1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
17:33 / 19.03.2020 4133 Кўриш режими

10. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 10-дарс

Ҳолати яхши инсон ундан ҳолати пастроқ кишига иқтидо қилиши

اِقْتِدَاءُ الْأَحْسَنِ حَالًا بِالأَقَلِّ مِنْهُ:

وَصَحَّ اقْتِدَاءُ:
1 - مُتَوَضِّىءٍ بِمُتَيَمِّمٍ 2 - وَغَاسِلٍ بِمَاسِحٍ 3 - وَقَائِمٍ بِقَاعِدٍ
4 - وَبِأَحْدَبَ 5 - وَمُومٍ بِمِثْلِهِ 6 - وَمُتَنَفِّلٍ بِمُفْتَرِضٍ.
مَتَى يُعِيدُ الْمُقْتَدِي صَلَاتَهُ
وَإِنْ ظَهَرَ بُطْلَانُ صَلَاةِ إِمَامِهِ أَعَادَ، وَيَلْزَمُ الْإِمَامَ إِعْلَامُ الْقَوْمِ بِإِعَادَةِ صَلَاتِهِمْ بِالْقَدْرِ الْمُمْكِنِ فِي الْمُخْتَارِ.

Ҳолати яхши инсон ундан ҳолати пастроқ кишига иқтидо қилиши

Таҳоратлининг таяммум қилганга, сув билан оёғини ювган кишининг махсига масҳ тортганга, тик туриб намоз ўқиганнинг ўтириб намоз ўқиганга ва букри бўлмаган кишининг букри имомга, ишора билан намоз ўқиган кишининг ўзидек ишора билан ўқиганга ҳамда нафл намоз ўқиётган кишининг фарз намоз ўқиётган кишига иқтидо қилиши дурустдир.

Муқтадий қачон намозни қайта ўқийди?

Имомда намозни бузадиган ҳолат юз берган бўлса, муқтадий намозни такроран ўқиши лозим. Намозида бирор нуқсон рўй берган имом жамоатга намозни қайта ўқиш лозимлигини имкон қадар эълон қилиши керак.

فَصْلٌ [فِيمَا يُسْقِطُ حُضُورَ الْجَمَاعَةِ]

يَسْقُطُ حُضُورُ الْجَمَاعَةِ بِوَاحِدٍ مِنْ ثَمَانِيَةَ عَشَرَ شَيْئًا:
1 - مَطَرٌ 2 - وَبَرْدٌ 3 – وَخَوْفٌ 4 - وَظُلْمَةٌ 5 - وَحَبْسٌ 6 - وَعَمَى7 - وَفَلَجٌ 8 - وَقَطْعُ يَدٍ وَرِجْلٍ 9 - وَسَقَامٌ
10 - وَإِقْعَادٌ 11 - وَوَحْلٌ 12 – وَزَمَانَةٌ 13 - وَشَيْخُوخَةٌ 14 - وَتَكْرَارُ فِقْهٍ بِجَمَاعَةٍ تَفُوتُهُ 15 - وَحُضُورُ طَعَامٍ تَتُوقُهُ نَفْسُهُ 16 - وَإِرَادَةُ سَفَرٍ 17 - وَقِيَامُهُ بِمَرِيضٍ 18 - وَشِدَّةُ رِيحٍ لَيْلًا لَا نَهَارًا
وَإِذَا انْقَطَعَ عَنِ الْجَمَاعَةِ لِعُذْرٍ مِنْ أَعْذَارِهَا الْمُبِيحَةِ لِلتَّخَلُّفِ يَحْصُلُ لَهُ ثَوَابُهَا.

Жамоат намозини соқит қилувчи узрлар

Қуйидаги ўн саккиз ҳолат жамоат намозига боролмасликка узр бўлади:

1. Ёмғир ёғиши.

2. Қаттиқ совуқ.

3. Қўрқув (золимдан жони молига ёки карвон кетиб қолишидан)

4. Қоронғулик.

5. Қамоқда бўлиш.

6. Кўрлик.

7. Фалаж бўлиш.

8. Бир қўл ва бир оёқнинг кесилган бўлиши.

9. Касаллик.

10. Ўтириб қолиш (юра олмаслик).

11. Лой.

12. Оғир дард сабабли ётиб қолиш (бирор аъзо ишламай қолиши ва кучдан қолиш).

13. Қарилик (юра олмайдиган даражада).

14. Бир гуруҳ билан фиқҳ такрор қилиш (Жамоатга чиқса такрордан қолиб кетиши).

15. Нафсга хуш келган таом дастурхонга тортилганида.

16. Сафарга тараддуд.

17. Беморга қараб туриш мажбурияти.

18. Тунда эсаётган қаттиқ шамол.

