1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
13:43 41 Кўриш режими

Косово: Мешина масжиди таъмирланди

Косовонинг Каменитса шаҳрида жойлашган тарихий Мешина масжидида таъмирлаш ишлари якунланди. Маданият ва ёшлар ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳа мамлакатдаги ислом меъморчилиги меросини асраб-авайлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

1886 йилда бунёд этилган ушбу масжид минтақадаги исломий меъморчиликнинг ноёб намунаси саналади. Таъмирлаш ишлари бинонинг тарихий мероси ва асл қиёфасини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилди.

Мажмуанинг энг диққатга сазовор жиҳати унинг ёғочдан қурилган ноёб минорасидир. Бу минора шунчаки меъморий деталь эмас, балки Косоводаги қадимий қурилиш услубларини ва маҳаллий мусулмон жамоасининг маданий ўзлигини акс эттирувчи камёб тарихий ёдгорликдир.

Маданият вазири Хайрулло Чику масжид тикланиши муваффақиятли якунланганини расман эълон қилди. Бу каби лойиҳаларнинг қўллаб-қувватланиши диний ва маданий обидаларни асраш давлат аҳамиятига молик вазифа эканини тасдиқлайди.

Мазкур хайрли иш фақат бинони таъмирлаш эмас, балки халқнинг диний-маданий хотирасини сақлаб қолишдир. Масжиднинг тикланиши келажак авлодларга ўз тарихи ва меросини тирик ҳолатда ўрганиш имконини беради.

Манба: Косово Ислом ҳамжамияти (Bashkësia Islame e Kosovës).

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз