1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хорст Сихофер: Бу ердаги мусулмонлар Германияга тегишли

18:07 / 27.11.2018 3717 pdf Ўқиш режими + -

Германия Ички ишлари вазири Хорст Сихофер эртага – 28 ноябрь куни Берлинда бошланадиган Ислом конференцияси олдидан мусулмонларни қувонтирувчи баёнот берди. Бу ҳақда DW хабар беради.

Вазир Германияда истиқомат қилаётган мусулмонларнинг мамлакатга мослашишларини янада кучайтириш, яъни интеграциялашувини тезлаштириш мақсадида, давлат мусулмон жамоатларига молиявий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Шунингдек, Ички ишлар вазири “Бу ерда яшайдиган мусулмонлар Германияга тегишли” эканини ҳам эслатиб ўтган. Ички ишлар вазирлигининг ёрдами билан германиялик ва немис мусулмонларининг насабларини аниқлаш янада кучайтирилади ва бу уларнинг ватанлари бўлмиш Германияда амалга оширилади, деган вазир Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига кўра, интеграция ишлари амалга оширилиши билан бир қаторда, мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар ўртасида қўшничилик, дўстлик ва ўзаро ҳамкорликка ҳам эътибор қаратилади.

У шунингдек, бу борада бир қатор ҳал этилиши лозим бўлган масалалар борлигини ҳам айтиб ўтган. Жумладан, мусулмон жамоалари ўз фаолиятларини Конституция томонидан берилган диний эркинлик шартларига мувофиқ, давлат – жамоат ҳамкорлиги асосида ташкил этишлари лозим, дейди вазир.

Ўлкада яшайдиган мусулмонлар Германияга тегишли эканини маълум қилган Хорст Сихофер, янги лавозимни эгаллаган вақтида ислом Германияга оид эмас, деб айтганди.

Германия Ислом конференцияси 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, у давлат ва мусулмонлар ўртасидаги бағрикенглик алоқаларини ўрнатишга қаратилган. Шу пайтгача конференция уч маротаба ўтказилган.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябр куни юртдошларимиз жума намозидан сўнг ихлос ила истисқо намозини адо этдилар. Намоздан кейин имом бошчилигида қиблага юзланган ҳолда .Ё Аллоҳ давоми...

598 18:00 / 28 ноябрь
Куни кеча Зоҳид Қурайший Ню Жерси штатидаги федерал судья учун АҚШ сенати томонидан тасдиқланиб, мамлакат тарихидаги биринчи мусулмон федерал округ судьяси давоми...

1799 14:30 / 11.06.2021
Ҳозирда Франциянинг .Пари СенЖермен, клубида ўйнаётган таниқли футболчи Идрисса Гуйе яқинда ЛГБТни тарғиб қилувчи кийим кийишдан бош тортгани учун ўз клубининг давоми...

3815 19:00 / 18.05.2022
Бисмилларҳир Роҳманир РоҳиймБандаларига илм олишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамдусанолар бўлсин.Умматларига хушхабар қилиб .Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, давоми...

11640 17:49 / 31.07.2017
Аудиолар

211016 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130275 14:35 / 11.08.2021