1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
03:26 / 20.05.2018 4911 Кўриш режими

islom.uz портали иловаси


islom.uz портали иловаси

          Ушбу дастур сизни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда islom.uz порталига оид маълумотлар оламига олиб киради. Дастурдан мўмин-мусулмонлар учун кундалик ҳаётда керак бўлиб турадиган намоз ва рўза тақвими, қибла йўналиши, «Ҳилол» электрон кутубхонаси, «Зикр аҳлидан сўранг» савол-жавоблар дастури, «Ўзбекистон масжидлари» дастури, islom.uz радиоси каби фойдали онлайн хизматлар ўрин олган. Шунингдек, дастур ёрдамида islom.uz порталидаги барча сайтлардан – ислом.уз, ислам.уз, қуръон.уз, ҳадис.ислом.уз, фиқҳ.уз, арабик.уз, мадраса.уз, масжид.уз, сийрат.уз, э-тарих.уз, муслимаат.уз, саволлар.уз, инфо.ислом.уз, э-адабиёт.уз, тазкия.уз, тиб.ислом.уз каби сайтлардан олинган энг сўнгги маълумот ва янгиликлардан хабардор бўлиб туришингиз мумкин.

«Ислом портали» дастури шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий меросини ўрганиш ва ўргатишда Сизга энг яқин ёрдамчи бўлади деб умид қиламиз.


Islom.uz портали иловасини Play Market'дан юклаб олинг

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз