1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бидъатлар ширкка тенгми?

08:00 / 28.12.2018 1849 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устозлар, кўча-кўйда кўп учрайди: одамлар ирим сиримчиликни ўта ошириб юборишади. Нима эмиш "супургини суяб қўйса ёмон бўлади", "кул ва чиқинди бир идишда турса аъза ва тўй ёнма-ён келади" ва яна тирноқ олишга оид бидъатлар. Биламизки 5та фарзнинг биринчиси бўлган иймон ўзи 7та фарздан иборат. Шунга ўхшаш "фалон қилса ёмон бўлади, пистон бўлади, ризқ келади" деган гаплар ўша 7та фарздан бири --- "яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан бўлишига ишониш" деган қисмига зид келиб, шу инсонлар ана шу буюмларни Аллоҳга шерик қилиб, ширк келтирган бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган бидъатларни ширк дейилмайди. Аммо ширк даражасидаги бидъатлар ҳам бор. Улар атаб чироқ ёқишлар, Аллоҳдан ўзгани мушкулларини кушода қилувчи деб билишлар, мозорларга бориб қабр аҳлларидан фарзанд сўраш кабилар. Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Шаввол ойининг рўзасини айни дамда тутяпман. Шунда ифторлик ва саҳарлик вақтида қандай дуо ўқиш керак eumlки нафл рўзанинг муайян дуоси борми давоми...

20131 18:00 / 23.04.2023
Ислом уммати бирибирига устоз, бирибирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. давоми...

3052 21:36 / 27.04.2016
САВОЛ Айтишларича, Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суратлари бор экан. Фақат юзларини кўрсатиш мумкин давоми...

3311 20:21 / 27.04.2016
Савол Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини шимни тизза қисмидан ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча давоми...

4699 12:51 / 10.04.2017