1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Албатта, сен буюк хулқдасан

19:30 / 05.12.2018 4070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қалам сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ

“Ва албатта, сен буюк хулқдасан” (4-оят).

Бу ояти карима Набий алайҳиссалом учун катта баҳодир. Аввало, ўтган оятда Аллоҳ таоло у зотга «Роббинг» деб Ўз исми шарифига қўшиб хитоб қилган эди. Энди эса у кишининг хулқларини улуғлик билан сифатламоқда. Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, «Хулқлари Қуръон эди», – деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирганлар.

Набий алайҳиссаломнинг ўзлари: «Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман», – деганлар.

Бошқа бир ҳадисларида эса: «Киши яхши хулқи билан кундузни рўза тутиб, тунни намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади», – деганлар.

Умуман, Исломда одоб, ахлоқ, яхши хулққа катта эътибор берилган. Мазкур оят ҳам шулардан биридир.

«Ва албатта, сен буюк хулқдасан» деган хитоб билан Аллоҳ таоло Ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидламоқда.

Бу оят тафсирини шарҳлаб, имом Аҳмад ибн Ҳанбал шундай ривоят қиладилар: «Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон на қўл остидаги ходимларини ва на хотинларини урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина, Аллоҳ учун интиқом олганлар», – деганлар».

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга давоми...

4091 16:09 / 03.11.2018
.Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг ва ҳазир бўлинг Агар юз ўгирсангиз, билингки, Расулимиз зиммасида очиқойдин етказиш, холос, Моида сураси, давоми...

1332 19:00 / 28.04.2025
Аллоҳ таоло Инсон сурасида шундай марҳамат қилади .Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар, 8оят.Ана, биродарлар, давоми...

4266 13:17 / 25.12.2018
Олдинги оятларда яҳудий ва насронийларнинг қилмишлари ва ниятлари маълум бўлган эди, келаси оятда улар билан қандай муносабатда бўлиш лозимлиги кўрсатилади давоми...

1251 19:00 / 22.10.2024