1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мадридда Ислом маданияти институти очилди

11:08 / 17.12.2018 2683 pdf Ўқиш режими + -

Мадриддаги “Ислом маданияти ва диний бағрикенглик институти”нинг очилишига Испания университетларидан 200 нафар ўқитувчи ва мамлакат хорижий элчихоналарнинг ходимлари ташриф буюрди. Бу ҳақда IQNA хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур институт Бирлашган Араб Амирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, Европадаги энг нуфузли олий таълим даргоҳларидан бири бўлади.

Тадбирга ташриф буюрган БАА Диний бағрикенглик вазири Шайх Ниҳён ибн Муборак икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг йилдан-йилга ривожланиб бораётганига ушбу билим даргоҳи яққол мисол бўла олишини маълум қилган. Хабарда айтилишича, институтнинг очилиш маросимида БАА Диний ва вақф идораси бош мудирилиги раҳбари, Дунё озчилик мусулмонлар кенгаши Бош котиби, Босния-Герцоговина собиқ муфтийси, Испаниядаги “Гранада” ислом татдқиқотлар маркази раҳбари, Мадрид ислом маданият  маркази раҳбари каби бир қатор нуфузи меҳмонлар иштирок этишган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
15 февраль куни Мисрнинг ПортСаид вилоятида Халқаро Қуръон мусобақасининг тўртинчи босқичи бошланди.Al Shuruk вебсайтининг хабар беришича, Қуръон ёдлаш мусобақаси давоми...

1543 14:30 / 16.02.2021
Саудия Арабистони ҳукумати ҳижрий 1445 йилнинг Ҳаж мавсумида зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида учар такси хизматини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com давоми...

1893 12:36 / 11.05.2024
Волжскдаги масжид ходимлари шаҳар касалхонасидаги шифокорларга 100 дан ортиқ ош тайёрлаб беришди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Улар ҳар куни шаҳар аҳолиси давоми...

2009 12:00 / 06.03.2021
Кенг миқёсли мухторият учун олиб борилган узоқ йиллик кураш ниҳоят бугунга келиб Моро мусулмонлари фойдасига ҳал бўлиш арафасида турибди. 21 январь куни Филиппин давоми...

2586 18:00 / 22.01.2019