да, биз мана шу бир-икки воқеани ёзиш билан кифояланамиз.

УМАР ДАВРЛАРИДА ВИЛОЯТЛАР ВА ВОЛИЙЛАР

Ҳазрати Умар Ислом давлатини бир неча вилоятларга бўлгандилар. Ҳар бир вилоятга алоҳида волий тайин этгандилар. Ўша даврдаги энг катта вилоятлар қуйидагича эди:
1. Мадина вилояти. Бунда Умарнинг ўзлари турардилар.
2. Макка вилояти. Бунда Нофиъ ибни Абдулхорис Ҳузоий волий эдилар.
3. Тоиф вилояти. Бунда Сифён ибни Абдуллоҳ Сақафий волий эдилар.
4. Яман — бунда Яъло ибни Мунил волий эдилар.
5. Уммон — бунда Ҳузайфа ибни Михсон волий эдилар.
6. Бахрайн ва Ямома — бунда Усмон ибни Абдул Ос волий эдилар.
7. Куфа — бунда бир неча кишилар волий бўлиб тургандилар. Куфа вилояти Ироқ ва Эрон воҳасидаги энг катта вилоят саналарди.
8. Басра — бунда Абу Мусо Ашъарий волий эдилар.
9. Химс — бунда бир неча волийлар алмаштирилиб, охирида Умайр ибни Саъд волий эдилар.
10. Дамашқ — бунда Муовия ибни Суфён волий эдилар.
11. Урдун — бунда аввалда Шурҳабил ибни Ҳасана волий эдилар. Вафот этгач, Дамашқ волийси Муовия ҳар икки вилоятга баробар волий тайин этилгандилар.
12. Фаластин — бунда Алқама ибни Муҳаззаз волий эдилар.
13. Миср — бунда Амр ибни Ос волий эдилар.
Умар даврларида вилоятлар асосан мана шулардан иборат бўлганди. Вилоятлар бошлиқлари ҳам аскарга, ҳам халққа, ҳам диний раҳбарликка бошчилик этардилар. Абу Бакр даврларида қозилик мансаби ҳам волийлар бўйнида бўлганди. Ҳазрати Умар эса ҳар бир вилоятга алоҳида волийлардан ташқари адлия ишларига бошчилик қилиш учун қозилар тайин этгандилар.

ТАРИХ ЁЗДИРУВ

Умар замонларига ҳадар Ислом давлатида ҳеч қандай йил ишлатилмасди. Умар ибни Ҳаттоб умум ҳисоб-китобларини маълум бир ҳужжат асосида маҳкамлаш мақсадида янги бир тарих ясашни ирода қилдилар. Кибор саҳобалар билан кенгашиб Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хижратларидан бошланадиган янги йил тарихи-ни барпо этдирдилар. Бу воқеа хижратнинг 16-йилида бўлганди.

УМАР РАЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ БАЪЗИ БИР МАДАНИИ ИСЛОҲОТЛАРИ

Почта хизматини энг биринчи бор Ислом давлатида йўлга қўйган киши Умар ибни Ҳаттоб бўлгандилар. Аввалдан почта хизмати содда усулда бўлган. Уни алоҳида йўлларда хизмат кўрсатадиган бўлимлари ва боқувда турган отлари бўлмаган. Асосан почта хизматининг тўлақонли равишда йўлга қўйилиши Муовия замонларида бўлган, шу туфайли тарихчилар почта хизматининг ташкилотчиси деб Муовияни тилга олганлар. Бироқ, бизнингча илк бор асос солувчи кимса ҳукмдор Умар бўлсалар ке-рак. Зеро, Умар даврларидаги баъзи бир воқеалар буни тасдиқлай-ди.
Халифабека Умму Гулсум Византга жўнаб кетаётганлар орқали Рум қироличасига мактуб ва баъзи бир совғалар юборганлари, Рум қироличаси мактуб ва совғани олганидан кейин у ҳам ўз томонидан қимматбаҳо совға ва мактуб юборганлиги Табарий ривоятларида битилгандур. Бу нарса почта хизматини йўлга қўйилганини кўрсатиш билан биргаликда, Сурия Ислом лашкарлари томонидан фатҳ этилганидан сўнг Визант давлати билан Ислом давлати ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилганини хам кўрсатади. Араб давлатларида Исломга қадар асосан Рум ва Эрон пуллари муомалада ишлатиларди. Ўзларининг махсус муомголада ишлатиладиган миллий пуллари бўлмаганди. Хижратнинг 15-йилида Холид ибни Валид номларига биринчи бор динор пул ишлаб чиқарилди. Кейинчалик Умар ибни Ҳаттоб томонларидан кумуш тангалар ҳам ишлаб чиқарилди. Улар асосан Эрон тангалари шаклида бўлиб фақатгина баъзи бир ёзувлар қўшимча қилинганди, холос. Ушбу ҳрлат Абдул Малик ибни Марвон даврига қадар давом этди. Абдул Малик янги араб ҳарфларида қиймати ёзилган тилла ва кумуш, мис тангаларни ишлаб чиқартирди. Шундан кейин Рум ва Эрон ҳамда аввалда ишлаб чиқарилган пулларни Ислом давлатида муомаладан чиқартириб юборди.
Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг ободончилик йўлларида қилган хизматларининг энг зўри Басра, Куфа ва Мисрда Фистот шаҳарларини бино қилдиришлари бўлди. Басра шаҳрининг ўрни аввалда аскарлар турадиган қўргон бўлганди. 14-йилда араб фотиҳлари фатҳ этишга-нидан кейин ҳарбий қароргоҳга айлантиришганди. 17-йилда Куфа шаҳрини бино қилиш бошланиб, Басра ҳам шаҳарга айлантирилди. Басрани Утба ибни Ғазвон, Куфани эса Саъд ибни Ваққос устида туриб бино қилдиришгандур. Мисрда эса халифа рухсати билан Миср фотиҳи ва волийси томонидан Фистот шаҳри бино қилииди.
Умар ибни Ҳаттобни ободончилик йўлида қилган зўр хизматларидан бири, Нил дарёси билан Қизил денгазни туташтирувчи анҳор қазитганларидур. Кейинчалк Амирал мўъминин қўлтиғи деб ном олган ушбу канални Умар ибни Ҳаттоб рухсатлари билан Амр ибни Ос қазитган эдилар.
Халифа Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг ободончилик йўлларида қил-ган бошқа ишлари ҳам кўпдур. Масалан: Ироқ фатҳ этилганидан кейин у ерда керак ўринларга кўприклар солдирган ва ариқлар қазитгандилар. Макка бирла Мадина орасидаги йўлга мусофирхоналар бино қилдиргандилар. Шу каби Шом билан Хижоз ўртасидаги катта қатнов йўлга ҳам мусофирхоналар қурдирган эдилар. Ҳар бир фатҳ этилиб аҳли Ислом ўринлашган ерларга масжидлар қурдиргандилар. Маккада масжидил харамни, Мадинада эса масжиди набавийни кенгайтиргандилар.
Ислом давлатида тафтиш идорасини вужудга келтирган киши ҳам Умар ибни Ҳаттобдурлар. Мазкур идора аввалда ниҳоятда содда, жўн ҳолатда бўлиб, асосан хизмати шаҳарнинг тозалигини, бозордаги олди-соттиларни, тош-тарозуларни текширишдан иборат эди. Кейинчалик эса мазкур идора ниҳоятда зўрайиб кетди. Амру-маъруф қилишлик, имом ва муаззинларни ўз вазифаларини қандай ўтаётганларини текширишлик, намозни ўз вақтида адо этилишни текширишлик каби ишлар ҳам ушбу идора вазифаларидан бўлиб кетди.
Ислом давлатида ҳибсхона ташкил этган зот ҳам Умар ибни Ҳаттобдурлар. Шомга борган вақтларида махов касалига мубтало бўлган кимсаларга хазинадан маош яъни нафақа тайин этганлари, қаровчисиз болаларга хазина ҳисобидан боқиладиган болалар уйи ташкил этганлари ривоят этилади. Хулоса қилиб айтганда, Умар ибни Ҳаттоб ўн йилдан иборат ҳукмронликлари даврида катта-катта футухотларни қўлга киритганлари каби, маданий-маиший соҳаларда ҳам катта амалий ишларни йўлга қўйган эдилар.

