1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Лондонда Қуръони карим мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади

15:00 / 07.12.2018 2269 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 9 декабрида Лондонда Қуръони карим мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Тадбир Лондондаги Исломий маданият жамияти томонидан пешин намозидан сўнг ўтказилади. Хабарда айтилишича, мусобақага тайёргарлик авжида. Ушбу йиллик анъанавий қорилар мусобақасининг якуний босқичида 25 та иштирокчи учта алоҳида йўналиш (5 та жуз, 15 та жуз ва 30 та жуз) бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун  баҳс олиб борадилар.

Мусобақанинг дастлабки босқичи ўтиб бўлган. Унда жами 200 киши ўзаро куч синашиб, финал босқичгача 25 нафари етиб келган.

Танлов иштирокчилари Қуръони каримнинг баъзи қисмларини ёддан ўқиб берадилар, танлов шартларига кўра саволларга жавоб берадилар. Шартлар халқаро ҳамда миллий вакиллардан иборат бешта ҳакам томонидан баҳоланади.

Ушбу йиллик танлов 2016 йилда Буюк Британияда ташкил этилган National Huffadh Association томонидан ташкил этилмоқда. Мазкур уюшма мамлакатда истиқомат қиладиган 3 мингдан ортиқ ҳофизи Қуръонни рўйхатга олган. Мусобақага АҚШдан Муфтий Муҳаммад Восимхон, Танзаниядан қори Абдуллоҳ Доудий, Ҳиндистондан қори Илёс Бадот каби машҳур кишилар таклиф этилган. Тадбирнинг асосий ҳомийси халқаро “Muslim Charity” хайрия ташкилоти ҳисобланади. 1, 2 ва 3-ўрин соҳибларига пул мукофоти берилади. 30 та жузни ёд олиш йўналиш бўйича биринчи ўринни олган ҳофизга Британия Ҳаж консули ҳисобидан Умра зиёратига йўлланма берилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг Жомиъ аҳком ассиғорrdquo асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва quotШайх Муҳаммад Содиқ давоми...

1726 23:29 / 11.01.2022
2019 йилда Татаристон Республикасининг пойтахти Қозон шаҳрида Брайл алифбосида рус ва татар тилларида Қуръони каримнинг тафсири босилади. Бу ҳақда IQNA хабар давоми...

2466 17:04 / 03.01.2019
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи давоми...

1853 17:06 / 12.07.2023
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги Тошкент тумани .Зуннурайн, жоме масжиди давоми...

2033 18:25 / 10.08.2021