1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда ҳофизи Қуръонлар сони 150 мингтага етди

08:30 / 09.01.2019 2519 pdf Ўқиш режими + -

Туркия Диний ишлари бошқармаси Қуръон тадқиқотлари ва қироати қўмитаси раҳбари Ҳофиз Усмон Шоҳиннинг маълум қилишича, шу кунларда Диний бошқарма томонидан расман рўйхатдан ўтган қориларнинг умумий сони 150 мингтани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Anadolu Ajansı ахборот  агентлиги хабар бермоқда.

Куни кеча Малатияда Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 105 нафар ҳофизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган шаҳар волийси Ойдин Баруш ҳофизи Қуръонларнинг қадр-қиммати ҳар доим юксак эканини ва бундан кейин ҳам шундай бўлишини эътироф қилган.

Ўз навбатида, Ҳофиз Усмон Шоҳин: “Қуръони каримни ёдлаш, қалбимизга жойлаштириш билан иш битмайди. Бу йўлдаги иккинчи қадам уни тушунишдан иборат. Кейингиси уни ҳаётга тадбиқ этишдан иборат. Чунки Қуръони карим фақатгина ўқилсин, тушунилсин деб эмас, балки ҳаётимизни унга мувофиқ тарзда яшашимиз учун юборилган китобдир”, деди йиғилишда. Тадбир якунида барча ҳофизи Қуръонларга муваффақиятлар тилаб, ҳадялар улашилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида давоми...

3327 05:51 / 19.09.2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев .500 нафар энг нуфузли мусулмонлар, рўйхатидан жой олди. Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда давоми...

2746 15:57 / 10.11.2022
Шу йилнинг 10 декабрь куни Москва шаҳридаги .Измайлово, концерт залида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига бағишланган давоми...

2226 16:34 / 10.11.2018
Тошкент ислом институти 4курс талабаси Муҳаммад Амин қори Боқижонов 30 пора Қуръони Каримни бир кунда бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб, қори устозлари ҳузурида хатм давоми...

1614 21:17 / 11.02.2025