1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Озодалик (Мусулмон боланинг одобномаси)

05:00 / 15.02.2017 2868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй фарзанд, агар жисминг ўсиб улғайишини, баданинг соғлом бўлишини, ақлинг ўткир ва қалбинг хурсанд бўлишини истасанг, қуйидаги насиҳатларга қулоқ сол:


1.    Қишда ҳар ҳафтада камида икки марта иссиқ сув билан, ёзда эса ҳар куни бир марта совуқ сув билан ҳаммом қил. 

2.    Ухлашдан аввал ва уйқудан турганингдан кейин юзинг, қўлларинг ва оёқларингни юв. Доим беш вақт намозни ўз вақтида ўқи. Чунки намоздан олдин таҳорат қилишлик бир кунда бир неча маротаба шу аъзоларнинг тоза бўлишига сабаб бўлади.

3.    Одамлар олдида кўзинг, қулоғинг ёки бурнингни ўйнаб кавламагин. Чунки бу амал шу аъзоларга зарар беради ва одамларни сендан нафратлантиради. Агар уларни тозаламоқчи бўлсанг, тоза дастрўмол билан артиб тозалагин.

4.    Одамлар олдида тишларингни кавлаб тозалама ва тирноқларингни олма. Чунки бу ҳам одамларни сендан нафратлантиради.

5.    Ухлашдан олдин ва уйқудан турганингдан кейин мисвак ва тиш чўткалари билан тишларингни тозалаб ювгин. Чунки овқат қолдиқлари милк ва тишларга озор ва зарар бериб, оғизнинг ҳидини бузади.

6.    Бозорларда айланиб юрадиган сотувчилардан бирон нарса сотиб олсанг ювгин. Чунки улар у нарсаларни ясаётганларида тозаликка эътибор бермайдилар ва уларни чанг ва пашшалардан эҳтиёт қилмайдилар.

7.    Стакан, юз сочиқ, тиш чўтка, ухлайдиган крават, ёстиқ, ёпинчиқ ва тароқ каби нарсалар алоҳида сеники бўлишига ҳаракат қил, уларни сендан бошқа одам ишлатмасин.

8.    Сувни тоза ва соф ҳолида ич, ариқ сувини фақат тиндирилганидан кейин ич.

9.    Юзингга, таоминга ёки ичадиган ичимлигинга пашша қўнишидан эҳтиёт бўл. Чунки у кўпинча ўзида баъзи юқумли касалликларнинг микробларини олиб юради, ана шуларни сенга олиб келиши мумкин.

10.    Одамларниннг кўзида ҳурматли бўлишинг учун кийимларингнинг тозалигига ва кўринишларингнинг чиройли бўлишига эътибор бер.

11.    Ўзларида юқумли касалликларнинг микробларини олиб юрадиган зарарли ҳашоратлар бўлмаслиги учун сен яшайдиган уйнинг тоза бўлишлигига ҳаракат қил.

12.    Сен ухлайдиган хона ҳавоси тозаланиб туриши учун қуёш нурлари кириб турадиган тарафда бўлсин.

13.    Мактаб қуроллари ва сен уйда ўйнайдиган ўйинчоқларингнинг тозалигига риоя қил. Шунда уларнинг кўркамлиги сақланиб, кўриниши чиройли бўлади. қўлларинг ёки кийимларингни сиёҳ билан кир қилиб булғама.

14.    Доимо покиза жойларда ўйна ва сайр қил.


Ҳикоя



Бир кичкина бола уйининг олдида турган эди. Унинг ёнидан ҳолва сутувчи ўтиб қолди. ҳолваси кир-ифлос бўлиб, у ҳолвасини пашша ва чанглардан эҳтиёт қилмас эди. Бола ундан бир тангага ҳолва сотиб олиб еди.

Бир неча кундан кейин унда безгак касали аломатлари пайдо бўлди ва отаси уйга доктор чақириб келди. Кўп савол-жавоблардан кейин доктор унинг касали ҳолва ейишдан келиб чиққанини билди. Уни даволаб қолган ака-укаларини касал юқишидан сақлаш учун уни безгак касалликлари шифохонасига олиб боришга буюрди. Оиласи қийналиб, отаси уни даволашга кўп пуллар сарфлаганидан кейин у касалхонада бир ой ётиб касалидан тузалиб чиқди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САККИЗИНЧИ САБОҚИЙМОН НИМА ДЕГАНИАссалому алайкум, кўрар кўзларнинг нури бўлган дилбандларим Бугун мен сизларга Ислом динининг бешта устунидан биринчиси бўлган давоми...

2576 05:00 / 15.02.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида алАқраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини давоми...

4998 05:00 / 15.02.2017
ИККИНЧИ САБОҚМУСУЛМОНЧИЛИКНИНГ БИРИНЧИ БЕЛГИСИАссаиому алайкум, суюкли фарзандларим Сиз ўтган машғулотимизда бир неча бор .Аллоҳ, деган сўзга дуч келдингиз. Хўш, давоми...

2588 05:00 / 15.02.2017
Рамазон ойининг бошланишига бир неча кун қолган. Дарс аввалида ота .АЛЛОҲга ҳамд, Расулуллоҳга саловоту саломлар бўлсин. Фарзандларим, сўзимни сизлардан бир савол давоми...

3636 17:48 / 02.12.2017