1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломофобия ирқчиликнинг бир тури(ми)?

10:02 / 17.12.2018 2703 pdf Ўқиш режими + -

Парламентнинг турли фракцияларидан 53 нафар депутат исломофобияни «Ирқчиликнинг бир тури» сифатида тан олишни талаб қилди, деб ёзади Буюк Британиянинг The Independent газетаси.

 Депутатларнинг фикрича, мусулмонларнинг камситилиши масаласи Буюк Британияда қонуний жиҳатдан аниқ белгиланмаган, ваҳоланки нафрат уйғотувчи жиноятлар муҳокама этилмаслиги керак. Улар исломофобия нафақат оддий мусулмонларга, балки жамиятнинг турли қатламларидаги мусулмонларга ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. 

Исломофобияни ирқчликка асосланган жиноят, деб ҳисоблаётган депутатлар ҳукуматдан буни расмий равишда эътироф этишни талаб қилишмоқда.

Сўнгги пайтларда, хусусан ғарбда кенг тарқалаётган исломофобия тушунчаси, асосан ислом динини ичидан бузиш ва жамоатчиликда унга нисбатан фақат салбий муносабатларни шаклллантиришга қаратилган ислом динининг душманлари томонидан олиб борилаётган уринишлардир. Мутахассислар уни қўйидагича таърифламоқдалар: «Исламофобия» – исломдан ва мусулмонлардан қўрқув ва уларга нафрат туйғуси билан қараш демак. Шу билан бирга ислом динини қолоқ, мусулмон маданиятини эса қотиб қолган, ҳурфикрлиликка мойил бўлмаган, патриархал, аёллар фаолиятини чеклайдиган ва бошқа маданиятларга таҳдид солувчи» каби ноўрин айбловлар ҳам қўйилмоқда.  Бу жараён, асосан Ислом динини агрессивликда, террорчиликда айблаш жаҳон миқёсида ислом нуфузининг, ислом мавқеининг ошиб боришидан талвасага тушиш, глобал иқтисодий, сиёсий, маданий ва демографик жараёнларда гегемонлигини тарихан йўқотаётган постиндустриал жамиятларнинг сиёсий кучлари учун хосдир.

Шу сабабдан ҳам Буюк Британия депутатлари соф исломий эътиқодда бўлган мусулмонларга нисбатан ноўрин қўйилаётган айбловларга сабаб бўлаётган исломофобияни бундан буён эътибордан четда қолдирмасликни таъкидламоқдалар.

Статистикага мурожаат этилганда, сўнгги 5 йил ичида Англия ва Уэльс шаҳарларида нафратга учраш жиноятлари икки баробарга ошган бўлса, диний асосда нафратга учраган жиноятлар беш баробарга кўпайгани маълум бўлди. 2017–2018 йилларда бу тур жиноятлар бўйича 71 минг ҳолат қайд этилган.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонида зиёратчиларнинг чанқоғини қондириш учун замзам сувини гигиеник тарзда тарқатиш учун дастурлаштирилган робот хизмати йўлга давоми...

1340 16:36 / 14.06.2021
Испания, Косово, Россия, Хорватия, Колумбия, Жанубий Корея каби Европа, Америка ва Осиёнинг қатор давлатларидаги маҳсулотларни рўйхатга олиш ташкилотлари давоми...

2552 09:20 / 09.03.2019
.Roadies, танлови ғолиби Соқиб Хон ижтимоий тармоқларда шоубизнесни тарк этиб, Аллоҳнинг йўлини тутишини ва Исломни қабул қилганини эълон қилди. Бу ҳақда давоми...

3058 15:30 / 14.04.2021
ASDA супермаркет биносини миллиардер акаука Зубер ва Моҳсин Исса 6,8миллиард еврога сотиб олишди ва бу ерда масжид қуришни режа қилишган. Ушбу масжиднинг қурилиш давоми...

2845 08:00 / 22.03.2021