1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Шукр қилувчи банда бўлмайинми?! »

14:30 / 07.12.2018 3688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ато раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади: 

«Мен, Абдуллоҳ ибн Умар ва Убайд ибн Умайр Оишанинг олдиларига кирдик. Ибн Умар: «Бизга Расулуллоҳ алайҳиссаломдан кўрган энг ажойиб нарсани айтиб беринг», деди.

У киши йиғладилар, сўнгра дедилар: «Ҳамма ишлари ажойиб эди. Менинг навбатим кунларидан бирида келиб, мен билан бирга ўринга кириб, баданларини баданимга теккизиб ётдилар.

Бир муддат ўтгандан сўнг: «Эй Оиша, менга изн бер, Роббимга ибодат қилай», дедилар. Мен: «Ёнимдалигингиз ва истагингизни жуда яхши кўраман», дедим.

Туриб, уйдаги сув идишга бориб, оз сув ишлатиб таҳорат қилдилар. Сўнгра туриб, қироат қилдилар, йиғладилар. Мен кўз ёшларининг ёноқларини ҳўл қилиб юборганини кўрдим.

Кейин ўнг ёнбошларига суяниб, ўнг қўлларини яноқларига қўйдилар, йиғладилар. Мен кўз ёшларининг ерни ҳўл қилиб юборганини кўрдим.

Кейин Билол келиб, у зотни намозга чақирди. У зотнинг йиғлаётганларини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сиз-нинг аввалгию кейинги гуноҳларингизни кечган бўлса ҳам йиғлаяпсизми?» деди.

«Шукр қилувчи банда бўлмайинми?! Мен йиғламай, ким йиғласин! Ҳолбуки, бу кеча менга «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча-кундузнинг алмашиб туришида...» ояти нозил бўлди», дедилар».

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, Пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари барча инсоният учун давоми...

4742 14:23 / 15.03.2017
Аллоҳ таоло бизга ато этган ҳайит байрамларимиз ҳақида ўйлаб кўрганмизми Ушбу байрамларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар давоми...

5318 08:00 / 02.05.2022
Авзоийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз ҳар куни ўз молмулкидан мусулмонлар таоми учун бир дирҳам ажратар, сўнгра ўзлари ҳам улар билан бирга ер эдилар. давоми...

3341 07:00 / 08.02.2019
Ўша кеча нима бўлса бўлди. Қилмишимдан Аллоҳга тавба қилдим. Сизнинг шафоатингизга умид боғладим. Шу тавба ва умидим орқасида қайтиб оғзимга ичкилик олмадим, ё давоми...

2335 19:00 / 06.01.2022