УМАР ИБНИ ҲАТТОБ ДАВРЛАРИДА ЭРОН ВА АЛЖАЗИРА ФУТУХОТИ

Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бошлаган футухотни халифа бўлганларидан кейиноқ дарҳол жиддий суратда давом эттирдилар. Холид ибни Валид Шом вилоятига қўмондон бўлиб кетганларидан сўнг Ироқ вилоятига Мусанно ибни Хориса бош қўмондон бўлиб қолганликлари ва эронликлар томонидан Ироққа ҳужум уюштириш учун тайёргарлик кўрилаётганини сезиб Мадинага ёрдам сўраб ўзлари келганликлари ёзилган эди. Бу вақт Абу Бакр вафот касалликларида эдилар. Умар ибни Ҳаттоб халифаликка сайлангач, эронликларга қарши урушмоқ учун халқдан кўнгилли аскарларни йиғдирардилар. Мусанно ёрдам етажагини билиб Ироққа қайтиб кетадилар. Умар эса аскар йиғиш билан машғул бўлиб анчагина қўшин тўпладилар ва бу қўшинга Абу Убайда ибни Масъудни бош қўмондон тайин этиб Ироққа жўнатдилар. Бу вақт эронликлар қўшинида бош қўмондон Рустам номли зўр саркарда эди.
У Жабон ва Нерсо номли қўмондонлар қўл остидаги сара қўшинни Ироққа жўнатади. Абу Убайда 13-йил ражаб ойининг охирларида Жабон лашкарларини Торик деган ерда тор-мор келтирдилар. Нерос лашкарларини эса Кеккирда тор-мор келтирдилар. Нерсонинг ўзи зўрға қочиб қутулади. Шундан кейин Рустам яна ҳам катта қўшин тўплаб унга Бахман номли кишини саркарда этади. Уларга Эроннинг «Дар-пуши кофа» номли байроғини беради. Бу байроқни энг катта жанглардагина тутардилар.
Бахман Абу Убайда қўшинлари билан «Қуссул нитоф» номли кичкина дарё яқинида жанг қилади. Эронликлар қўшинида мингдан ортиқ жанговар филлар ҳам бор эди. Уруш гоят қаттиқ тус олади. Абу Убайда шаҳид бўладилар. Қўмондонсиз қолган қўшин орқага чекинади. Бу урушда араб қўшинларини бутунлай тор-мор бўлиб кетишидан Мусанно ибни Хориса сақлаб қоладилар. Мадинадан янги мадад кучлари келгач, Мусанно олға ҳаракат қилгани киришадилар. Эронликлар Меҳрон номли саркарда бошчилигида катта қўшин жўнатадилар. Меҳрон қўшинлари озгина фурсатда тор-мор келтирилади. Ушбу мағлубият хабаридан бутун Эрон ларзага келади, улар эндиликда пой-тахт ҳам хавф остида қолганини сезиб ўзларини ва Эроннинг шон-шавкатини сақлаб қолишлик учун умумсафарбарлик эълон қиладилар.
Эронликларнинг бундай катта ҳаракатлари ҳақида Мусанно халифага хабар етказадилар. Халифа тездан ёрдам кучлари боришлигини айтиб, араб чегарасига яқинроқ ерга чекинишга амр этдилар. Мусанно аста-секинлик билан Ироқ ерларидан Арабистон яқинидаги Жул деган ерга чекиниб уларни тўплайдилар. Умар ибни Ҳаттоб тездан ёрдам учун янгидан аскар тўплашга киришадилар. Аҳволни жиддийлигидан ўзлари бош бўлиб, урушга бормоқчи ҳам бўладилар. Бироқ кибор саҳобалар бунга йўл бермайдилар. Улар бош қўмондОн қилиб Саъд ибни Ваққосни юборишга маслаҳат берадилар. Бу вақт Саъд Ҳавозонда закот маъмури эдилар. Саъд ибни Абу Ваққос собикин аввалиндан бўлиб, шунинг билан бирга ниҳоятда юракли, баҳодир, тадбиркор кимса эдилар. Шуларни ҳисобга алган Умар розияллоҳу анҳу Саъдни бош қўмондонликка мувофиқдеб топиб ўзларини чақиртирдилар.
Умар ибни Ҳаттоб Садъни бош қўмондонлик вазифасига қўйганларидан сўнг шундай тавсия этдилар: «Эй Саъд, Расулуллоҳнинг йўлдоши ва қариндоши дсб айтишларига мағрур бўлма. Оллоҳ бирла ҳеч кимнинг орасида насаб йўқдир. Оллоҳга яқинлик ёлғиз унга итоат этув бирла бўлур. Юқори ва тубан кишилар Оллоҳнинг назарида тенгдурлар. Оллоҳ уларнинг барчасини хўжаси, улар эса - унинг бандасидурлар. Халқнинг бир-биридан ортиқлиги ва Оллоҳнинг ажр ҳамда савобига ноил бўлишлиги тоат бирла бўладур. Расулуллоҳнинг пайғамбар бўлиб келган кунларидан бошлаб то биздан айрилургача бўлган аҳвол ва атворни кўз олдингда тутиб шунга мулозимат қил. Менинг сенга тавсиям ушбудур. Агар бунга аҳамият бермасанг амалинг бекор кетар. Ўзинг эса зиёнкорлардан бўлурсан».
Саъд тўрт минг аскар билан Ироққа жўнадилар. Мусанно ибни Хориса Саъд бирла қўшилиб эронликларга қарши Исломият йўлида жанг қилишга тайёр турган бир пайтда вафот этадилар. Жуда узоқ вақтлар урушда қатнашиб оғир жароҳатлар олгандилар. Мана шу жароҳатлардан бирининг срилиб кетиши туфайли Исломият йўлида саркарда саналган Мусанно ибни Хориса вафот топадилар. Саъд ибни Абу Ваққос Мусаннога ҳурмат юзасидан ўринларига у жанобнинг укалари Муаннони қўмондонликка қўядилар. Саъд ибни Абу Ваққос «Қодисия» деган ерга келиб ўрнашадилар. Умар ибни Ҳаттобга Эрон аскарларини ниҳоятда кўплигини ёзиб юборгандилар. Халифадан шундай деган жавоб келади: «Душманнинг қаттиқ ҳозирлик кўрганини эшитиб зинҳор талвасага тушманг. Оллоҳдан ёрдам сўранг. Унга таваккул этинг. Кисрога бир неча жасорат ва фикр эгаларидан юбориб динга даъват этдиринг. Чунки уларни даъват этув, уларнинг қўрқувларига бизнинг эса ғалаба қилишимизга сабаб бўлажакдур».
Мактубдаги амрга биноан Саъд Нўъмон ибни Макрун бошчиликларида бир гуруҳ кишиларни Кисрога элчи қилиб юборадилар. Улар Кисрога бориб уларни динга киришга, бўлмаса жузъя беришга даъват этдилар. Агар булардан бири қабул қилинмаса, унда масала қилич билан ҳал этилажаги билдирилди. Кисро арабларини назар-писанд қилмай таҳдид бирла қувлаб чиқартирди.
Рустам Барс деган ерда ўз аскарлари билан ўрнашиб 4 ой кутиб турди. Кисродан буйруқ келгач, ҳужумга ўтишга тайёргарлик бошланди.
Қодисияда Эрон аскарлари билан Ислом лашкарлари ўртасида қаттиқ жанг бошланди. Бир неча кун давом этган шиддатли олишувдан кейин Эрон бош қўмондони Рустам ўлдирилди. Бош қўмондон ўлдирилгандан кейин Эрон аскарлари тартибсиз равишда чекинишга тушдилар.
Ислом тарихида энг катта жанглардан ҳисобланган «Қодисия» уруши Ислом лашкарларини мислиз ғалабалари билан тугади. Чунки бу урушда Ислом лашкарлари сон жиҳатдан ўзларига уч баробар бўлган душман устидан ғалабага эришгандйлар. Душман аскарларидан 30 мингга яқин киши қириб ташланганди. Ғалаба хушхабарини Саъд дарҳол пойтахтга элчи орқали етказишга шошилдилар. Умар ҳам уруш нима билан тугашини сабрсизлик билан кутиб турардилар. 15-йил шаввол ойининг охирларида Саъд Эрон салтанатининг пойтахти бўлган «Мадоин» томон ҳаракатга тушдилар. Мадоин йўлида Эрон аскарлари Саъдга қаршилик кўрсатишга уринсалар-да, бироқ ҳеч нима қила олмадилар. Саъд тўғридан-тўғри Мадоин шаҳрига кириб «Оқ сарой» деб аталмиш подшоҳ хосхонасига 16-йил сафар ойида тушадилар. Мадоинда шоҳнинг асосий хазинаси сақланарди. Улар бунинг барчасини қўлга киритдилар.
Уч юз йилдан бери Сосонийлар давлатининг пойтахти бўлиб келган шаҳар Ислом лашкарлари қўл остига кирди. Ундаги беҳисоб бойликлар, жуда кўп зебу-зийнатлар, шоҳ ва амалдорлари маишат ўтказадиган катта зар ва тиллолардан ҳар хил суратлар солиб нақшланган гиламни ҳам ғаниматга олдилар. Бироқ аҳолининг молмулкларига тегмадилар.
Мадоин фатҳ этилганидан кейин Саъд Бобилда қаршилик қилиб охири қочишга мажбур бўлган душман аскарини тор-мор этув учун Нахравонга Зуҳра ибни Ҳувайя қўл остларида бир гуруҳ аскар жўнатдилар. Бундан сўнг яна Абдул ибни Мутьам қўл остларида Месопотам ўлкасидан Тақрит атрофига ёйилган Эрон аскарларини тор-мор келтиришлик учун бир гуруҳ аскар юбордилар. Зухра Нахравондаги душман аскарларини мағлуб этиб шахарни фатҳ этдилар.
Абдуллоҳ ибни Мутьам ҳам душман аскарларини қувлаб юбориб, Тақритни фатҳ этдилар. Месопотамни тўла фатҳ этилиши 19-йил билан 20-йил орасида Иёз ибни Ғанам қўлларида амалга ошди. Мадоин фатҳ этилиши билан эронликлар мағлубиятни бутунлай тан олмаган эдилар. Улар юз чақиримча узоқда бўлган Хилвонда ўрнашиб олиб, буларга аскар юбориб ташвишга солиб турардилар. Саъд бунга барҳам бермоқ учун Ҳошим ибни Утба қўл остларида 12 минг кишидан иборат аскар жўнатдилар. Улар Жалуло деган ерда Эрон аскарлари билан учрашиб қонли олишувдан кейин уларни тор-мор келтирдилар. Шундан кейин Хилвонда ўрнашган Эрон шохи Яздижурд араб аскарларини бу ерга келиву эҳтимоли узоқ эмаслигига кўзи етиб Рай шаҳрига кўчиб кетади. Қисқаси, Умар ибни Ҳаттоб даврларида Эрон билан Месопотам яъни Алжазира деб номланган давлат тамомила фатҳ этилиб бўлинди. Месопотам Дажла ва Ефрат дарёсининг оралиғига жойлашган кенг суғориш иншоотларига ва серҳосил далаларга эга бўлган бир ўлка эди. Эрон давлати асосан Саъд Абу Ваққос қўл остларида, Месопотам эса Иёз ибни Ғанам қўл остларида фатҳ этилди.

УМАР ИБНИ ҲАТТОБ ДАВРЛАРИДА СУРИЯ ВА МАҒРИБ ФУТУХОТИ

Саъд ибни Абу Ваққос қўмондонликлари остида Ислом қўшини Ироқ, Месопотам ва Эронда жанг олиб боргани каби Холид ибни Валид қўмондонликлари остида бир вақтнинг ўзида Сурия, Фаластинда ҳам уруш олиб борилган. Сурия, Фаластин, Урдун ерлари асосан Рум салтанати ҳўл остидаги мустамлакалар эди. Румликлар билан биринчи марта «Ажнодин» деган ерда Абу Бакр даврларида тўқнашув бўлиб, жанг Ислом лашкарлари ғалабаси билан тугаган-ди. Шундан кейин Умар даврларида ҳам румликларга қарши Сурия ерларида қатъийроқ кураш олиб борилади. Улар «Ажнодин» урушидан қочиб қутулган Рум аскарлари билан ҳар ер-ҳар ерда уруш олиб бориб, Дамашқ, Химс каби қадимий ва машҳур шаҳарларни фатҳ этиб, Урдун вилояти томон ўзларига йўл очадилар. Дамашқ энг қадимги шаҳар бўлиб дунёнинг энг гўзал ерига жойлашган, бой ва маданий ёдгорликлари билан машҳурдур. Ислом аскарлари Дамашқни 14-йил ражаб ойи ёки 635-йил август-сентябрь ойларида қўлга киритгандилар.
Дамашқ аҳолиси билан жузъя тўлаш шартига биноан сулҳ тузилди. Сулҳ шартига кўра аҳоли ўз дин ва урф-одатларида эркин суратда қоладилар. Бирон-бир черков ва бутхоналар бузиб ҳам ташланмайди. Химс шаҳри ҳам бир неча кунлар қамал этилгандан сўнг Ислом лашкарларига таслим бўлди. У ерда ҳам Дамашқда тузилгани каби сулҳ шартномаси тузилди. Қўшиннинг қолган гуруҳлари Фаластин ва Урдун ерларини фатҳ этиш билан машғул бўлдилар.
Бундан кейин Ислом лашкарларига янада ичкарилаб боришлик шмконияти туғилди. Аммо Рум султони янгидан қувватли кўшин тузаётгани ҳақида хабар келиб, олға юриш тўхтатилиб, бутун Сурия бўйлаб тарқаб кетган бўлинмаларни бир ерга тўплашга қарор беради. Зеро, Рум султони юз мингдан ортиқ жангчига эга бўлган қудратли сара қўшинни ташкил қилиб, Ислом лашкарига қарши урушмоқ учун Сурияга юборган эди. Мазкур сара қўшиннинг йўлга чиққани эшитилгандан кейин моҳир қўмондон Холид ибни Валид аскарларини Дамашқ, Химс каби шаҳарлардан чекинтириб, араб ерларига яқин жойга жойлаштириш тараддудига тушадилар. Қўшин аста-секин чекина бориб Урдун вилоятига ўринлаша боради. Бу ерга тўпланган Ислом аскарларининг сони 40 мингга яқин эди, холос.
Румликлар ҳам пайт пойлаб, жуда секинлик билан ҳаракат қилиб олға силжиб келардилар. Улар қўлларига қайтадан кирган ерлардаги аҳолини қўшинларига жалб этардилар. Рум аскарлари билан ярим йил қадар вақт ўтганидан сўнг охири «Ярмуқ» деган ерда тўқнашиб ўртада зўр жанг бўлди. Ҳар икки тоифа ҳам ғоят матонатли жанг қилдилар. Ҳал этувчи жангда Ислом лашкарлари сонда икки баробардан ҳам ортиқроқ бўлган Рум қўшинлари устидан тўла ғалабага эришдилар. Жангда Рум лашкарларининг бош қўмондони Феодор ўлдирилди. Рум аскарлари беҳисоб талофот бердилар.
Ислом аскарларидан ҳам уч мингга яқин киши ўлдирилди. Ўлганлар ичида машҳур қаҳрамонлардан Ақрама ибни Абу Жаҳл ва ўғли Амр Салма ибни Хишом, Амр ибни Саъд, Жунд ибни Амр, Туайл ибни Амр, Саид ибни Хорис, ибни Қайс, Тулайб ибни Амр ва Хишом ибни Ос каби баҳодирлар бор эдилар. Ушбу жангда энг шижоатли урушиб қаҳрамонлик кўрсатган киши Холид ибни Валид билан Ақрама ибни Абу Жаҳл бўлдилар. Жанг майдонида Ислом лашкарларини саросима эгаллай бошлаган пайтида Ақрама арслон каби ҳар тарафга юриб: «Мен Расулуллоҳга қарши урушиб қочмаган, энди қочайми?» дея ҳаммани шижоатлантириб, жангга ташвиқ этдилар. Ушбу жангда «Ғассон» амири ҳам асир тушиб, сўнг Исломни қабул қилади. Мазкур жангда мусулмон аёллари кам жуда қаттиқ жонбозлик кўрсатиб юборгандилар. Улар ёлғиз ҳамширалик вазифасини адо этибгина қолмай, балки қўлларига қурол олиб жанг майдонида румликларга қарши урушда фаол иштирок этдилар. Сурияда олиб борилган жангларда «Ярмук» урушининг аҳамияти ғоят катта бўлди. Румликлар бундан кейин Ислом аскарлари яна қайтадан Суриядаги шаҳарларни фатҳ этишни бошладилар. Ҳар бир қўмондон ўзига аталган вилоятни фатҳ этиш билан машғул бўлди. Ярмук жанггидан сўнг Суриядаги энг муҳим иш амалга ошириб бўлинди. Ярмук ғалабасининг хабари халифа Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳуга етиб келиши билан дарҳол Убайда ибни Жарроҳга мактуб ёздилар.
Мактубда Убайда ибни Жарроҳни бош қўмондон тайин этилиб, Холид ибни Валид эса бош қўмондонликдан олинганлиги ёзилганди. Баъзи бир сиёсий ҳолатларни ҳисобга олган Умар розияллоҳу анҳу Холид ибни Валидни вазифаларидан бўшатиб, оддий қўмовдонлик амалига туширгандилар.
Зотан олийжаноб бир кимса бўлган Холид ибни Валид ичларида ҳар қанча хафа бўлмасинлар, устларида билдирмай яна аввалгидай ғайрат ва шижоат билан Ислом лашкарида хизматларини давом эттираверадилар.
