1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Ҳанафий мазҳабидаги китоблар мартабалари

16:16 / 28.03.2017 6010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Ҳанафий мазҳабига оид китоблар бир хил мартабада эмас. Балки бу китоблар уч даражага бўлинади.
Биринчи даража.
Бу даражадаги китобларни «Усул» деб аталади.

Мазкур даражадаги китобларни «Зоҳирур-ривоя» деб ҳам аталади. Улар имом Абу Ҳанийфа, Абу Юсуф ва Муҳам-маднинг қавлларини ўз ичига олган бўлиб, имом Муҳаммад томонидан таълийф қилинган. Улар қуйидаги китоблар:
1. Китобул асл.
Бу китобнинг иккинчи номи «Мабсут».
Бу китобни имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилади. У киши аввал ҳар бир бобни алоҳида китоб қилган. Мисол учун, намозга оид масалалар-ни жамлаб «Китобус-салот» қилган. Савдо ҳақидаги масала-ларни жамлаб «Китобул-байъ» қилган. Кейин ҳамма китоб-лар жамланиб «Мабсут» бўлган.
«Мабсут»нинг имом Муҳаммаддан қилинган ривоятлари кўп. Мазкур ривоятларнинг ичида машҳури Абу Сулаймон Жузжонийнинг ривоятидир.
«Мабсут»ни Хоҳарзода ва Шамсулаимма Ҳалвоний каби бир қанча уламолар шарҳ қилганлар.
Ривоят қилинишича, имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ҳам «Мабсут»ни яхши кўрган ва ёд олган.  
2. «Китобуз-зиёдот».
Китобнинг бу ном билан аталиши сабаби ҳақида бир не-ча фикрлар айтилган. Уларнинг ичида «Имом Муҳаммад Ал-жомиъ ал-кабийр»ни ёзиб бўлганларидан кейин яна бир қанча масалалар қолиб кетгани аён бўлган ва уларни жам-лаб «Китобуз-зиёдот» деб номлаганлар», деган фикр етак-чилик қилади.
«Китобуз-зиёдот»га бир қанча шарҳлар ёзилган ва унинг мадҳида шеърлар ҳам битилган.
3. «Китобул жомеъус-сағийр».
Имом Муҳаммад бир неча китобларни таснийф қилиб бўлганидан кейин у кишига имом Абу Юсуф «Мен Абу Ҳа-нийфадан ривоят қилган нарсаларни жамлаб бир китоб қилсангиз» деган таклифни қилганлар. Шунда имом Муҳаммад «Китобул жомеъус-сағийр»ни ёзиб, имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳига кўрсатган. У кишига маъқул бўлган.
Али ал-Қумийнинг айтишларича, имом Абу Юсуф «Ки-тобул жомеъус-сағийр»ни доимо ўзлари билан олиб юрар эканлар.
«Китобул жомеъус-сағийр» ҳақида Али Розий қуйида-гиларни айтади:
«Ким бу китобни фаҳмласа, у бизнинг асҳобларимиз ичида энг яхши фаҳмловчидир. Ким уни ёд олса, у бизнинг асҳобларимиз ичида энг яхши ёд олувчидир. Қадимги ма-шойихларимиз  шу китобдан имтиҳон олмай туриб биров-нинг қози бўлишига рози бўлмас эдилар. Агар у бу китобни ёд олган бўлса, қози этиб сайлашар, бўлмаса ёд олишга амр қилар эдилар».
«Китобул жомеъус-сағийр»нинг бир қанча шарҳлари бўлиб, улардан бири имом Абдулҳай Лакнавийнинг «Ан-нофеъул кабийр»идир.                                                                                                                                                  
4. «Китобул жомеъул кабийр».
Бу китоб имом Муҳаммаднинг энг кўп таҳсинга сазовор бўлган китобларидан биридир. Катта уламоларнинг «Кито-бул жомеъул кабийр» ҳақидаги мақтовлари «худди мўъжизадек китоб» каби иборалар ила тўлиб тошгандир. Уламолар бу китобга катта аҳамият берганларидан унинг шарҳлари ҳам жуда кўп. Ҳожи Халийфа ўзининг машҳур «Кашфуз-зунун»ида «Китобул жомеъул кабийр» шарҳлари-нинг узундан-узоқ рўйхатини келтирган.
5. Китобус-сиярис-сағийр.
6. Китобус-сиярил кабийр.
Бу икки китоб ҳақида аввал баҳс юритганмиз.
Иккинчи даража.
Бу даражадаги китобларни «Наводир» деб аталади.
