1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

"Мен томон юрса мен у томон югураман" деган оят борми?

11:20 / 30.11.2018 2875 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Аллоҳ айтади "Ким мен томон юрса мен у томон югураман" ёки "Ким мен томон қадам ташласа мен 10қадам ташлайман" деган оят борми? Ёки шунга ўхшаш хадис келганми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلَأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلَأٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ بِشِبْرٍ تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعًا، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоа ичида эсласа, Мен уни улардан яхшироқ жамоа ичида эслайман. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Агар у Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман».

* Шориҳлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».
Изоҳ: Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Эркаклар оқарган сочсоқолларини бўяб юрсалар бўладимиОқарган сочсоқолни бўяш хинно билан бўладиган бўлса бўлади. Балки буни қилиш суннат қилиш Пайғамбаримиз давоми...

5341 21:32 / 27.05.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, яқинда намоз ўқишни бошладим. Саволим шуки, намоз ўқийдиган пайтимда ҳар хил хаёллар миямда айланаверади. Баъзи пайтлар давоми...

3138 07:57 / 31.10.2018
Ҳазрат, Сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим1. Агар рўзада ёлғон гапириб қўйса, рўза бузиладими ёки гуноҳкор бўладими 2. Мен ўқишга кечқурун бораман давоми...

4811 15:56 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, аёл киши олиши керак бўлган тукларидан ташқариқол ости ва киндик ости қолидаги ва оёқ тукларидан қутилса бўладими Агар туклари жуда давоми...

3940 10:40 / 17.12.2018
Аудиолар

211085 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130343 14:35 / 11.08.2021