1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабул бўлган садақа

08:00 / 31.12.2018 3265 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши садақа беришни ният қилиб, садақасини бир одамга берибди. Кейин билса, ўша одам ўғри экан. Одамлар: “Кечаси ўғрига садақа қилишибди”, деб гапириб юришди. Садақа берган киши: “Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин. Мен яна садақа қиламан”, деб ният қиилди. Садақасини бир аёлга берди. Кейин билса, бу аёл зинокор экан. Одамлар: “Кечаси зинокор аёлга садақа қилишибди”, деб гапириб юришди. Ҳалиги киши: “Аллоҳим, зинокорга берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен энди садақамни ҳақиқий ҳақдорга бераман” деб, қатъий аҳд қилди. Садақасини бир одамга берди. Кейин билса, ўша одам ўзи садақа берадиган даражада бой экан. Одамлар: “Кечаси бир бойга садақа қилишибди”, деб яна гапиришди. Учала садақасида ҳам ҳақиқий ҳақдорни топа олмаган киши тушкунликка тушмай, яна Аллоҳга ҳамд айтди, “Аллоҳим, садақамни ўғри, зинокор ва бойга бериб қўйган бўлсам ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Ҳақдорга берилмаган бўлса ҳам, берилгани учун Сенга ҳамд айтаман”, деди. Кечаси туш кўрди. Тушида унга шундай дейилди: “Ўғрига берган садақанг уни ўғрилигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, ўша бой Аллоҳ унга берган нарсадан фақирларга инфоқ қилиши мумкин”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бомдод намози савоби кўп ва аҳамияти катта намоздир. Баъзиларда Нега Аллоҳ таоло бандалари бомдод намозини адо этиши учун бу пайтни, яъни уйқу пайтини ихтиёр давоми...

5682 17:10 / 24.05.2019
Музанийдан ривоят қилинади .Тавҳид борасида қалбимга бирор нарса воқе бўлса, буни Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрар эдим. Бир куни унинг олдига бордим. У Мисрдаги давоми...

4677 11:00 / 29.05.2022
Шу кунларда обҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида кўпчилик ўзини соясалқин жойларга, сув ҳавзалари бўйига, тоғ олди дам олиш масканларига уряпти.Маълумки, давоми...

4510 13:40 / 13.07.2019
Савол Ҳаммамиз қиёматнинг ҳақлигига иймон келтирганмиз. Аммо қиёматдаги ва ундан кейинги нималарга иймон келтирилиши ҳақида кўп нарса билмаймиз. Қиёматнинг давоми...

5374 17:30 / 02.07.2020