Сингапурда Исломий диний кенгаш жамиятга фидокорона хизмат қилган илғорларни тақдирлаш мақсадида 2025 йилги мукофот эгаларини эълон қилди ва маросим уюштирди. Ушбу маросим Сингапур мусулмон жамиятига фидокорона хизмат қилган нуфузли шахсларни эътироф қилиш бўйича энг муҳим йиллик тадбир ҳисобланади
Бу йилги маросимда мукофотлар тўрт тоифага тақсимланди:
Ёшлар учун «Умид» мукофоти, «Самимий ҳиссаси учун» мукофот, «Аъло хизмат» мукофоти ва «Самимий хизмат» мукофоти.
Ёшлар учун «Умид» мукофоти Mандаки клуби вице-президенти ва Миллий ёшлар кенгаши аъзоси Атияга топширилди.
Шунингдек, Mombina Community ташкилоти асосчиси ва Кузатув кенгаши раиси Хусайн Рос Муса ҳам тақдирланди.
«Самимий ҳиссаси учун» мукофоти Bayan Clinic Private Limited хусусий клиникасининг умумий амалиёт шифокори доктор Алиса Сабрина бинти Исмоилга берилди.
Шунингдек, Анг Мо Кио ҳудудидаги «Ал-Мутоҳҳар» (ал-Музаҳ Абу Тақин) масжидининг котиби Ҳанис бин Али ҳам тақдирланди. У бу лавозимда 15 йилдан ортиқ хизмат қилиб келади, коронавирус пандемияси давридаги саъй-ҳаракатлари билан танилган.
«Аъло хизмат» мукофотини Исломий молия бўйича консалтинг компанияси асосчиси ва Сингапур мусулмонларининг Керала уюшмаси аъзоси Ража Муҳаммад олди. У жамиятдаги узлуксиз ташаббуслари учун эътироф этилди.
Вафотидан кейинги «Самимий хизмат» мукофоти «Холид» масжидининг собиқ раиси марҳум Ҳожи Алоуддин бин Муҳаммадга берилди. У масжид ва жамиятга ўттиз йилдан ортиқ хизмат қилди. Маросим давомида унинг қизи Нодира отаси ҳақида гапириб, у ҳар доим дин ёки ирқидан қатъи назар барчани ҳамжиҳат бўлишга интилганини, қалбида доимо камбағал, ожиз қолганларга кўмак берганини айтди.
«Умумий ҳисса» мукофоти AMP уюшмасининг собиқ раиси, ҳозирда KASAR Rada жамғармаси директори ва Мадраса диний мактаби раиси Абдул Ҳамид бин Абдурраҳмонга берилди. У ёшларга мурожаат қилиб шундай деди: «Хизматни ўзингиздан юқори қўйинг, саховатли ва ихлосли бўлинг. Ҳақиқий таъсир — одамларга қилган яхшилигингиздир».
Исломий диний кенгашнинг маълумотига кўра, тақдирланганлар Сингапур мусулмон жамиятига таянган қадриятлар ва мажбуриятларни, хизмат ва теран қарашларни жонли ифода этганлар.
Кенгаш маъмуриятининг таъкидлашича, MUIS мукофотлари мусулмонларга бериладиган энг олий шарафдир ва ўз эътиқоди ва меҳнати билан ўзгариш қилган жамоа етакчиларининг таъсирини хотирлаш ва маданиятни сингдиришни мақсад қилган.
Сингапур Ислом диний кенгаши 1968 йилда мусулмон жамияти ишларини назорат қилиш ва мусулмонларнинг диний, ижтимоий ва таълим соҳасида манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун расмий қонуний орган сифатида ташкил этилган.
Кенгаш масжидлар бошқарувини ташкил этиш, диний таълимни назорат қилиш, фатволар бериш, закот йиғиш ва тарқатиш, ваъз ва исломий таълим дастурларини қўллаб-қувватлашдан ташқари, шахслар ва жамоаларнинг эҳтиёжларини қондирадиган дастур ва хизматларни ишлаб чиқиш, жамиятнинг турли бўғинлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва тотувликни кучайтириш устида иш олиб боради.