Убайда ибни Жарроҳ бош қўмондон бўлсалар-да, Холид ибни Валидни жуда ҳурматлар, доимо маслаҳатларини олиб иш юритардилар.
Шом вилоятида энг асосий шаҳарлардан саналган Қуддус шаҳри бор эди. Мазкур шаҳар насронийлар қошида муқаддас саналгани учун унинг қўлдан кетиши насроний оламига ғоятда ёмон таъсир қолдиради. Рум султони Константинополга кўчиб ўтган бўлсада, бироқ Қудусни қўлдан бой беришни истамасди. Чунки Қуддус орқали ҳарбий кемаларда аскар олиб келиб, Шом вилоятига тушириш мумкин бўларди.
Қуддус шаҳрини олиш учун бир кунлар қамал қилинди. Охири шаҳар аҳолиси халифанинг ўзи келса унга шаҳарни топширишга рози бўлди. Шунга биноан, Умар ибни Ҳаттобнинг шахсан ўзлари Қуддусни олиш учун Мадинадан Шомга сафарга чиқдилар. Ўринларига Али ибни Абу Толибни тайинлаб ўзлари оддий отга минган ҳолда йўлга чиқдилар. 15-йилда Қуддус ҳам Ислом лашкарларига таслим бўлди.
Умар ибни Ҳаттоб Қуддус аҳолисига омонлик хати ёзиб бердилар. Бош қўмондон Убайда ибни Жарроҳ Холид ибни Валидни Қиннарсаринни фатҳ этгани, Убайда ибни Собитни эса Лозукияни фатҳ этгани аскар билан юбордилар. 16—17-йиллар ичида ҳар икки қўмондон ўзларига топширилган вазифаларини шараф билан адо этдилар.
Бундан кейин бош қўмондон Абу Убайданинг ўзлари Халабга юрдилар. Халаб жузъя берув шарти билан сулҳ сўради. Халаб фатҳ этилгач, Антокияга юрдилар. Антокияда анчагана аскар бор эди. Шунинг учун улар Абу Убайда аскарларига қарши уришмоқ учун Антокия қўрғонидан олти чақиримча ерда кутиб турдилар. Ўртадаги уруш душман аскарларининг қочиши билан тугади. Антокия халқи ҳам жузъя берув шарти билан сулҳ тузди. Султон, Херакл Ислом аскарлари билан қатъийроқ бир суратда урушиб, қақшатгич, ўнгланмас зарба бериш иштиёқида кучли қўшин тайёрлаётган эди. Мазкур қўшин тайёр бўлгач, кемалар билан Антокияга юборидди. Бош қўмондон Абу Убайда ҳам ҳар томонга таралиб кетган Ислом лашкарларини тез орада бир ўринга жамладилар. Ҳимс яқинидаги жуда қаттиқ жанг румликлар мағлубиятидан ва бутун Сурия вилоятини фатҳ этилиши билан зафарли якунини топди.

ХОЛИД ИБНИ ВАЛИДНИНГ БУТУНЛАЙ ИШДАН БЎШАТИЛИШЛАРИ

Сурия воқеаси тамом битганидан кейин Умар ибни Ҳаттоб Холид ибни Валидни оддий қўмондонликдан ҳам бўшатдилар. Ўртада баъзи бир сабаблар бунга баҳона бўлди. Холид ибни Валид Антокияга ҳужум қилиб жуда кўп ғаниматни қўлга киритгандилар. Баъзи бировлар ғаниматдан улуш олиш илинжида Холиднинг олдига борадилар. Ашъаб ибни Қайс Холид ибни Вализдан ўн минг дирҳам мукофот олганди. Мана шу мукофотни қайси пулдан берганлиги текширилиб, охири Холид ибни Валидни ишдан олиш якунланди.
Холид ибни Валид жоҳилият замонида араб задогони Валид ибни Муғиранинг ўғли эдилар. Маҳоратли аскар бўлганларидан Макканинг суворийларига қўмондонлик қилардилар. Уҳуд каби мушриклар ғалаба қилган урушларда асосий иш кўрсатган кимса ҳам Холид ибни Валид эдилар. 7-йили Амр ибни Ос билан бир вақтда Исломни қабул қилгандилар. Исломни қабул қилгач, аввалгидан кўра ҳам шижоатла ва маҳоратла жангларда қатнашгандилар. Расулуллоҳ ҳазратлари Холид ибни Валидга «Сайфуллоҳ» деб лақаб бергандилар. Жаноб рисолат маобдан сўнг Абу Бакр даврларида кўтарилган исёнларни бостиришда ҳам Холид ибни Валид зўр қаҳрамонликлар кўрсатгандилар. Ироқ ва Сурияни фатҳ этилишида ҳам зўр жасоратлар кўрсатган ким-са эдилар.
Бироқ Умар ибни Ҳаттоб сиёсий нуқтаи назар билан Холид ибни Валидни аввал қўмондонликдан, кейин фурсат топиб, оддий қўмондонликдан ҳам бўшатиб юбордилар. Албатта, сиёсий жиҳатдан эҳтимол Умарнинг ишлари тўғри бўлгандир. Зеро, Холид ибни Валид аскарлар ичида ҳам, халқ орасида ҳам обрў-эътиборлари жуда зўр бўлиб кетганди. Узоқни кўра билган Умар ибни Ҳаттоб эҳтимол мана шу обрў-эътибор натижасида келажакда бирор кўнгилсиз воқеа келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида Холидни умуман давлат ишларидан четлаштирган бўлсалар керак. Бироқ Холид ибни Валид ниҳоятда олийжаноб бир кимса эдилар. Вазифалардан кетишлари ҳар қанча оғир ботган бўлса-да, аммо бирор-бир қаршилик кўрсатишни ўйлаб ҳам кўрмадилар. Бўлмаса аскарлар ичида обрўлари жуда яхши эди. Мана шу обрўга ишониб қаршилик қилсалар ҳам бўларди. Лекин олийжаноб сифатларга эга бўлган Сайфуллоҳ Холид ибни Валид Ислом давлатини ичидан емирилишига кўмаклашадиган бундай номаъқул ишга қўл урмадилар. Маъмуриятдан бутунлай узоқлаштирилгач, Холид ибни Валид Химсда яшадилар. Ўлим олдида ушбу гапни айтганлари ривоят этилади: «Мен юздан ортиқ ҳужумларда қатнашдим, Баданимда қилич тегмаган ёҳуд жароҳатнинг асари бўлмаган ўрин йўқдур. Умримнинг охирида эса худди эшак каби кўрпамда ётиб ўлмоқдаман». Холид ибни Валиднинг қабри мубораклари ҳозир ҳам Химсдадур.

