1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

010-дарс. Қõф, кãф ва ҳã ҳарфлари

20:13 / 18.04.2017 6933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.    Қõф, кãф ва ҳã ҳарфлари

2.    Қõф ундоши

3.    Кãф ундоши

4.    Ҳã ундоши

 

Таянч сўзлар ва атамалар

 

Чуқур тил орқа

Юмшоқ танглай

Товуш пайчалари

Яқин тил орқа

Қаттиқ танглай

Ҳамс

 

Қõф, кãф ва ҳã ҳарфлари

Қõф ҳарфи шаклан фã ҳарфига ўхшайди. Фақат ундан нуқтасининг жуфтлиги билан ҳамда ёлғиз ва сўз охирида келганида паст қисмининг чуқурроқлиги билан фарқланади.

Кãф ҳарфи ёлғиз ва сўз охирида келганида лãм ҳарфига ўхшаб кетади. Бироқ, унинг ўртасига кãфнинг сўз бошидаги шаклининг кичрайтирилган сурати қўйилади. Бошқа ўринларда у устидаги ётиқ чизиқ билан ажраб туради.

Ҳã ҳарфининг хусусияти шундаки, унинг тўрт шакли бўлиб, сўздаги ўрнига кўра уларнинг бири билан ифода топади.

Бу дарсда ҳам биз ўтган дарсдаги каби ўзбек тилида ўхшашлари бор ундошлар билан танишамиз. Улар икки орқа тил ундоши ق, ва ك  ҳамда ҳалқум ундоши ه товушларидир.

Биз шу жойгача бирма-бир ўрганиб чиққан нутқ товушларининг барчаси истифола товушлари эди. Ушбу дарсда биз илк бор истиъло ундошларидан бирининг – ق ундошининг талаффузини ўрганамиз.

Истиъло ундошларида тилнинг орқаси танглай томон кўтарилиб, нутқ аъзоларининг нисбатан таранглашиши ва бунинг натижасида товушнинг йўғонлик касб этиши бизларга маълум. Истиъло ундошларидаги мазкур ҳолатни ўз талаффузингизда тўғри акс эттиришингиз учун, уларнинг биринчисида яъни ушбу дарсда уни тўла ўзлаштиришга ҳаракат қилишингиз керак.

 

ق ундоши

 

13. ق чуқур тил орқани юмшоқ (чуқур) танглайга қаттиқ уриш билан ҳосил қилинади.

Танбеҳ: Яъни у тил ва танглайнинг энг орқасидан, ичкарисидан айтилади. Бунда ҳаво оқими махражни ёриб ўтади, натижада товуш портлаб чиқади. ق ўзбек тилидаги «қ»дан кўра ичкарироқдан ҳамда йўғонроқ, кучлироқ ва жаранглироқ талаффуз қилинади. Уни ўз махражидан кўра олдироқдан ёки сирғалтириб бўш айтиш ярамайди. Уни талаффуз қилишда ва истиълосини адо этишда тилнинг ҳолатини ҳис этишга аҳамият беринг.


15-машқ.

 

قَـ       ـقِـ       ــقُ

أَقْ     إِقْ     أُقْ    لَـقْ    قَلْ     قِلْ     قُلْ     قُمْ     قِفْ

فَوْقُ    فَقْرُ     أُفُقِ    قَلَبْ     قَبْلُ    قَالَ     قِيلَ     أَقُولُ

فَرْقُ     قَلَمْ     قَمَرِ     لَـقَـبْ     رَوْنـَقْ     إِقْبَالَ     قَبُولُ           قَبـْرُ   قُبُورُ    قَلْبُ     قُلُوبُ      قَلْقَلَ     أَقْفَلْنَ    مَقْبُولـِينَ

 

 

 ك ундоши

 

  14. ك яқин тил орқани қаттиқ танглайнинг юмшоқ танглайга туташган жойига уриш билан талаффуз этилади.  

Танбеҳ: Бунда тил урилганда махражда ҳаво ҳам, овоз ҳам  тўсилади, сўнг тил танглайдан ажралаётганида димланган ҳаво қўйиб юборилади. Сокин кãфда ҳавони қўйиб юборишга бироз урғу берилади. Ундаги бу сифат «ҳамс» дейилади. Уни талаффуз қилишда ҳавони бутунлай тўсиб қўйиш хато бўлади. Кãф ўзбек тилидаги «к»дан кўра туброқдан, қаттиқроқ айтилади. Уни тилнинг ўртасидан ҳамда ўзбек оғзаки тилидаги «к» каби бўш талаффуз қилишдан сақланиш керак. Унинг талаффузи рус тилидаги “к” товушининг талаффузига яқин.


16-машқ.

  

كَـ       ـكِـ       ـكُ

أَكْ     إِكْ     أُكْ    مَـكْ    كَـمْ    كِـمْ    كُـمْ    كُــنْ    كُـفْ

كَـرَمُ    كِـبْرُ    بَـكْـرُ    بـِكْـرُ    مَكْـرُ    فَلَكْ    كَـوْنُ     كَانَ  

بـَرَكَ     نـَبْرُكُ     مَرَكَ     أَمَرَكَ    كُونـِي    مَكِينُ     مُمْـكِنْ    

نـَأْكُـلُ     مَأْكُولُ    كَـوْكَـبَ    كَـوْكَـبْنَ     فَوْقُكُمْ     أَكْرَمْنَكُمْ

هـ ундоши

15. هـ ҳалқумнинг боши, яъни товуш пайчаларидан чиқади.

