1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Россия экспертлари: Шайхнинг китоблари МДҲ давлатлари учун зарурдир

14:44 / 31.03.2017 8906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллома шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қолдирган илмий мерос ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммосига айланган диний саводсизлик ҳамда унинг оқибатида келиб чиққан бемазҳаблик ва мутаассиблик каби иллатларни муолажа қилишда катта салоҳиятга эга экани кўпчиликка маълум. Ушбу мерос жамиятдаги кўпгина муаммоларнинг ечими сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам эътироф этилмоқда.

Кўпгина соҳа мутахассислари, диний арбоблар ва сиёсатшунослар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китоблари кенг тарқалган жойларда диний ихтилофлар ва динда ҳаддан ошиш каби офатлар барҳам топаётганини таъкидлашмоқда.

Чунончи, МДҲ мамлакатларида мазкур асарларнинг рус тилидаги таржималарига бўлган талаб ортиб бораётганлиги ва шу сабаб шайх ҳазратларининг асарларини янада кўпроқ тарқатиш зарурати ҳамон сақланиб қолаётгани ҳақида «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётмизга мурожаатлар келиб турибди.

Айтиб ўтиш лозимки, Россия Федерациясидаги доимий ҳамкоримиз «Ал-Васатия» илмий-маърифий Марказининг раҳбарияти бу борада Россияда кенг кўламли ишларни олиб бормоқда. Ушбу марказдан келган мактубда жумладан шундай дейилади:

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг рус тилидаги «Васатыя — путь жизни», «Ийман. Ислам. Куръан», «Разногласия: причины и решения», «Открытое послание», «Религия — насиха» каби машҳур китобларини Россиянинг барча маъмурий ҳудудларига тарқатиш ишлари кенг йўлга қўйилган. Мазкур китоблар аксар ҳолларда ёшлар орасида ҳамда жазони ўташ муассасаларидаги мусулмонлар орасида тарқатилаётганлиги алоҳида эътиборга лойиқдир.  

Мазкур китоблар Россиянинг махсус экспертизаларидан ўтган бўлиб, Жазони ўташ федерал хизматининг (ФСИН) Марказий бошқармасига тавсия этилган ва жазони ўтаётган мусулмонлар эътиборига ҳавола этиш зарурлиги билдирилган».   

Шуни ҳам айтиш керакки, мазкур китобларнинг турли ёт ғояларга қарши кураш борасидаги долзарблигини Россиянинг расмий доиралари ҳам тан олмоқда. «Ал-Васатия» марказининг билдиришича, «МДҲ вакиллари иштирокидаги халқаро анжуман доирасида ўтказилган давра суҳбатида шайх ҳазратларининг қаламига мансуб асарларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бунда Россия Федерациясининг Ташқи ишлар вазирлиги «Открытое послание» («Очиқ хат») китобига алоҳида қизиқиш билдириб, ушбу китобда Исломни ўзига ниқоб қилиб олган ДАИШ даъволарига қарши оламшумул, мукаммал ва муфассал ҳужжатли раддиялар келтирилганини кўрсатган».

«Ал-Васатия» маркази раҳбариятининг эътирофига кўра, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қолдирган асарлар баракотидан ҳамда «ал-Васатия» маркази билан «Ҳилол-нашр» ўртасидаги диний мутаассибликка қарши ҳамкорлик натижаси ўлароқ, ҳозирда Россияда тинч ва осуда ҳаёт ҳукм сурмоқда ва Ислом дини васатийлик, яъни мўътадиллик руҳида тушунилмоқда».

Россиялик ҳамкорларимизнинг таъкидлашича, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг асарларини барча МДҲ мамлакатлари ҳудудида, айниқса ёшлар орасида ва жазони ўташ муассасаларида кенг миқёсда тарқатиш экстремизмга ва мутаассибликка қарши қаратилган ўта муҳим ва зарур ишдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси бу буюк алломанинг улкан илмий меросини ўрганиш ва ўргатиш, тарғиб қилиш борасида устозимиз бошлаб кетган хайрли ишларни давом эттирмоқда. Шайх ҳазратларининг халқимизга, барча инсонларга динимизни етказиш, илм-маърифат тарқатиш борасидаги ишлари давом этмоқда.

Ҳамкорларимизнинг илтимосига биноан, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси яқин келажакда «Ал-Васатия» маркази билан биргаликда биринчи навбатда ДАИШ ва «Ҳизбут-таҳрир» каби ташкилотларнинг фаолиятини фош қилувчи раддиялар келтирилган «Открытое послание», «Религия — насиха» китобларини қайта нашр қилишни режалаштирмоқда.

Аллоҳ таоло буюк устозимиздан рози бўлсин, у зотнинг илмий меросини халқимизга тўла-тўкис етказишни насиб айласин!

 

Исмоил Муҳаммад Содиқ



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу умматнинг бир хусусияти бор у ўлмас умматдир. Дини ва Китоби боқий экан у ҳам боқийдир. Модомики тун ва кун бор экан, модомики дунёда Қуръон тиловати янграб давоми...

2923 05:00 / 09.03.2017
Дунё тарихига назар ташласак, Ислом диёрларида илмфан юксак даражада ривожланган. Мусулмон уламолари дунёга жуда кўп кашфиётларни тақдим қилганлар. Ислом давоми...

2837 15:00 / 28.01.2021
Дунё мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг бош котибидоктор Алий Муҳйиддин ҚорадоғийнингФазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфраҳимаҳуллоҳнинг давоми...

2908 05:00 / 09.03.2017
Ақл нима, нафс нима, дейсиз.Мен уларнинг ҳар бирига аниқ чегара қўйиб бераман ва равшан фарқлаб ажратиб бераман, деб даъво қилмайман. Чунки бундай ишлар ҳалигача давоми...

12247 05:00 / 13.03.2017