1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жазоирда Қуръондаги илмий мўъжизаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

16:34 / 06.12.2018 1856 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирда Қуръони каримнинг мўъжизаларига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди, деб хабар беради International Quran News Agency. Тадбир Лагуата шаҳридаги Ислом фани ва тараққиёти тадқиқот маркази томонидан ташкил этилди.

“Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар” номи билан ўтган икки кунлик симпозиум дунё олимларини Аллоҳнинг китобини ўрганишда илмий ёндашувни қўллашга чақирган. Тадбир, ўз навбатида янги олимларга илмий ишланмаларни янада ривожлантиришлари учун ўзига хос муҳокама майдони бўлди.

Симпозиумда “Илмий кашфиётлар ва уларнинг Қуръон ҳамда суннатга мувофиқлиги”, “Илмий мўъжиза ва замонавий экзегеза”, “Қуръондаги абстракт тушунчалрнинг илмий изоҳи ва замонавий илмий кашфиётлар”, “Илмий мўъжизалар” масаласи”, “Қуръоннинг илмий мўъжизаларини ўрганишда шарқ олимларининг қўшган ҳиссаси” каби муҳим ҳамда қизиқарли мавзулар бўйича суҳбат ва баҳслар бўлди.

Тадбир жараёнида дунё олимлари ушбу мавзуда доимий асосда шуғулланиб туришлари учун илмий клуб ташкил этиш таклиф этилди. Шунингдек, Қуръондаги илмий мўъжизаларни ўрганишдаги фаолиятни янада ривожлантириш учун алоҳида илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

“Қуръони каримда билдирилганидек, мўъжизанинг илмий асосланиши исломофобларнинг турли бўлмағур қарашларига энг муносиб жавоб бўлади” дейди Жазоирдаги Блид Университети илмий ходими Хассиб Хосин. У олимларни шариат асосларини янада чуқурроқ ўрганиб, илмларини бойитишга чақирди.

Илмий тадбирда Жазоирдан ташқари Фаластин, Тунис, Буюк Британия ва бошқа давлатлардан таклиф этилган тадқиқотчилар иштирок этишди.

Лагуата шаҳридаги Ислом фани ва тараққиёти тадқиқот маркази томонидан 2018–2019 йиллар учун дин ва жамият мавзуларига дахлдор қатор миллий ва халқаро миқёсдаги тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Лондонлик 10 ёшли мусулмон Завйер Хан Рамазон ойида рўза тутиб ҳам ўзининг ноёб ошпазлик истеъдоди билан хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Islam.ru манбасининг хабар давоми...

1565 20:00 / 29.04.2021
Устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж бугун Бухорои Шарифга ташриф буюрдилар Устоз Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида жойлашган давоми...

1920 15:38 / 09.09.2022
Жорий йилнинг 14 декабрь куни устозларимиз Муҳаммад Айюб домла Косоний ва Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Айман Ҳасаний Жанубий Кореянинг Чеонгжу Ислом давоми...

1049 17:10 / 17.12.2022
Бухоро вилоятида қатор масжидлар мўминмусулмонлар ихтиёрига топшириляпти. Жумладан, бугун Ғиждувон туманидаги Имом Бухорийrdquo жоме масжиди очилганидан кўплаб давоми...

1247 10:00 / 26.09.2021
Аудиолар

120735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42296 14:35 / 11.08.2021