Танбеҳ: У товуш пайчаларининг торайиши натижасида ҳосил бўлган тирқишдан ҳавонинг қисилиб, сирғалиб ўтиши билан пайдо бўлади. Бу товуш ҳамзанинг махраждошидир. Уни ҳалқумнинг ўртаси ё юқорисидан, танглай, тил ёки лабнинг иштирокида айтишдан эҳтиёт бўлиш керак. Уни ح товуши каби, яъни ҳалқум ўртасидан айтиш хатодир. Бу ҳолат юқори товушлар олдида кўпроқ учрайди. Ўзбек тилидаги «ҳ» ундоши ҳам бўғизнинг торайиши билан айтилса-да, у мазкур пайчаларда пайдо бўлмайди ҳамда тил ва танглайга сирғалганида тўлиқ ҳосил бўлади.


17-машқ.

هَـ       ـهِـ       ـهُ  

أَهْ    إِهْ    أُهْ    زُهْ    هَلْ    هِلْ     هُلْ    هِيَ    هُوَ    قِـهْ

مُهْلِ     وَهَبْ     لَـهَبْ     لَـهُمْ     بـِهِمْ     هَابَ      مُهِيبُ

مِنْهُ     مِنْهُمْ     هَزْلِ     أَنـْهَارِ     مَكْرُوهُ     أَفْقَهَ     فَقِيهُ

أَ كْرَهَ    إِنـْهُمْ    مَنْهَـلْ    قَهْقَهَ    هَوْرَهَ    جِبَاهُهُمْ     أَمْهِلْهُمْ

Мулоҳазалар:

•    Ҳамза ва ҳанинг талаффузида товуш пайчаларининг юқоридан кўриниши:

•    Ундошлар ҳаракатланганида, яъни кетидан унли келганида нутқ аъзоларининг бир-биридан ажралиши, қочиши билан талаффуз этилади. Сокин бўлганларида эса, нутқ аъзоларининг ўзаро тўқнашуви, жипслашуви натижасида ҳосил бўлади. Шу боис айрим ундошларнинг сокин ҳолати учун алоҳида қоидалар мавжуд. Мисол учун, қофдаги қалқала, кафдаги ҳамснинг ижроси каби.

•    Қалқала товушлари, жумладан, қофни сокин бўлганида агар қалқала қилинмаса, ундош тўлиқ ҳосил бўлмайди, натижада эшитилмай қолади.

•    Ҳамс деб нутқ товушининг талаффузида ҳаво оқимининг бўғилмай, бардавом бўлишига айтилади. Бу сифат каф ундошида доимо мавжуд. Бироқ, у сокин бўлганида, ҳаракатлидагидан фарқли ўлароқ, ҳаво  оқими нутқ аъзоларининг тўқнашуви натижасида махражда димланиб қолади. Агар уни чиқариб юборилмаса, ҳамс ижро бўлмай қолади ва натижада товуш тўлиқ ҳосил бўлмайди.

•    Ҳã ундошини айнан ўз махражидан чиқаётганини ҳис қила билиш муҳим. Бунинг учун уни ҳамза билан бирин-кетин айтиб машғулот қилиш мақсадга мувофиқдир.


18-топшириқ: 

- ق нинг махраж ва талаффузини айтиб беринг.

-  ق билан ك нинг махражлари орасидаги фарқни сўзлаб беринг.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

-  ق  қандай нутқ товушлари туркумига киради?

-   ق нинг ўзбек тилидаги «қ»дан қандай фарқлари бор?

- ق даги истиъло ва қалқала сифатларини, ك даги ҳамс сифатини яхши ўзлаштирдингизми?

-  ك нинг ўзбек тилидаги «к»дан қандай фарқи бор?

-  ك қандай хусусиятга эга?

-  هـ  қаердан ва қандай ҳосил қилинади?

-  هـ нинг талаффузида қандай хатолар кўп кузатилади?

-  هـ нинг  ўзбек тилидаги «ҳ»дан нима фарқи бор?







Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Лatildeм, вatildeв ва фatilde ҳарфлари2. Лatildeм ундоши3. Вatildeв ундоши4. Фatilde ундошиТаянч сўзлар ва атамаларЛatildeмалифТил олд ёниТанглай олдиИкки лабПастки лабнинг давоми...

5285 20:12 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган Яъни Иккала гуруҳ кофир ва мўминларнинг мисоли худди кўр билан кар ва кўрувчи билан эшитувчилар кабидир. Иккиси давоми...

2565 01:12 / 18.04.2017
Режа1. Мм, нн ва бatilde ҳарфлари2. Мм ундоши3. Нн ундоши4. Бatilde ундошиТаянч сўзлар ва атамаларИкки лабТил уч юзасиҒуннаДимоғ Мм, нн ва бatilde ҳарфлариМм ҳарфи давоми...

5659 20:11 / 18.04.2017
Режа1. Сукун2. Алиф ва ҳамзаТаянч сўз ва атамаларТаянч сўз ва атамаларСукунҚалқалаАлифҲамзаСукунУндош товушдан сўнг унли айтилиши ёзувда унинг ҳарфи усти ёки давоми...

16320 20:07 / 18.04.2017
Аудиолар

118769 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40725 14:35 / 11.08.2021