1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

21-боб. Отангга силаи раҳм қилганни кесма – нуринг сўнади

17:10 / 16.01.2019 3778 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

27. Саъд ибн Убода Зароқий отасидан ривоят қилади:

«Мадина масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб қолди. Ўтирган жойимиздан ўтиб кетди, кейин ўгирилиб қараб:

«Нима истайсан, Амр ибн Усмон?! – деб икки ёки уч марта айтди ва: – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобида икки марта «Отангга яхшилик қилганни узма, ўша ила нуринг сўниб қолмасин», дейилган», деди».

Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳунинг миллати яҳудий бўлиб, Исломга кирган, ниҳоятда яхши бўлган улкан саҳобийлардан биридир. Бу ривоятдаги ҳолат у киши ўта қариб қолган чоғлари экан. Жиянлари у кишини суяб олиб кетаётган экан.

Мазкур мажлисга етганда уларга бир қайрилиб қараб: «Амр ибн Усмонмисан? Нимани истайсан?» деб бир неча марта сўрабдилар. Сўнгра «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила Расул қилиб юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таолонинг Китобида икки марта «Отанг боғлаган алоқани узмагин, акс ҳолда нуринг сўнади», деган гап бор», деган эканлар.

Албатта, бундай гап Қуръони каримда айнан шу шаклда келмаган. Лекин саҳобалар истилоҳида исломий ҳақиқат бўлиб қолган ҳадис, оятларнинг маъносидан келиб чиққан қоидаларни ана шундай тарзда – «Аллоҳнинг Китобида бор», деб айтиш одат бўлиб қолган.

Демак, бу ерда ҳам фарзанд ўз ота-онаси боғлаб юрган алоқаларни улар ўтиб кетгандан кейин узмасдан, ота-онасининг ўрнига алоқаларни сақлаб, ота-онасига яхшилик қилиб юрган кишиларга яхшиликни давом эттиришлари кераклиги, акс ҳолда, Аллоҳ сақласин, юқорида айтилганидек, нури сўниб қолиши таъкидланган.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва .Молларидан садақа ол. Бу билан уларни давоми...

2494 21:08 / 11.11.2022
Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини давоми...

4132 11:00 / 10.07.2022
Исломий адабиётда ва халқ орасидаги диний сўзлашувда ҳам .силаи раҳм, истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида бу бобдаги .раҳм, сўзи биздаги .бачадон, сўзининг ўрнида давоми...

4133 15:00 / 08.02.2019
. , ... .Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга давоми...

2769 18:05 / 18.04.2020