1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўғрининг тавбаси

17:02 / 10.12.2018 4097 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вуҳайб ибн Вирддан ривоят қилинади: “Ийсо алайҳиссалом бир ҳаворийлари билан кетаётиб, қалъада яшайдиган ўғрининг олдидан ўтиб қолдилар. Ўғри уларни кўргач, Аллоҳ унинг қалбига тавба қилиш туйғусини солиб қўйди. У ўзига ўзи: “Бу Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, ёнидаги эса унинг ҳаворийси. Сен бадбахт кимсан? Бану Исроилнинг ўғриси бўлдинг, қароқчилик қилдинг, мол ўғирладинг, қон тўкдинг”, деди-да, турган жойидан пастга тушди. Уларга етиб олгач, ўз-ўзига: “Сен улар билан бирга юрмоқчимисан? Сен бунга лойиқ эмассан. Уларнинг ортидан хатокор, гуноҳга ботган кишидек юриб бор”, деди. Шу пайт ҳаворий унга қараб, таниб қолди-да, “Манави ифлосни қаранглар, ортимиздан келишига бало борми?” деди.

Аллоҳ таоло ўғрининг қалбидан ўтган надомат ва тавбани ҳамда ҳаворийнинг ўзини ўғридан устун қўйганини билиб, Ийсо ибн Марям алайҳиссаломга ваҳий юборди. Унда ҳаворий ҳам, ўша Бану Исроиллик ўғри ҳам барча амалларини янгидан бошлаши ҳақида буйруқ бор эди: “Надомат ва тавбаси туфайли ўғрини мағфират қилдим, ғурурланиб, тавба қилган одамни менсимаганлиги учун ҳаворийнинг амаллари бекор бўлди”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади .Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади .Исмоил алайҳиссалом катта бўлгач, Журҳум қабиласидан бир аёлга уйландилар. Иброҳим давоми...

1886 08:00 / 07.11.2020
Бунинг баёни Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда ўз аксини топган. Бу ҳадисда бир банда ўтиши керак бўлган босқич ndash қабр оламининг давоми...

21568 16:40 / 02.02.2019
Банданинг куннинг аввалида нафси билан яхшилик қилишга шартлашиб оладиган вақти бўлганидек, куннинг охирида қилинган ишларни ҳисоблашиб оладиган вақти ҳам давоми...

6668 09:00 / 23.07.2022
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга мактуб ёзди .Ўғлим, Аллоҳга тақво қил Ким Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ уни асрайди. Ким Аллоҳга шукр қилса, Аллоҳ унга давоми...

4106 08:45 / 23.01.2019