МИСР ФУТУХОТИ

17—18-йилларда Сурия тамом фатҳ этиб бўлингач, Амр ибни Ос қўмондонликлари остида 4000 га яқин аскар Миср вилоятини фатҳ этмоққа киришди. Миср Визант салтанатининг қўли остида эди.
Мисрни румликлар томонидан қўйилган ҳоким ва румлик амалдорлар бошқарардилар. 6 миллион халққа эга бўлган Миср давлатини озгина аскар билан қўлга киритмоқ учун юриш бошладилар. Амр ибни Ос ғоятда моҳир ва жуда сиёсатдон кимса бўлганлар. Гўзал сиёсатлари билан, Мисрнинг ерли халқини тез орада ўз томонларига бутунлай оғдириб олдилар. Узоқ асрлар давомида румликлардан жабру-жафолар кўрган, оғир солиқлар азобини тортиб келаётган Миср халқи Ислом аскарларининг муомалаларини кўришгач, ортиқ қаршиликсиз сулҳлар тузишга киришдилар. Амр ибни Ос Мисрнинг турли вилоятларини икки йил ичида бирин-кетин қўлга киритдилар. Аммо Миср давлатининг асосий шаҳарларидан ҳисобланган Искандария эса ҳамон румликлар қўлида турарди. Рум султони Искандарияга денгаз орқали ёрдам кучлари юбориб шаҳарни қўлдан чиқармасликка жон-жаҳди ила ҳаракат қиларди. Халифа ибни Ҳаттоб янгидан 12 минг кишилик қўшин тайёрлаб Амр ибни Осга ёрдамга жўнатдилар. Ёрдам кучи етиб келгач, Амр ибни Ос Искандария шаҳрини қамал қиладилар. Қаттиқ жанглардан кейин Рум аскарлари бутунлай мағлубиятга учрайди. Бир қисми эса кемаларга ўлтириб денгиз орқали Константинополга, бир қисми эса ички Мисрга қочадилар. 20-йилда Мисрни фатҳ этилиши ниҳоясига етади.
Румликлар ҳар йили Мисрдан 20 миллион динор солиқ олардилар. Амр ибни Ос тузган сулҳ шартномасига кўра эса мисрликлар ҳар йили арабларга 8 миллион динор жузъя берадиган бўлдилар. Амр ибни Ос ҳозирги Қоҳира шаҳрини ўрнида Фустот шаҳрига асос солдилар. Олинган солиқларнинг бир қисми ички йўллар ва кўприкларни тузатиш ишларига ишлатилди. Миср фатҳ этиб бўлингач, Амр ибни Ос Тараблис, Жазоир ва Тунис томонларга ҳам юриш бошладилар.
Амр ибни Ос Мисрда 5 йил давомида волий бўлиб турдилар. Волийлик замонларида юритган сиёсатларидан Миср халқи беҳад миннатдор бўлиб қолди.
Баъзи бир тарихчилар Искандариядаги машҳур кутубхона Умарнинг буйруқлари билан Амр ибни Ос томонидан ўт қўйиб куйдириб юборилган деган уйдирмани ёзганлар. Қадимги насроний ва араб тарих манбааларида эса бу ҳақда ҳеч қандай сўз юритилган эмас. Бундай туҳматона гаплар 13-аср насроний тарихчилари томонидан Исломга нисбатан халқ орасида нафрат уйғотишлик учун тўқиб чиқарилганди. Кейинги даврдаги тарихчиларнинг ҳам мана бу туҳмат гап асосини тарихий ҳужжатлар ёрдамида текшириб ўтирмай тўғридан-тўғри ўз китобларига олиб кирганларини 18-асрнинг инсофли насроний олимлари тан олдилар. Искандария кутубхонасининг ёндирилиши тарихий манбаа жиҳатидан нотўғри эканлигани исботлаб чиққан киши инглиз тарихчиси Тсиббон (1734—1794) бўлди. У ўзининг «Рум салтанатининг инқирози» номли китобида 13-аср тарихчиси Абул Фарак томонидан ёзилган гапларга ишонмаслигини билдириб, ўз томонидан бунга далиллар келтирди. Шундан кейин инсофли тарихчилар аста-секин келиб манбаани тарихий ҳужжатлар асосида ҳақиқатлашга киришдилар. Немис тарихчиси Фёдор Шеллер (1776—1861) ўзининг «Тарихи умумий» номли китобида Амр ибни Ос томонидан Искандария кутубхонасидан ёндирилиш масаласини гапириб келиб шундай дейди: «Бу қиссанинг бутунлай уйдирма бўлувида асло шубҳа йўқ. Чунки машҳур кутубхонанинг асосий бўлмаси император (султон) Юлйан Мисрга ҳужум қилган вақтида ёндирилган эди. Қолган бир қисми эса Ислом фатҳидан бир неча йил аввал хароб бўлганди. Авгус Мюллернинг (1848—1892) «Ислом тарихи» номли китобида ушбу сўзлар ёзилгандур: «Умарнинг амри билан машҳур Искандария кутубхонаси ёндирилди, деган гап уйдирмадур. Бундай хабар эса араб тарих манбааларида ва эски Рум тарих манбааларида кўрсатилган эмасдур. Бу хабарни энг аввало 13-аср тарихчиларидан бири сўзлаганди. Буни тарихий ҳақиқатга ҳар жиҳатдан тескарилиги кўзга ташланиб туради. Искандария кутубхонаси Исломдан бир неча аср муқаддам император Федосей (346—395) даврида Феофил томонидан ўт қўйиб ёндирилганди».
20 жуздан иборат бўлган «Катта қомус» китобида Искандария кутубхонаси ҳақида шундай жумлалар бор: «Искандария Юлиан томонидан қамал қилинган вақтида кутубхона ёнғин ичида қолганди. Бу нуқсон Антони томонидан қиролича Клеопатрага ҳадя қилинган 20 минг жилдлик китоб ҳисобига тўлдирилганди». Милоднинг 389 йилида император Юлинус даврида епископ Патрик Феофилнинг қистови билан шаҳарнинг шарқий қисми ичида кутубхона ҳам ёндирилганди. Бундан кейин омон қолган асарлар учун янги кутубхона қурилди. Араблар Искандарияни фатҳ этишларидан бирнеча йиллар муқаддам кутубхона Юлиан томонидан Константинополга кўчирилганди». Мана шулар 13-аср тарихчилари томонидан Умар ибни Ҳаттобга ва Амр ибни Осга чапланган балчиқларни ювиб ташлашга кифоя қилса керак.

