1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ризқ Аллоҳдан

15:00 / 09.01.2019 5775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёдаги барча жонзотларнинг ризқини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Бу жонзотларнинг қайси бирига қачон, қанча ва қандай ризқ тегишини Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бутун дунё тўпланиб, биргина жонзотнинг бир лаҳзалик ризқини билмоқчи бўлсалар, бунга эриша олмайдилар. Халқ ичида «ютганинг ўзингники, чайнаганинг гумон», деган нақл бор. Бу гап ризқ Аллоҳдан бошқа ҳаммага гумон эканлигини таъкидлаш учун айтилган. Кишининг оғзида чайнаб турган таоми ўзига ризқ бўладими-йўқми, била олмайди, деган маънодаги гап. Аслида бу ҳам унча аниқ ифода эмас. Ютганинг ҳам гумон бўлади. Чунки томоқдан ўтган нарсани ҳам тўлиқ ризқ бўлади, деб айта олмаймиз. Аллоҳ унинг ризқ бўлишини хоҳламаса, ўша таом заҳарга айланиб, инсонни бемор қилиши ёки ҳалок этиши мумкин. Ёки кўнгилни айнитиб, қусқи бўлиб, чиқиб кетиши мумкин. Хўш, шунчалик сир нарса инсон ҳаётига таъсир қилиши мумкинми? Йўқ, албатта!

Барча жонзотларни йўқдан бор қилган, шу жумладан, инсонни яратган Зот ҳам Аллоҳ таолодир. Унинг нутфалигидан олдин ҳам, ўлганидан кейин ҳам барча ҳолатларини аниқ биладиган Зот Аллоҳдир. Дунёдаги барча ризқларни яратган, уларни яхши ва тўлиқ биладиган, тадбирини қиладиган Зот ҳам Аллоҳдир. Бинобарин, ҳар бир инсонга қанча ва қандай ризқ тегишини ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзи билиши ғариб нарса эмас. Ўша Ўзи билган нарсани фаришталаридан бирига айтиб, ёздириб қўйиши ҳам қийин эмас. Аллоҳнинг бу илмида мажбурлаш аломати йўқ.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2863 19:02 / 25.05.2020
Сув Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан бири. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринга Уни ёмғирли давоми...

3158 17:00 / 13.06.2022
Агар банда мазаммат қилинаётган бу дунёнинг ўзи нималигини, унинг қайси нарсасидан четда бўлиши керагу, қайси нарсасидан четламаса ҳам бўлаверишини билмагунича давоми...

5439 12:44 / 09.08.2018
Муҳаммад ибн Абу Ҳотимдан ривоят қилинади .Абу Заррнинг шундай деганини эшитдим .Муҳаммад ибн Ҳотим Халқонийни тушимда кўрибман. У Муҳаммад ибн Ҳафснинг давоми...

1609 08:00 / 29.07.2020