1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Вирдларнинг тафсилоти ва ҳужжатлари (давоми)

16:00 / 09.12.2018 2662 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Ашуро кунининг рўзасини тутиб, умматларига ҳам ўша куннинг рўзасини тутишни амр қилганларида, баъзи хабардор саҳобийлар Ашуро кунини яҳудий ва насоролар улуғлашини у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга эслатдилар. Чунки саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яҳудий ва насороларникига ўхшаш ишни қилмасликларини, доимо уларникидан бошқача, Ислом умматига хос иш қилишларини яхши билар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо саҳобаи киромларни бошқа дин эгаларига ўхшашдан, уларга эргашишдан қайтариб келар эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларнинг Ашуро куни рўзаси ҳақидаги хабарларини бағрикенглик билан қабул қилиб олдилар. Уни ҳисобга олдилар ва янаги йили яҳудий ва насороларга ўхшаб муҳаррам ойининг фақат ўнинчи куни эмас, балки уларга хилоф қилиб, тўққизинчи куни ҳам рўза тутишларини айтдилар. Аммо ўзлари янаги Ашуро келмасидан Рафиқи Аълога риҳлат қилдилар.

Лекин айтган гаплари ўз кучида қолди. У зотнинг умматлари айтганларини қилиб, муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари ҳам рўза тутишга одатланди.

Ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари ҳам рўза тутилади.

«Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз молининг талабида Водий ал-Қуро томон жўнади. У душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эди. Ходими унга:

«Нима учун қари чол бўлатуриб душанба ва пайшанба кунлари рўза тутасиз?» деди.

«Аллоҳнинг Набийси бу икки куннинг рўзасини тутар эдилар. Бу ҳақда сўралганларида: 

«Албатта, бандаларнинг амаллари душанба куни ва пайшанба куни арз қилинади, менинг амалим арз қилинганда рўзадор ҳолда бўлишни яхши кўраман», дедилар», деди». 

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Ҳар ойнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутилади.

Милҳон Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ойларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшайди», дердилар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида: 

«Қачонки бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», дейилган.

Мазкур вирдлар турли шайхларда турлича бўлиши ва бир-биридан бир оз фарқ қилиши мумкин.


“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Бир куни у Мадинанинг бозорларидан бирида пайдо бўлди. Елкасида бир қўйнинг териси бор эди. Қариндошлари бундан ташвишга тушиб .Муҳожир давоми...

3820 19:00 / 30.04.2023
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.Ҳаётда ҳеч қайси давоми...

4051 05:00 / 06.03.2017
.Ахлоқ, .хулқ, сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шаклланадиган хулқатворни билдиради.Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таърифлаганлар. Яъни ирода ўзига давоми...

5733 19:05 / 21.12.2019
Қуёш чиққанидан сўнг шуруқ намози ўқилса, жуда яхши бўлади.Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий давоми...

3820 20:01 / 26.12.2018