1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда Қуръон ўқитувчилари учун махсус курслар ташкил этилади

14:00 / 09.01.2019 3641 pdf Ўқиш режими + -

Мисрнинг Вақф вазирлиги жорий йилнинг 19 январидан мамлакатнинг турли ҳудудларида Қуръони карим бўйича сабоқ берадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича махсус миллий курслар иш бошлашини маълум қилди.

Dostor.org сайтининг хабар беришича, ушбу курслар 18 июлгача давом этади. Курслардан асосий мақсад Қуръони каримдан дарс берувчи ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини оширишдан иборат. Мазкур курсларни яна бир муҳим жиҳати шундаки, Қуръони карим бўйича билимини оширишни истаган ҳар қандай фуқаро ушбу ўқув курсларига бемалол қатнашишлари мумкин. Бунинг учун улар 10–17 январь кунлари ўз ҳудудларидаги Вақф марказларига мурожаат этишлари лозим. Маълум бўлишича, ҳудудлар бўйича олиб бориладиган мазкур ўқув курсларида ўқитилиши мажбурий бўлган Қуръон ўқитувчиларнинг сони 100 кишидан иборат бўлади. Бундан ташқари ушбу курсларни тамомлаганларга Вақф вазирлигининг махсус сертификатлари берилади.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан Ўзбекистондаги қишлоқ жойларини ривожлантириш лойиҳаси учун 275 млн. миқдорида қарз давоми...

1925 12:30 / 29.09.2021
Маълумки, ҳижрий 1443 йилнинг Рамазон ойида бир гуруҳ уламолар уммон орти мамлакатига ташриф буюришган эди. Бу йил ҳам Рамазон ойини ҳар йилгиданда шукуҳли ўтказиш давоми...

1785 13:53 / 05.04.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шартшароитлар яратиш бўйича Фармон ва қарорлари ижросини давоми...

3883 13:29 / 07.11.2018
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида .Масжидга саёҳат, деб номланган янги экскурсия бошланди. Бу ҳақда unian.net га таяниб, iqna манбаси хабар беради.Туризм ва маданият давоми...

1979 10:30 / 25.12.2019