1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фаришталар ҳам ҳаё қилгувчи инсон

07:00 / 18.12.2018 4494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Муслимдан ривоят қилинади: “Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар, болдирлари очиқ эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб, киришга изн сўради. Унга изн бердилар. У кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан ўша ҳолда гаплашдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб, у ҳам киришга изн сўради. Унга изн бердилар ва у билан ҳам ўша ҳолатда гаплашдилар. Сўнг Усмон розияллоҳу анҳу киришга изн сўраган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб, кийимларини тўғриладилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр кирганида у билан чиройли кўришмадингиз, унга эътибор ҳам бермадингиз. Кейин Умар кирди. У билан ҳам чиройли кўришмадингиз, эътибор ҳам бермадингиз. Усмон кирганида эса ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз-а?” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар ҳаё қилгувчи одамдан мен ҳаё қилмайинми?” дедилар.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Махзумий айтади .Бир киши Ибн Оиша Таймийни тушида кўриб, .Роббингиз сизга қандай муомала қилди, деб сўради. Ибн Оиша .Фақат Уни, яхши давоми...

1886 09:05 / 21.01.2020
Иборали дуо ва феълий дуоАллоҳ ер юзида юзага чиқарган барча воқеаларни маълум сабабларга боғлаган. Дунёдаги ва атрофдаги барча воқеалар Аллоҳнинг низоми давоми...

5362 19:00 / 03.03.2019
. ,. .Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ давоми...

3853 11:40 / 13.12.2019
Муҳаббатни ҳар ким ҳар хил таърифлайди. Кимдир уни қилдек нозик ҳис деб тасвирласа, бошқа биров уни узилмас арқондек мустаҳкам туйғу, деб тушунтиради. Уни яна давоми...

7800 11:45 / 23.03.2019