1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Солиҳа жориянинг сабоғи

07:00 / 13.12.2018 3557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Абулфараж айтади: “Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга раҳмим келиб, хизматкор қилиб олишга қарор қилдим. Уни уйга олиб келиб, “Бир идиш ол, мен билан бозорга борасан. Рамазонга керакли нарсаларни сотиб оламиз”, деди. У менинг гапларимдан ҳайрон бўлиб, “Хожам, мен ҳар дам Рамазон бўлган одамлар ичида эдим”, деди. Бу гапидан унинг солиҳалардан эканини билдим. Ҳақиқатан ҳам, у Рамазоннинг барча кечаларида бедор бўлиб, ибодат қилиб чиқди. Ҳайит кечаси (арафа кечаси) унга: “Юр, бориб ҳайитга бозорлик қилиб келамиз”, дедим. У: “Хожам, ҳайитга қандай эҳтиёжлар бор? Оддий одамларнинг эҳтиёжими ёки хосларнинг эҳтиёжими?” деб сўради. Мен унинг гапини унча илғай олмай, “Бу икки хил эҳтиёж қандай бўлади, тушунтириб бер-чи?” дедим. “Хожам, оддий одамларнинг (авомнинг) эҳтиёжини одатий таомдир. Хосларнинг эҳтиёжи эса халқдан ажралиб чиқиш, узлат, хизмат қилиш учун бўш вақт топиш, ибодат билан Аллоҳга яқин бўлиш, ўзини хор тутганлар каби камтар бўлиш бўлиш” деди.

Мен таомга эҳтиёжим борлигини айтдим. У бўлса: “Қайси таомни айтяпсиз? Жисмнинг таомими ёки қалблар таомими?” деб сўради. Мен яна: “Улар қандай бўлади?” дедим. У деди: “Жисмнинг таоми кундалик озиқ-овқатлар. Қалбнинг таоми эса гуноҳларни, кибр ва манманликни тарк қилиш, айбларни ислоҳ қилиш, Аллоҳга қайтиш ва У Зотга махфий таваккул қилишдир”. У мени ушбу жавоби билан лол қолдириб, хушуъ ва хузуъ билан намоз ўқиди. Намозни тугатар-тугатмас жони узилди. Аллоҳ раҳматига олсин”.

 

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ернинг ҳаво қобиғи турли газлардан ташкил топган. Унинг 78 фоизини азот, 21 фоизини кислород, 1 фоизини аргон, карбонат ангидрид, водород, гелий каби газлар ташкил давоми...

4576 17:00 / 16.07.2022
Уламолар султони Иззуддин Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ дедилар.Бировга иззат кўрсатиш ва эҳтиром маъносида ўрнидан туришнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2068 12:23 / 19.02.2022
Ушбу воқеа бир пайтлар Марказий Африкада ишлаган оврўпалик шифокор аёлнинг ҳаётида юз берган. ...Ўшанда ярим кеча эди. Мен билан ҳамширалар ўта жиддий иш ndash кўз давоми...

4878 19:00 / 19.12.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ёлғонни тарк қилса ndash ҳолбуки, у ботилдир ndash унга жаннатнинг саҳнида бир уй давоми...

3599 12:05 / 13.12.2018
Аудиолар

211040 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130300 14:35 / 11.08.2021