1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Яҳудийларнинг даъвоси

15:47 / 14.12.2018 5278 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ

“Сен: «Эй яҳудий бўлганлар, албатта, сиз бошқа одамлардан фарқли ўлароқ, «Аллоҳнинг авлиёларимиз», деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз», – деб айт” (6-оят).

Яҳудийлар доимо «Биз Аллоҳнинг танлаган бандаларимиз» деган даъвони қиладилар. Ушбу оятда Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломга хитоб қилиб, яҳудийларнинг бу нотўғри даъволарига раддия беришни ўргатяпти.

«Агар гапингиз рост бўлса, Аллоҳнинг суйгани бўлсангиз, ўлишни орзу қилинг, чунки қанчалик тезроқ ўлсангиз, Аллоҳга шунчалик тезроқ эришасиз ва мақсадингиз ҳосил бўлади». Одатда ҳар бир севувчи ўз маҳбубига тезроқ эришиш учун ҳамма чораларни қўллайди. Хўш, яҳудийлар ўлимни яхши кўрармикинлар? Йўқ, асло ёқтирмайдилар. Дунёда уларчалик бу дунё ҳаётига қизиққан халқ йўқ.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Барчага ndash манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари давоми...

2173 19:00 / 06.02.2024
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Улар .Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз уни ёлғончига чиқардик ва .Аллоҳ ҳеч давоми...

3923 12:16 / 26.03.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Аллоҳ расулларни жамлаган кунда .Сизга қандай жавоб қилинди, ndash деб сўрайдир. .Биз билмаймиз, албатта, Сен Ўзинг давоми...

808 19:00 / 24 июнь
Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида шундай марҳамат қилади Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, Аллоҳни қўйиб, топинаётган давоми...

2662 07:04 / 14.11.2018
Аудиолар

210993 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130253 14:35 / 11.08.2021