ҲАЗРАТИ УМАР ВА ҲАЗРАТИ АЛИ РАЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМ

Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик мансабига бани Сақифа соягоҳида мухожир ва ансор саҳобалардан бир гуруҳлари томонидан сайлан-ган пайтларида Али ибни Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг байъат беришдан бош тортганликлари юқорида ёзиб ўтилганди. Мазкур байъат вақтида Умар розияллоҳу анҳу ҳазрати Алини байъат бердиришга мажбур қилганлари тўғрисида ҳам гап юритилган эди. Умар ибни Ҳаттоб розияллоҳу анҳу устларига ҳокимият жавобгарлиги юкланган пайтида у жанобнинг халқ ўртасида юритган иш услублари Абу Бакр Сиддиқнинг Умар тўғриларида ўйлаган фикрларини ростга чиқарди. Ҳазрати Умарни ўз ўринларига валиаҳд қилиб қолдирмоқчи бўлганларида кишилар кириб «Умар жуда қаттиққўл, бераҳм», дейишганди. Шунда Абу Бакр уларга қараб: «Агар Умар иш бошига келса, албатта, қаттиққўллигидан асар ҳам қолмайди, балки одамларга энг меҳрибон ва шафқатли кимса бўлиб қолади», дегандилар. Абу Бакрнинг мазкур гапларини Умарнинг халқ орасида юритган муомалалари ростга чиқарди. Халифалик мансабига ўлтирганларидан кейин ҳазрати Алини ўзларига энг яқин маслахатчи ҳамда энг яқин ёрдамчи қилиб ола-дилар. Ҳар қандай ҳукм чиқаришдан аввал албатта ҳазрати Алининг фикрларини олардилар. Кейин Алига мувофиқ келса ҳукм чиқарардилар.
Ривоятларда айтилишича, бир киши Умарнинг олдиларига аёлидан «олти ойда туғиб қўйди», деб шикоят қилиб келган экан. Шикоятини тинглаган Умар аёлга жазо бермоқчи бўлибдилар. Шунда ҳазрати Али: «Эй Умар, агар мен сизга китобуллоҳдан ҳужжат келтирсам, албатта ғолиб бўлиб чиқаман», дебдилар. «Қандай қилиб?» деб сўрабдилар Умар. «Оллоҳ таборак ва таоло ўз каломи маждидида «ҳомиласи ва сутдан чиқиши ўттиз ой», дегандилар. Кейин яна бир ўзга сураи муборакида эса «Оналар болаларини икки йил тўла эмизадилар, агар эр шуни истаса», демишдур. Агар бир мазкур оятда айтилган икки йилни аввалдаги ўттиз ойдан олиб ташласак, олти ой қолади. Демак, ҳомиладорликнинг энг ози — 6 ой бўлади», деган эканлар. Алининг райъиларини ҳазрати Умар қабул қилган эканлар. Ҳазрати Умар ҳазрати Алига бўлган муҳаббатларининг исботи сифатида Фотимаи Заҳродан бўлган қизларига уйланган эдилар. Ҳазрати Алини бунчалик Умар олдиларида ҳурмат ва эътибор топишларига сабаб бўлган ҳодисалар кўп ўтганди. Шулардан биттасини ёзиб ўтамиз.
Ҳазрати Алининг устларидан бир яҳудий Умарга шикоят этиб келганди. Умар ҳазрати Алини топдириб келадилар. Ҳазрати Али келган вақтларида Умар Алига қараб: «Эй Абул Ҳасан, даъвогарингизнинг олдига бориб туринг»,— дейдилар. Шунда ҳазрати Алининг муборак чеҳраларида андак аччиқланиш аломати кўринганди. Масала бартараф этилиб бўлганидан кейин Умар ҳазрати Алидан аччиқланиш сабабларини сўрайдилар». Мен сизга «даъвогарингиз ёнида туринг», деганимга хафа бўлдингизми?» дейдилар. Ислом одоби ва адолати билан безанган Али: «Эй Умар, мен бунга эмас, балки яҳудийни ўз номи билан, мени эса ҳурматли лақабим билан чақирганингиз учун аччиқландим, зеро мени ҳурматлаб чақиришингиз яҳудийнинг дилида адолатда ҳукм чиқармоғингизга шубҳа пайдо қилиб қўймадимикин, дея хавотирландим», деган эканлар. Ушбу жавобни эшитган Умар ҳайратдан чапак чалиб: «Сизнинг хонадонингиздан пайғамбар чиққанлигига ажабланмаса бўлаверар экан», дедилар. Ҳазрати Умарнинг Расулуллоҳ алайҳиссалом набиралари бўлмиш муҳтарам Ҳасан ва Ҳусайнга қилган муомалаларига келсак, ҳар қандай таърифу тавсифдан ташқаридур:
Фазл ва Атода ўз ўғилларидан ҳам юқори қўярдилар. Бир пайт орадан уч-тўрт кун ўтса-да, ҳазрати Ҳасанни кўрмай қоладилар. Кўришганларида: «Қаерда юрибсиз, бир неча кундан бери кўролмайман», дейдилар. Ҳазрати Ҳасан ҳазрати Умарга қараб: «Мен олдингазга келаётган эдим. Йўлда Абдуллоҳ ибни Умарни учратдим. Мендан қаерга кетяпсиз», деб сўрадилар. «Амирал мўъминин олдиларига», деб жавоб бердим. «Мен,— дедилар Абдуллоҳ,— Амирал мўъмининни истаб боргандим, бироқ олдиларига киритмадилар». Абдуллоҳнинг гапларини эшитиб мен ҳам орқамга қайтиб кетдим», дедилар. «Эй Ҳасан, сиз қаердаю, Абдуллоҳ қаерда: ахири Абдуллоҳ сиздек бўла оладими?» дедилар.
Ҳазрати Умар Расулуллоҳнинг аҳли байтларига ҳурматлари жуда зиёда бўлганди.

ДАҲШАТЛИ ҚОТИЛЛИК

Бир миллатга бахт бўлиб тушган нарса албатта иккинчи миллатга бахтсизлик бўлишлиги тажрибаларда исбот этилгандур. Шунга биноан араблар футухоти зотан ўз шаклида арабларга қанчалик яхшиликлар келтирган бўлса, мағлуб бўлган Ироқ ва Эрон давлатларига инқирозни келтирди.
Тўғри, Умар ибни Ҳаттоб босиб олинган жойлардаги ерли халқларга адолат ва инсоф билан ҳукмронликда бўлган бўсалар-да, бироқ мазкур давлатлардаги мансабларидан айрилган айрим кимсалар ичларида Ислом ҳукмдорига нисбатан қандайдир ички адоватда уйғониши табиийдур. Эроннинг кўзга кўринган ҳукмдорларидан бири Бўлган Хурмузон урушда асир олиниб Мадинага келтирилган эди. У ҳазрати Умарга ҳийла ишлатиб ўз жонини сақлаб қолганди. Бундан бошқа яна ўз мулкларидан уруш туфайли ажраган яна бир неча шахс-лар Мадинада яшаб турардилар.
Биззот бундай ичида адовати бўлган кишиларнинг пойтахтда яшашлиги сиёсий нуқтаи назаридан қаралганда ҳам дуруст тугал эди. Бироқ ҳазрати Умар Исломдан бироз шикаст еб яраланган бундай кимсаларни пайтахтдан четга сурмоқчи ҳам бўлгандилар. Лекин амалга оширмагандилар. Мана шунга ўхшаш дилларида ғараз бўлган кимсалар бекитуқча тўпланиб ҳазрати Умарни ўлдиришга қарор бергандилар. Улар бу ишга Муғира ибни Шуьбанинг қули насроний Абу Луълуани тезлардилар. Абу Луълуа бир куни ҳазрати Умарга шикоят қилади. Умар унинг шикоятини тинглаб яхши тавсияларда бўладилар. Бироқ у ҳазрати Умарга бир неча: оғир гаплар билан таҳдид этади. Адолатда номдор бўлган Умар қулнинг таҳдидига эътибор бермай ўтиб кетаверадилар. Аммо Абу Луълуа қатьий ишга киришиб бир ханжарини заҳарлаб тайёрлаб қўяди. Улдиришга қасд қилган куни эрталаб у масжидга келди. Тонги намозни ҳазрати Умар жуда эрта ўқирдилар. Шундан фойдаланиб у масжидга кириб Умарнинг намоз бошлашларини кутиб, орқаларига яқин жойда пойлаб турди. Ҳазрати Умар намозга такбир айтиб киришлари билан оғуланган ханжарни урди. Бир неча марта санчиб кўп ерларини яралади. Ҳазрати Умар «мени ўлдирди» ушланглар!» деб қичқирдилар. Одамлар уни ушлашга уриндилар. У бир неча кишини яралаб қочиб кетмоқчи бўлди. Лекин бир саҳоба орқасидан келиб йиқитиб олдилар. Қўлга тушганига ақли етган Абу Луълуа ўзига-ўзи ханжар уриб ўлдирди. Воқеадан фақат Умарнинг яқинларида турган кишилар хабардор бўлдилар. Ортда турганлар эса Умар қироатдан тўхтаганларида таажжубда «Субхоналлоҳ, субхоналлоҳ» дейишди.
Абдураҳмон ибни Авфни ўринларига имом қўйдилар. Тездан намозни тугатиб Умарни уйларига олиб кетшцди. Воқеани эшитган аҳли Мадина қайғуга тушди. Кўчаларда йиғлаб мотам тутувчилар ҳам бўлди.
Умар уйларига келтирилгач, ўғилларини чақириб «менга ким қасд қилганини билиб кел» дедилар. Ўғиллари «Жонингизга Абу Луълуа қасд қилди экан», деганида Умар «Алҳамдуллиллоҳ, мени Оллоҳга сажда қилган кимса ўлдирмабди», дедилар. Дарҳол табиб чақиртирдилар. Табиб келиб жароҳатни кўрди. Яхшилаб текшириб чиққанидан кейин Умарга қараб, «Қиладиган ишингизни қилиб олинг, жароҳатингиз оғир», деди.
Асхоб ҳиром Умарнинг олдиларига кириб кўп таассуфлар билдирардилар. Умар ҳазратларига суиқасд хижратнинг 23 йили зулхижжа ойининг сешанба куни эрталаб бомдод намози пайтида бўлган эди. Вафотлари ҳам шу куни кечқурун бўлди. Вафот эт-ганларида ҳазрати Умарнинг ўттиз-қирқ дирҳамга яқин бойликлари қолган бўлиб, устларида 80 минг дирҳамга яқин қарзлари бор эди. Қарзларини ўз мол-мулкларидан тўлашга, агар етмаса қариндош-уруғларининг мулкларидан тўлашга тавсия этдилар. Бутун Арабистонни тиллога кўмиб ташлаган ҳукмдордан қолган бойлик мана шу арзимас дирҳамлардан иборат бўлганди. Васиятларига биноан чоршанба куни Ойиша онамизнинг ҳужраларига Расулуллоҳ ва Абу Бакрнинг ёнларига дафн қилиндилар. Жаноза намози масжидда ўқилди, Сухайб Румий имом бўлдилар.
Ҳазрати Умарнинг халифалик даврлари ўн йилу олти ой бўлиб, вафот этганларида ёшлари 63 да бўлганди.
Ҳазрати Умар жисмонан ўлган бўлсалар-да, бироқ Ислом учун Оллоҳ йўлида кишилар бахтиёрлигини истаб қилган хизматлари туфайли халқ орасида номлари яхшилик ва адолат тимсоли сифатида яшаб қолди.
Иншооллоҳ келажакда ҳам яшаб қолажакдур!

