1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатдаги никоҳ

13:30 / 27.01.2019 7400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қилмайди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди". "Еган таомлари нима бўлади?» деб сўрашди. У зот: «Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд айтишга илҳом берилади» (Муслим ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга жаннатда жимоъда шунча-шунча қувват берилади», дедилар.

«Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бунга тоқати етадими?» дейишди. У зот: «Юзта қувват берилади», дедилар (Термизий ривояти).

Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Жаннат аҳлидан бўлган кишига ейишда, ичишда, жимоъда ва шаҳватда юз кишининг қуввати берилади». Шунда яҳудий бир киши: «Еган-ичган киши ҳожат ҳам чиқаради», деди. У зот: «Сўнг терисидан хушбўй тер сизиб чиқади, шунда унинг қорни бўшайди», дедилар (Доримий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Айюб зикр қилади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдилар: «Биз: «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, дунёда аёлларимиз билан қўшилганимиз каби жаннатда ҳам қўшиламизми», дедик. У зот: «Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, киши бир кечада юзта келинчак-бокирага қўшилади», дедилар».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган шу маънодаги ҳадисни Баззор ҳам «Муснад»ида келтирган: «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, жаннатда аёлларимизга қўшиламизми?» деб сўрашди. У зот: «Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бир киши бир кунда юзта келинга қўшилади», дедилар».

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Жаннат аҳли қачон аёллар билан қўшилса, яна бокира бўлиб қолишади». Бу ҳақда, иншааллоҳ, кейинроқ баён келади.

Абу Қалоба: «Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берилади. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкдан-да хушбўйроқ тер оқиб чиқади», деди ва ушбу оятни ўқиди:

«...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир» (Инсон сураси, 21-оят).

Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жаннатга кирадиган ҳар бир кимсани Аллоҳ етмиш иккита аёлга жуфтлаб қўяди иккитаси ҳури ийнлардан, етмиштаси дўзах аҳлининг меросларидандир. У аёлларнинг ҳар бирида бўшашмайдиган олд томон (фарж) ва эркакларда сусаймайдиган закар бўлади» (Доримий ривояти).

Ҳишом ибн Холид айтади: «Дўзах аҳлининг мерослари», деган гапдан дўзах аҳли дўзахга кириб, уларнинг жаннатга кирган аёллари жаннатийларга мерос бўлиши тушунилади. Худди Фиръавн дўзахга кириб, хотини Осиё жаннатга мерос бўлгани каби.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Жаннат аҳли аёлларини жимоъ қиладими?» деб сўрашди. У зот: «Ҳа, сусаймайдиган закар, бўшашмайдиган фарж ва кесилмайдиган шаҳват билан», дедилар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннат аҳли ухлайдими?» дейишди. У зот: «Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ», дедилар (Доруқутий ривояти). Аллоҳ билгувчироқ.

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғлининг минг дирҳамлик узук сотиб олганини эшитиб қолди. Кейин ўғлига шундай мактуб жўнатди .Сенга узукни сотиб, унинг пулига давоми...

1875 08:00 / 16.11.2020
Ҳорис Ғанавийдан ривоят қилинади Мурра Ҳамадоний кўп сажда қилганидан пешонасини тупроқ ўйиб юборган эди. У вафот этгач, қариндошларидан бири уни тушида кўрибди. давоми...

3920 08:05 / 08.12.2018
Қадимда Журайж деган бир обид бор эди. У узлатга чекинган бўлиб, доим ўз ҳужрасида ўтирар эди. Бир куни у намоз ўқиётган эди, онаси келиб, .Журайж, деб ўғлини чақирди. давоми...

4151 08:00 / 05.09.2020
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, шаъбон ойига етказган Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсин.Шаъбон mdash улуғ ва фазилатли ой экани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2406 11:48 / 21.02.2023