1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳурлар нимадан яратилган?

08:30 / 21.01.2019 5407 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳурлар нимадан яратилгани ҳақида сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Учта нарсадан: пастроқдагилари мушкдан, ўртадагилари анбардан, олийлари кофурдан. Сочлари ва қошларига нурдан бўлган қоралик чизилган» (Термизий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳури ийнларни оёқ бармоқларидан тиззасигача заъфарондан, тиззасидан кўкрагигача мушкдан, кўкрагидан бўйнигача анбардан, бўйнидан бошигача оқ кофурдан яратди. Уларнинг эгнида рионгул (жуда гўзал гул) каби етмиш минг безак бор. Агар қараса, юзидан худди қуёш дунё аҳлига нур сочганидек порлоқ нур таралади. Агар унга қаралса, кийимлари ва терисининг нозиклигидан жигари кўринади. Бошида хушбўй мушкдан бўлган етмиш минг кокил солланиб туради. Ҳар бир кокилнинг этагида бир хизматчи қиз кўтариб юради ва: «Аллоҳнинг дўстлари учун қилган амаллари эвазига мукофотдир», деб нидо қилади».

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳга кишилар дейишибди Шогирдларингиз ичида солиҳлари ҳам, ярамаслари ҳам бор. Нега бундайШайх жавоб берибди Солиҳлари давоми...

2211 15:00 / 11.01.2022
Ичиб олиб, кўчада ёки маҳаллада ҳамманинг тинчини бузаётган, текканга тегиб, тегмаганга кесак отаётган бирортасига .сен ҳам мусулмонмисан,, деб савол бериб кўринг. давоми...

5970 15:10 / 16.03.2019
Мусулмон уламоларимиз ҳам тафаккур ҳақида ажойиб фикрларни билдирганлар.Имом Ғаззолий .Иҳё,да ёзади .Луқмон ёлғиз ўзи узоқ ўтирар эди. Хизматкори унинг олдидан давоми...

3193 09:25 / 07.12.2018
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ давоми...

5869 11:00 / 21.02.2023