Эсанг истар дило умри фароаон
Ҳақиқат ёғига қоврилган эй жон!

ХУЛОСА

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан араб жазирасида соф илоҳий қонунга биноан амал этадиган ягона ҳукумат барпо этилганди. Ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар даврларида эса мазкур ҳукумат анча кенгайиб, баъзи бир қўшни давлатларни ҳам ўзига бирлаштириб олди, кучли мамлакатга айланди.
Рум ва Эрон салтанатлари асрлардан бери қўшни давлатларни гоҳ униси-гоҳ буниси босиб олиб ҳукм суриб келгандилар. Уларнинг юритган сиёсатлари фақат мазкур босиб олинган ерлардан ўз фойдаларига солиқ ундириш, ўз давлатларининг хазиналарини четки тушумлар ҳисобига кўпайтиришдан иборат эди. Улар боСиб олинган халқларни зўрлаб ўз қўллари остида тутиб турардилар. Рум ва Эрон амалдорлари қўш айво» ли саройларда яшардилар. Тез-тез турли базмлар уюштирардилар. Бу базмларга беҳисоб ақчалар сарфланарди. Буларнинг ҳаммаси оддий меҳнаткаш халқ ҳисобидан қилинарди. Салтанатлар қўл остида яшовчи халқлар зулм ва зўравонлик сиёсатидан ниҳоятда безор бўлиб, қалблари уларга нисбатан нафратга тўлиб кетганди. Мана шунинг учун улар Ислом аскарларига ортиқ қаршилик кўрсатмай таслим бўлгандилар. Улар Ислом ҳукмдорларида мисли бўлмаган адолат ва олийжанобликни кўрганларидан кейин Рум ва Эрон амалдорлари томонидан хўрланган оддий халққа ҳеч қандай ортиқ қаршиликсиз шаҳар дарвозаларини очиб бергандилар. Арабларга, Рум ва Эрон каби кучли ва қудратли саналган салтанатларга бир вақтнинг ўзида ҳужум қилиб ҳар икки майдонда ҳам ғалаба келтирган нарса энг аввало илоҳий таълимот бўлган Қуръон кўрсатмаларига ҳеч қандай оғишмай тинчлигу уруш ҳолатларида амал қилганлари бўлса керак. Улар мазкур салтанатларни босиб олиб у ердаги бойликларни шахсий манфаатлари йўлида истаганларича фойдаланишга имконияти бўлиш учун уруш қилганлари йўқ. Балки мақсадлари ҳар қандай манфаатдорликдан соф бўлган ҳолда мазкур султонлар қўли остида асрлардан бери «киши-кишига қул», деган тушунча зулми остида эзилиб хор бўлаётган Оллоҳнинг муштипар бандаларини, «киши-кишига эмас, балки ҳамма баробар ягона Оллоҳга қул», деган шиорни жорий этиш учун уруш қилгандилар. Бунинг натижасида табақаланиш зулми, кишини-киши томонидан эзиш, хўрлаш, зулми йўқолиб, ўрнига ҳамма умум ҳуқуқларга эга ва баробар бўлган адолатли тузум юзага келарди. Табақаланиш зулми дунё халқларини энг жирканчли суратда узоқ асрлардан бери эзиб келарди. Мазкур зулмни халқлар устидан кўтариб ташлашлик учун Ислом, ўзининг «ҳамма ягона ота ва онадан тарқалган» деган олий шиорни эълон қилганди. Демак, барчанинг келиб чиқиши ери бир бўладиган бўлса, табақалар ичидаги имтиёз ўз-ўзидан барҳам топади.
Иккинчидан, қадимий халқлар орасида тақсимлаш ҳам ғайри-қонуний суратда бўлганди. Бир ҳовуч маккор кимсалар умум бойликка эгалик қилардилар. Қолган меҳнаткаш халқ, мана шу бойликнинг ҳосил бўлишида асосий хизматни қилган оддий меҳнаткаш халқ эса ҳамма нарсадан маҳрум қолаверардилар. Бундай ҳолатни гўё табиий дея, худо томонидан шундай бўлишлигига ишора этилган дея диний раҳбарлар талқин этардилар.
Учинчидан, давлатлар ичида амалда бўлган қонунлар ҳеч қандай адолатга асосланмай балки баъзи бир гуруҳларнинг хоҳишларини ифода этарди. Натижада жорий қонунлар ҳам меҳнаткашларни эзиш, уларни хорлашликнинг бир тури бўлиб қолганди.
Тўртинчидан, диний тушунмовчилик туфайли халқлар ўртасида пайдо бўлган турли хурофий одатлар ва бу хурофий одатларни дин номидан талқин этилиши сабабли халқлар устига жуда кўп ёмонликлар тушганди. Оллоҳ таоло ўз пайғамбарларига юборган асл динни кишилар ўз хоҳишлари томонидан қўшилган хурофотлар бутунлай қоплаб олганди. Натижада азизу мукаррам бўлган инсон ўзини-ўзи ҳор қилиб аллақандай жонсиз тошдан ва ёғочдан ясалган бут ҳамда ҳайкалларга, ҳатто оддий хайвонларга ибодат этиб, талпинадиган бўлганди.
Бешинчидан, хурофий иллатлар натижаси ўлароқ, олам ва табиат сирларини тўғри илмий асослар билан шарҳлаб ўрганишлик йўли тўсиб қўйилганди. Оқибатда инсоният табиат сирларига тўғри ёндошиш орқали ошно бўлмай, балки аллақандай таги йўқ гумон ва тахминлар қоронғулигида шабкўрдек кезарди.
Олтинчидан, одамларни дунёда яралишликларида мақсад ва дунёдаги вазифалари нимадан иборат эканлиги тўғрисида ҳар турли хурофий фикрлар сабабидан асосий мақсад беркиниб кетиб, ҳақиқат англашилмай қолганди.
Еттинчидан, «Ҳамма нарсани куч ҳал қилади», деган нотўгри тушунча халқлар орасида ҳукмрон бўлиб қолганлиги сабабли, эркакларга нисбатан нимжон бўлган асллар жамиятда бутунлай нуфузларини йўқотгандилар. Улар ҳеч қандай, на шахсий ва на ижтимоий ҳукуқларга эга бўлмай қолгандилар.
Саккизинчидан, бошлиқлар ўз устларига халқ томонидан юкланган вазифани тўғри англаб етмаганлари сабабли, халқлар эса бошлиққа нисбатан қандай мавқеъда эканликларини тушунишликда чигалликлар сабабли ўртада дўстона муштарак алоқа этувчиларга эмас, балки бир-бирига адоват сақловчиларга айлангандилар. Дунёда ҳукм сураётган мана шу каби ҳолатларни тўғри тушунчада тушунтиришлик учун Оллоҳ таоло ва таборак Араб ярим оролида яшовчи Муҳаммад ибни Абдуллоҳга ваҳий юборганди. Мана шу илоҳий ваҳийда баён этилган нарсаларни ер юзи халқларига етказишликка таклиф этганди.