Улар мазҳабнинг катта имомларидан ривоят қилинган бўлиб, мазкур олти китобга кирмай қолган масалалардир.
Наводир китобларга имом Муҳаммаднинг ўша машҳур олти китобидан бошқа «Касаниёт», «Ҳоруниёт», «Журжони-ёт», «Руқайёт» китоблари ва Ҳасан ибн Зиёднинг китобла-рига ўхшаш китоблар киради.
Машҳур олим Ибн Обидийн бу ҳақда қуйидагиларни ёзади:
«Ўшандоқ китоблар жумласига Абу Юсуфнинг Амолий китоблари киради. «Амолий» имлонинг жамъидир. Бунда мужтаҳид ўтирганда унинг атрофига шогирдлари қоғоз-қаламларини олиб ўтиради. Сўнг олим илмда Аллоҳ унга билдирган нарсани ёддан гапиради. Шогирдлар уни ёзиб боради. Кейин ёзган нарсаларини жамлаб китоб қиладилар. Ана ўшани «имло» ёки «амолий» деб атайдилар. Ўтган фуқаҳо, муҳаддис ва араб тили олимларининг шундоқ одати бор эди».
Бу даражадаги китоблар аввалги даражадаги китоблар-дан паст ҳисобланади. Агар бир масала усулда ва наводирда келган бўлса, усулдагиси олинади.
Учинчи даража.
Фатволар ва воқеъалар китоблари.
Бунда кейин келган мужтаҳидлар мазҳабнинг аввалги мужтаҳидларидан ривоят келмаган масалаларда ўзларидан савол сўралганда берган жавоблари йиғилган бўлади. Кейин келган мужтаҳидлардан мурод Абу Юсуф ва Муҳаммад ҳамда улардан сўнг келганларнинг асҳобларидир. Улар кўпчилик бўлиб, хабарлари табақот китобларида келган.
Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимонинг асҳобларига Исом ибн Юсуф, Ибн Рустам, Муҳаммад ибн Самоъа, Абу Сулаймон ал-Жавзжоний, Абу Ҳафс Бухорий ва улардан кейин келган Муҳаммад ибн Салама, Муҳаммад ибн Муқотил, Нусайр ибн Яҳё, Абу Наср Қосим ибн Салломга ўхшашлар киради.
Улар ўзларига зоҳир бўлган далил ва сабабларга кўра мазҳаб соҳибларига хилоф қилишлари мумкин. Уларнинг фатволарини дастлаб жамлаган асар Абу Лайс Самарқан-дийнинг «Навозил» китобидир. Кейин машойихлар бошқа китобларни жамладилар. Мисол учун, Нотифий «Мажмаъул навозил» ва Воқеъот»ни, ас-Содруш Шаҳийд «Воқеъот»ни жамлаган.
Кейинги уламолар аралаш китоблар қилдилар. Бунга «Фатовои Қозихон» китоби мисол бўлади. Баъзилар эса, Ро-зиюддийн Сарахсий ўзининг «Муҳийт» китобида қилганига ўхшаб ҳар бир соҳани айри-айри келтирди. У аввал усулга оид масалаларни келтириб, кейин наводирларни баён қилган.
Албатта, фатволар ва воқеъотларнинг мартабаси усул ва наводирнинг мартабасидан пастдир. Чунки, усул ва наводирлар мазҳаб соҳибларининг қавлларидир. Фат-во ва воқеъотлар эса уларнинг қавллари асосида издош-лари ечган масалалардир.
Мазкур уч қисмнинг қўшилишидан Ҳанафий мазҳаби ташкил бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамлар орасида, жамоат намозларида баъзи бировларнинг имомнинг орқасида туриб сураи фотиҳа ўқиётганини кўрамиз. Имомга иқтидо қилган одам қироат қиладими давоми...

5574 16:15 / 28.03.2017
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни улуғ имом, катта имом деб номлайди. Ҳақиқатда ҳам у киши бунга сазовор давоми...

5216 16:15 / 28.03.2017
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келиб, турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида давоми...

3662 20:27 / 24.04.2018
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи алоҳида катта фиқҳий китоб таълиф қилмаганлар. Баъзи бир .алФиқҳул Акбар,, .алОлим вал Мутааллим,, Усмон алБаттийга ёзган рисола ва давоми...

2484 16:10 / 28.03.2017
Аудиолар

120142 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41806 14:35 / 11.08.2021