1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хазина қидирган одам

08:00 / 13.01.2019 3386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одамга катта мерос қолганди. Бироқ «осон келган, осон кетар», деганларидек, тадбир билан сарфламади, қисқа пайтда бутун бошли меросни тугатди. Қўлида нима бўлса, еб битирди.

Ҳеч вақоси қолмагач, Аллоҳга юкинди, ҳар оқшом кўз ёш тўкиб дуо қиларди: «Эй Раббим менга бойлик бердинг, мулк бердинг. Ҳозир эса улар қўлимдан кетди. Айбимни биламан. Хато қидим. Менга ёрдам қил, мени қутқар бу иллатдан. Ё марҳамат қилиб бир тирикчилик бер ёки жонимни ол».

Кунлар, ойлар ёлворишлар билан ўтди. Ниҳоят бир кеча туш кўрди. Бир овоз унга: «Сен Мисрга бор, ўша ерда омадинг чопади у ерда бой бўласан. Мисрда топадиган хазинанг сени кутяпти», деди.

Одам уйғонганда севинчдан телба бўлаёзди. Дарҳол Мисрга кетишга ҳозирлик кўрди...

Неча кун Мисрда оч, сувсиз кезиб юрди. На хазина, на бирорта қўлидан тутгандан дарак бўлмади. Чорасизликдан тиланчилик қилишга қарор қидди, аммо ухлаётганда: «Оқшом тушгач, тиланчилик қиламан, қоронғуда ҳеч ким мени танимайди», деб ўйлади. Қоронғида маҳалла ичларида кезди. Энди қўл очишга чоғланган эдики, маҳалла миршаби пайдо бўлди. Миршаб уни ўғри деб ўйлаб, ёқасидан тутди. Ҳам судраб, ҳам урарди. Одам:

– Урма тўғрисини айтаман, деб ёлвора бошлади.

Миршаб:

– Яхши... бегоналигинг ҳолингдан аниқ. Тушунтир. Йўқса ҳамма ўғриларнинг аламини сендан оламан, деди.

Одам ҳикояси қандай бўлса, шундай тушунтирди, охирида эса:

– Мана мен на ўғриман, на бир золим. Хазина илинжида Мисрга келган, ғариб бир бағдодликман, деб сўзларини тугатди. Миршаб ишонди, сўнгра кулиб айтди:

– Сенга ишонаман, сен ўғри эмассан, аммо ғирт аҳмоқсан. Мен анча йиллардан бери «Бағдодда фалон маҳалладаги фалон уйда хазина кўмилган»лиги хақида туш кўраман. Лекин, ҳатто, ўрнимдан қимирламадим. Сен бир туш кўриб, бу ерларгача келибсан. Сен аҳмоқнинг, тентакнинг бирисан. Қани кет. Бошқа бу ерларда кўринма.

Одам ҳайрон қолганди. Миршабнинг «Бағдодда фалон маҳаллада фалон уйда», деган жойи ўзининг уйи эди. Ўз-ўзига: «Демак мен хазина устида ўтирганим ҳолда фақирликдан нолиб йиғлар эканман», деб Аллоҳга шукр айтди.

“Маснавийдан ҳикоятлар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Савол Кўпинча матбуотда ўзга сайёраларда ҳам тирик мавжудотлар борлиги ҳақида ўқиб қоламиз. Бу гаплар динимиз нуқтаи назаридан асослимиФахриддин Тошкент давоми...

13561 15:03 / 06.07.2020
Президентимизнинг жорий йил 27 майдаги .Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида,ги Фармони юртимизда коррупцияга қарши давоми...

2821 20:56 / 17.06.2019
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир куни мен Эй Расулуллоҳ, менга насиҳат қилингrdquo дедим. У зот Аллоҳга тақво қил, чунки у барча ишларнинг давоми...

10010 15:30 / 04.03.2019
Динимизда таомланиш, ичимлик ичиш одоби борасида набавий кўрсатмалар келган. Мусулмон киши бу одобларни ўрганиб, амал қилиши лозим. Ушбу кўрсатмалар мусулмон давоми...

1353 11:14 / 23.02.2021