1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
08:56 / 15 октябрь 1136 Кўриш режими

Қатарда мусулмон ёшлар учун халқаро анжуман ташкил этилди

Жорий йилнинг сентябр ойида Доҳада «Мусулмон ёшларнинг интилишлари ва ривожланиши» мавзусида анжуман ўтказилди.

Икки кун давом этган анжуманда Қатардаги мактаб ва университетлардан ташриф буюрган мингдан ортиқ талабалар иштирок этди. Ушбу тадбир Қатар халқаро исломий банк ҳомийлигида ташкил этилди.

Конференцияда талабалар интерактив ва муҳокамали мавзуларда қатнашдилар ҳамда олимлар, мутафаккирлар нутқларини тингладилар.

Иккинчи куни Қатар университети доценти, «Ҳаёт ат-Тоййиба» касбий ривож ва тренинг маркази раиси, доктор Ҳасса бинти Ҳамад бин Халифа Ол Соний беш асосий устунга таянадиган етакчилик моделини, яъни руҳий, нафсий, фикрий, жисмоний ва ижтимоий ҳолат ҳақида маълумотларни тақдим этди.

У Набавий суннатга эргашиш ва илмни амал билан бирлаштиришнинг аҳамиятига ишора қилди.

Кувайт давлатининг Вақф ва Исломий ишлари вазирлиги тадқиқотчиси, доктор Мутлақ Жосир умматнинг устуворлигини қайта тартибга солиб уйғонишга чақирди. Ибн Зубайр илмий маркази директори шайх Солим Аҳбобий эса исломий ўзликни шакллантиришда дин, тил ва тарихнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди.

Қатар фонди ташаббуслар ва стратегик дастурлар ижрочи директори жаноб Ҳишом Нурин ушбу конференциянинг асосий мақсади мусулмон ёшларни маҳаллий ва глобал даражада ижобий таъсир кўрсатиш воситалари билан қувватлантириш эканини таъкидлади.

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз