1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Азҳарда халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилади

11:48 / 12.12.2018 2179 pdf Ўқиш режими + -

Мисрнинг дунёга машҳур Ал-Азҳар университети Уламолари олий кенгаши томонидан Қоҳирада халқаро Қуръон карим мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда IQNA хабар берди.

Уламолар олий кенгашининг бош котиби Аббос Шуман ушбу хабарни тасдиқлаш билан бир қаторда, мусобақага дунёнинг турли давлатларидан турли ёшдаги энг кучли ҳофизлар таклиф этилиши ва улар Каломуллоҳнинг ҳар хил йўналишлари бўйича ўзаро куч синашишларини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Аббос Шуман тез кунларда мусобақанинг ташкил этилиш тарихи, жойи ва унда иштирок этиш тартиби ҳақида қўшимча маълумотлар эълон қилинишини ҳам эътироф этди.  

Хабарларга қараганда, 2019 йилнинг май ойида Уламолар олий кенгаши томонидан “Исломий илмларда модернизм” мавзусида халқаро конференция ташкил этиш ҳам режалаштирилган.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма бир ёшли мисрлик қория қиз Реҳаб Салоҳ ашШариф Қуръони Каримни бир ярим йил ичида тўлиқ ёд олиб, уч ой мобайнида мусҳафни тўлиқ ёзишга муваффақ бўлди. Бу давоми...

2736 16:03 / 29.12.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан қатор давоми...

2037 10:00 / 16.05.2020
Илмфан ва маънавиятимиз тарихида чуқур из қолдирган буюк алломалар ndash Имом Бухорий ва Имом Термизий меросини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бир қатор давоми...

690 10:40 / 21 апрель
Дубайда хусусий такси хизмати ҳайдовчиси Муҳаммад Урфон Муҳаммад Рафиқ автоуловида унутилган 900 минг дирҳам 246 минг АҚШ доллари ни ўз эгасига қайтариб берди. Бу давоми...

2772 10:00 / 07.03.2021
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021