1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

Мажмуада қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда...

13:02 / 03.01.2019 6166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиш фаслининг биринчи ойини якунлаб, январь бошидаги бироз совуқ кунларда турибмиз. Ўтган ойдаги қор-ёмғирли кунларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳзага бўлсин тўхтагани йўқ. Ҳозирда ҳам режадаги ишлар юқори суръатларда давом этмоқда.

Мажмуа таркибидаги масжидга кириш жойидаги муҳташам ички ва ташқи пештоқ тўла қуриб битказилди. Мажмуани безиб турадиган иккита минора устига кичик гумбазлар ўрнатилди. Масжид, анжуманлар саройи, минораларнинг ташқи деворларида илк безак ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, “Сўгалли ота” зиёратгоҳи ҳам бутунлай янги қиёфада бунёд этилди. Мақбара атрофига анъанавий услубдаги бино барпо этилди. Устига муаззам гумбаз ўрнатилди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган умумий майдони 21180,0 м2. бўлган мажмуа лойиҳага кўра, масжид ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, “Сўгалли ота” мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойларидан иборат.

Шунингдек, Президентимиз ушбу ҳудудга музей бунёд этиш ва у ерда Шайх ҳазратларининг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, уларнинг илмий меросини жамлаш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ҳудудда ўзгача чирой бахш этувчи Анжуманлар саройи, лойиҳага кўра 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 591,4 м2 ташкил этади.

Муҳатарам юртдошлар! Масжид қурилиши жараёни билан давомли тарзда фотолавҳаларда таништириб борамиз.


islom.uz портали таҳририяти




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуага ташриф буюрган давоми...

8169 22:37 / 11.05.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

3415 09:51 / 01.09.2018
Бугун, 2025 йил 26 март оқшомида, 1446 йил Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасида юртимиздаги барча жомеларида бўлгани каби .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1323 14:57 / 26.03.2025
Бугун 8 май куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида муборак Рамазон ойида бошланган Қуръони Карим хатмонаси ўз якунига етди. Хатмонага савоблардан давоми...

3274 23:52 / 08.05.2021