1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда исломий маданият марказлари радикализмга қарши курашади

17:35 / 27.11.2018 2688 pdf Ўқиш режими + -

 Миср ҳукуматнинг янги режасига асосан, Шимолий Синайда 28 та янги исломий маданият маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Al-Monitor хабар беради.  Ушбу марказларнинг энг сўнггиси ноябрь ойида Хургада очилди. Бошқа марказлардан фарқли ўлароқ, ушбу таълим масканларида хорижликлар ҳам таҳсил олишлари мумкин. Дарслар инглиз, француз ва немис тилларида ҳам олиб борилади. Лойиҳанинг мақсади – диний радикализм ва ислом асосларини нотўғри англашни бартараф қилиш ҳамда соф исломий тушунчаларни шакллантиришдан иборат.

Гарчанд, Мисрнинг шимолий қисмида Ислом динини ўрганишга эҳтиёж сезилмаётган бўлса-да, бундай маданият марказларига катта эҳтиёж пайдо бўлган. Машҳур “Ал-Азҳар” университетига кириш машаққатли тайёргарликларни талаб этади. Қолаверса, Мисрдаги деярли барча ўқув юртлари пуллик. Янги лойиҳа эса, бу масалаларда бир қанча енгилликларга эга. Аввало, бу марказларда ўқиш мутлақо бепул, мунтазам таълим истагидаги талабгор бўлса бас. Энг муҳим жиҳати, сабоқ берувчи муаллимлар ҳам “Ал-Азҳар”ни битирган малакали мутахассислардир. Дарслар фақатгина маърузаларга таяниб қолмаган, балки бунда “Ал-Азҳар”нинг дунёга машҳур, ислом дини бўйича ўзининг қатъий қарашларига эга профессор-ўқитувчилари билан онлайн мулоқотлар ҳам олиб борилади. Бу каби марказларни ташкил қилиш ғояси ўтган асрнинг 90-йилларида пайдо бўлган эса-да, уларни амалиётга татбиқ этиш борасидаги ташаббуслар энди бошланди. Ҳозирда ҳар бир марказда ташкил этилган гуруҳларда 30 тадан ўқувчи сабоқ олмоқда. Маълум бўлишича, ўқиш учун ҳар бир гуруҳга ариза топширганларнинг сони 300 тадан ошиб кетган. 

Мутахассислар ушбу марказларни “Ал-Азҳар”нинг филиаллари сифатида кўрмоқдалар. Шу орқали маҳаллий аҳоли ислом шариати бўйича энг муҳим билимларга эга бўладилар. Марказдаги ўқишлар икки йиллик бўлиб, битирувчиларга махсус сертификатлар берилади. Улар масжидларда вазифа олишлари мумкин, энг муҳими, оиласи, дўстларини ва янги авлодни олган билимлари билан тарбия қиладилар.

Миср давлати Вақфлар вазири Муҳаммад Мухтор Ғумманинг айтишича, бу ҳолат аҳолининг нафақат билим олишга бўлган қизиқишини, балки экстремизмга қарши кайфиятининг юқорилигидан ҳам далолат беради.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, вақф вазирлиги томонидан турли йўналишлар бўйича жиддий лойиҳалар режалаштирилган. Жумладан, ноябрь ойи бошида “Инсоният элчиси” номи билан катта лойиҳа ҳам ишга туширилган. Лойиҳага мувофиқ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган ислом дини ҳақида махсус тайёрланган дарслар сунъий йўлдош телеканаллари, жамоат форумлари ва турли китоб мутолаа клублардаги маърузалар орқали кенг жамоатчиликка етказилмоқда. 

 

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2021 йил 11 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида ХI асрда яшаб ўтган улуғ мутафаккир олим, Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилиш мақсадида бир давоми...

1917 17:04 / 11.11.2021
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида .Замонлар оша цивилизация ndash Ўзбекистон, мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий давоми...

2391 12:34 / 21.09.2019
Ҳар жума куни Дублин шаҳридаги .Муслима опасингиллар хайрия фонди, муҳтож аҳолига юзлаб иссиқ овқатлар тарқатмоқда. Бепул ошхона очган ушбу ташкилот уларнинг давоми...

1893 09:00 / 01.07.2021
Мисрдаги машҳур ислом университети алАзҳар мусулмон дунёсини Ислом динини ҳақоратлардан ҳимоя қилишга, Швеция ва Даниядан келадиган товарларни бойкот қилишга давоми...

1605 11:49 / 28.07.2023
Аудиолар

211031 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130291 14:35 / 11.08.2021