Энг биринчи сонда баён отганимиз жинс ва табақалар тафовутини Ислом, «ҳаммангиз бир ота-онадан тарқалгансиз», деган шиори билан, «арабнинг ажамдан, ажамнинг арабдан ортиқиги йўқ, фазилат фақат тақвода»; деган шиори билан барҳам беришга киришди.
Иккинчи сонда басн этилган бойликларни тақсимлашдаги адолатсизликка Ислом молдор кимсаларга қарата: «Эй молдорлар, сизлар мен берган бойликдан маҳрум кимсаларга ҳам беринглар. Молини менинг йўлимда камбағал бечораларга, етимларга, беваларга бермай сақлаб қўйганлар учун қиёмат деган даҳшатли кунда қаттиқ азоблар ҳозирлаб қўйганман», деган таҳдидли шиори билан барҳам беришга киришди.
Учинчи сонда баён этилган жаброна қонунларини Ислом: «Қонун чиқаришлик ягона Оллоҳнинг ҳаққи, ҳукм фақат Оллоҳга хос, ҳаволарингиз хоҳишига қараб қонунлар чиқарсангаз, ҳукмлар жорий этсангиз, унда сизлар золимлар, кофирлар ва фосиқлардан бўласиз» деган шиори билан барҳам бергани киришди.
Тўртинчи сонда баён этилган ҳурофотларга Ислом: «Эй азиз инсонлар, сизлар фақат ўзларингизни яратган илоҳгагина ибодат этинглар», деган, «Оллоҳдан ўзга нарсалар зарар ҳам етказолмайди, фойда ҳам етказолмайди», деган, «ҳамма нарса Оллоҳнинг маҳлуқи» деган шиори билан барҳам бергани киришди.
Бешинчи сонда баён этилган табиат сирларини нотўғри йўл билан ўрганишликка Ислом ўзининг «ҳар бир нарсани ҳужжатига қараб қабул қилинглар, тахмин ва гумонлар ҳақиқатни ўзгартира олмайди», деган шиори билан барҳам бергани киришди.
Олтинчи сонда баён этилган одамларни яратилиши ва вазифаларини уларга англатиш учун Ислом: «Сизлар фақат Оллоҳга ибодат қилиш учун яратилгансизлар, ер юзига халифа, яъни Оллоҳ томонидан ўринбосар этилгансизлар. Ўринбосарлик сизларга айнан ҳар бир мавжудот ҳаққини адолатда адо этмоғингизни тақозо этади. Тириклик кунларингизни яхши амаллар билан ўтказишингиз керак, деган шиорни олға сурди.
Еттинчи сонда баён этилган «куч — ҳал қилувчи омил», деган тушунчани Ислом ўзининг «эркакка ҳам қилган амалларидан насиба бор, аёлга ҳам қилган амалларидан насиба бор», дсган шиори билан барҳам бериш учун киришди.
Саккизинчи сонда баён этилган чигалликларни барҳам бериш учун Ислом ўзининг «ҳаммангиз бошлиқсиз ва ҳаммангиз ўз қўл остиларингиздагилардан жавобгарсиз, Оллоҳга ва унинг Расули ҳамда ўзларингиз сайлаб қўйган бошлиқларга итоат этинг. Агар сизларга қора, боши тепакал қул бошлиқ этилса, ичларингизда китобуллоҳнинг амрини оғишмай амалга оширса унга итоат этинглар», деган шиорни эълон этди.
Юқорида айтиб ўтилган юксак таълимотларни жаҳон халқлари ўртасида, оламда эзилиб ётган афгор омма ўртасида қарор топтиришлик учун, уларни асрлардан бсри ўраб олган зулм, жабр, адолатсизлик занжиридан халос этишлик учун, золим, мустабид, хоҳишпараст ҳокимларни ва уларга ҳамтавоқ бўлган, ўзларини диний арбобларимиз, деб атаган кишиларнинг қўлларидан халқлар тақдирини ҳал қилишлик султасини олиб уни ҳақиқий эгаси бўлган Оллоҳга топширишлик учун жиҳодлар қилинган. Араб салтанатини Рум ва Эрон салтанати ўрнида барпо этишлик мақсадида эмас, балки умум жаҳон афгор оммасига ўз ҳуқуқини ўзи белгилашлик, озодлигини беришлик учун жиҳодлар қилинган. Исломий жиҳодлар билан ўзга халқлар олиб борган урушлар ўртасидаги асосий фарқ мана шулардан иборат.
Ҳозирги кунда оддий бир шаҳар ҳокимининг уйи тафтиш этилганда, ноқонуний суратда жамғарилган миллионлаб пуллар чиқаётган бир онда, бутун Ислом давлатининг умумраҳбари бўлгаи халифалар вафот топишган вақтида қолдиришган бойликлари бўйинларидаги қарзлари бўлган, холос. Улар ҳам агар ўзга раҳбарлар каби ғамлари мол жамгариш бўлганида эди, албатта, бундай имкониятга эга эдилар. Лекин улардаги иймон, халқларга бўлган ҳақиқий муҳаббат, Оллоҳга бўлган муҳаббат ҳар қандай ўткинчи нарсалар муҳаббатидан юксак бўлганди. Улар бойликларга умум мулки дсб, Оллоҳ — умум инсоният муштарак ҳолда ўз эҳтиёжини қондириш учун бойликларини яратган деган, кўз қарашда бўлгандилар. Улар бойликни тақсимлаб турганларида кичкина болалари оғзига солиб олган бир дирҳамни ҳам зўрлаб олиб қўйгандилар. Зсро, Умар умуммуштарак молда бир дирҳам ҳам ортйқча, ўзгаларлан ҳаққи йўқ, дсган кўрсатмага ишора қилдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганимда, албатта, у зотнинг юзлари каззобнинг юзи эмаслигини билдим.Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳуУ зот соллаллоҳу давоми...

1520 11:00 / 10.01.2022
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қулоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан у зотнинг .Толҳа ва Зубайр менинг жаннатдаги давоми...

6295 20:08 / 21.04.2017
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан бомдод намозини ўқидилар, сўнг .Фалончи келдими, давоми...

1981 11:00 / 06.01.2022
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларСЎНГСИЗ МУСИБАТ16қисм Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3977 21:50 / 20.04.2017
Аудиолар

118793 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40743 14:35 / 11.08.2021