Жамоатни тарк этишни мубоҳ қилган узр туфайли ундан қолган киши ёлғиз намоз ўқиса-да жамоатда ўқиганчалик савоб олади.

فَصْلٌ فِي الْأَحَقِّ بِالْإِمَامَةِ وَتَرْتِيبِ الصُّفُوفِ
[مَنِ الْأَحَقُّ بِالْإِمَامَةِ؟]
إِذَا لَمْ يَكُنْ بَيْنَ الْحَاضِرِينَ صَاحِبُ مَنْزِلٍ وَلَا وَظِيفَةٍ وَلَا ذُو سُلْطَانٍ فَالْأَعْلَمُ أَحَقُّ بِالْإِمَامَةِ ثُمَّ الْأَقْرَأُ ثُمَّ الْأَوْرَعُ ثُمَّ الْأَسَنٌّ ثُمَّ الْأَحْسَنُ خُلُقًا ثُمَّ الْأَحْسَنُ وَجْهًا ثُمَّ الْأَشْرَفُ نَسَبًا ثُمَّ الْأَحْسَنُ صَوْتًا ثُمَّ الْأَنْظَفُ ثَوْبًا.
فَإِنِ اسْتَوَوْا يُقْرَعُ أَوِ الْخِيَارُ إِلَى الْقَوْمِ.
فَإِنِ اخْتَلَفُوا فَالْعِبْرَةُ بِمَا اخْتَارَهُ الْأَكْثَرُ. وإن قدموا غير الأولى فقد أساءوا.
بَيَانُ مَنْ تُكْرَهُ إِمَامَتُهُ
وَكُرِهَ إِمَامَةُ:
1 - الْعَبْدِ. 2 - وَالْأَعْمَى. 3 - وَالْأَعْرَابِي [الجاهل]. 4 - وَوَلَدِ الزِّنَا الْجَاهِلِ. 5 - وَالْفَاسِقِ. 6 - وَالْمُبْتَدِع. 

Имомликка ҳақли киши ва сафлар тартиби

Ҳозир бўлганлар орасида уй эгаси ёки масъул имом ёки ўша жойнинг ҳокими бўлмаса энг илмли кишидан сўнг Қуръонни яхши ўқийдиган, сўнгра энг тақводор киши, сўнгра ёши энг улуғ киши, сўнгра ахлоқи энг гўзал киши, сўнгра энг чиройли юз эгаси, сўнгра насаби улуғ киши, сўнгра энг гўзал овоз эгаси сўнгра энг тоза кийим кийган киши имомликка энг лойиқ ҳисобланади.

Буларнинг барчаси бир хил бўлган тақдирда ёки қуръа ташланади ёки жамоатнинг танловига қолдирилади. Агар келиша олмасалар, кўпчиликнинг фикри эътиборга олинади. Энг ҳақдор одамдан бошқани имом қилсалар, жамоат одобни бузган (гуноҳкор) бўлади.

Имом бўлиши макруҳ бўлган кишилар

Қулнинг, кўрнинг, (жоҳил) бадавийнинг, жоҳил валади зинонинг, фосиқнинг, бидъатчининг имом бўлиши макруҳдир.

Изоҳ: Бадавий ва валади зино имом бўлишининг макруҳ ҳисобланишига сабаб, уларнинг жоҳил бўлиши ёки имомат масъулиятларини тўла адо эта олмаслик эҳтимоли борлигидир. Кароҳатнинг асосий сабаби валади зино ёки бадавий бўлгани эмас, балки жоҳилликдир. Агар бадавий шаҳарликдан, валади зино отаси аниқ кишидан янада фазилатли ва янада олим бўлса, имомлик килишларига ҳеч қандай монеълик йўқ. 

مِنَ الْمَكْرُوهَاتِ لِلْجَمَاعَةِ
وَكُرِهَ: 1 - لِلْإِمَامِ تَطْوِيلُ الصَّلَاةِ. 2 - وَجَمَاعَةُ الْعُرَاةِ. 3 - وَ [جَمَاعَةُ] النِّسَاءِ [بِوَاحِدَةٍ مِنْهُنَّ] فَإِنْ فَعَلْنَ، الْإِمَامُ يَقِفُ [مَعَ تَقَدُّمِ عَقِبِهَا] وَسَطَهُنَّ كَالْعُرَاةِ.

Жамоатга макруҳ бўлган амаллар

Суннат бўлган миқдордан ортиқча қироат ва тасбеҳлар билан намозни чўзиш, яланғоч кишиларнинг жамоат бўлиб намоз ўқишлари ва аёлларнинг жамоат бўлиб намоз ўқишлари макруҳдир, агар жамоат бўлиб ўқишса имом аёл ўрталарида туриб тавони билан олдироққа чиқиб яланғочлар каби ўқийдилар.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз