1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШ мусулмон сиёсатчиси исломофобик қарашга муносабат билдирди

10:00 / 18.01.2019 2308 pdf Ўқиш режими + -

АҚШ вакиллар палатасининг биринчи муслима вакили Рашида Тлаиб, ўз шаънига нисбатан Республикачилар партияси маҳаллий вакили томонидан айтилган сўзларга жавоб қайтарди, деб ёзади IQNA.

Тлаиб Флорида штатида фаолият олиб борадиган маҳаллий республикачи Анабель Лима-Таубнинг Facebook ижтимоий тармоғида баён қилган исломофобик қарашларига ўзининг Twitterдаги саҳифасида муносабат билдирган. Рашида Тлаиб маҳаллий республикачининг “У хавфли одам, унинг Конгрессни ҳавога учириб юборишига шубҳа қилмайман” деган фикрларида исломофобик қарашлар жой олганига жамоатчилик эътиборини қаратган.  “Бу нафрат, айни пайтда мусулмонларга қарши айтилган фикрлар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган... Айрим Республикачилар бундан мамнунлар...” деб ёзади Тлаиб Twitterдаги саҳифасида.

Республикачи Анабель Лима-Тауб тез орада Facebookдаги аккаунтига жойлаштирган хабарини олиб ташлаган, лекин у маҳаллий, кейин эса бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб улгурган, ҳатто республикачиларнинг ҳам қаттиқ эътирозларига сабаб бўлган. Ўз навбатида Америка-ислом муносабатлари кенгашининг Флорида штати шўъбаси Анабель Лима-Таубнинг истеъфосини талаб қилиб ёзма баёнот ҳам берган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳри Учтепа тумани .Саид Вақос ота, жоме масжиди имомхатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги .Минор, жоме масжиди имомхатиби давоми...

3516 15:05 / 12.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг давоми...

4170 18:57 / 30.04.2022
Алҳамдулиллаҳ, юртимизда яна бир янги масжид бунёд этилади. Иншааллоҳ.Ўзининг узоқ бир тарихига эга бўлган Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида янги масжид давоми...

2983 14:20 / 16.09.2020
Юртимиздаги жомеъ масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жомеъ масжидларда эрталаб соат 0510 да Қурбон ҳайити давоми...

1622 18:28 / 02.06.2025