1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Камар. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ниҳод ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, уришишлари  билан ака-укаларига жароҳатлар етказарди. Онаси унинг бу ҳолидан қаттиқ ранжиб кўнгли оғрирди. Доим унга шундай насиҳат қиларди: болагинам бировнинг дилини оғритма, бировга ёмон сўзларни гапирма. Лекин бу ёмон бола мен ҳақман деб даво қиларди, ҳар доим у ўзини ҳимоя қилиб шундай дерди: мен айбдор эмасман уларнинг ўзлари мени шундай иш қилишга мажбур қилишаяпти. 

Бир куни онаси унга шундай деди: агар бугун кечқурунгача ҳеч ким билан жанжаллашмасанг сенга бир камар сотиб олиб бераман. Бу гапни ака-укалари ҳам эшитиб қолиб хар-ҳил йўллар билан унинг ваъдасини бузилиши учун кўп ҳаракатлар қилишди, бироқ Ниҳод ўзини ушлаб уларнинг бу режаларини чиппакка чиқарди. Кеч кирганда онаси унга шундай деди: камарли бўламан деб уруш-жанжаллардан ўзингни ушлаб тура олдинг. Сен ўзингни бундай оддий, арзимас нарсаларга эга бўлиш учун эмас, балки Аллоҳ сендан рози бўлиши учун ушлаб тура олишинг керак.

Қани эди улардан бирортаси Ниҳодга Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадиси шарифларини айтиб берса. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:

Кимки ҳақ бўлиб туриб уруш-жанжал қилмаса қиёмат кунида унга жаннатнинг ўртасидан бир уй қуриб берилади. (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расули акрам ва ҳабиби муҳтарам Расулуллоҳ с.а.в. фарзандларни намозга ўргатиш борасида бундай деб марҳамат қилганлар quotБолаларингизни улар етти ёш давоми...

5667 05:00 / 15.02.2017
Дарс бошланишида ота бир журнал ўқиётган эди.Фотима .Қўлингиздаги эътибор билан ўқиётганингиз нима, отажон, деди.Ота .Бу, Фотима, Тавҳидrdquo журнали бўлиб, тавҳидни давоми...

3544 11:12 / 15.12.2017
Салама ибн Вурдон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Анас ибн Моликни одамлар билан қўл бериб сўрашаётганини кўрдим. Бас, у мендан .Сен кимсан, деб сўради. .Бани давоми...

3022 05:00 / 15.02.2017
Бир куни бир овчи қуш овлаш учун тўрини анҳор бўйига ўрнатиб кетди. Бир оздан сўнг бир қушлар галаси тўрдаги донни ейиш учун келиб тузоққа илинишди. Овчи тўрга давоми...

4132 05:00 / 16.02.2017