1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Урганчда янги жоме масжиди қурилди

09:21 / 24.11.2018 4213 pdf Ўқиш режими + -

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида «Ниёз Муҳаммад Охунд бобо» жоме масжиди қурилиши якунланди. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг январь ойида Хоразм вилоятига амалий ташрифи давомида янги масжид пойдеворига биринчи тамал тошини қўйиб, масжиднинг кўркам, барча талаб ва эҳтиёжларга мос бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ бериб, фикр-мулоҳазалар билдирган эди.

Орадан бир ярим йил  ўтиб, хайрли иш ўз ниҳоясига етди. Умумий майдони 3,5 гектарни эгаллаган масжид мажмуасида 4000 нафар намозхон учун зарур бўлган барча шарт–шароитлар яратилган.

Масжид чорбурчак шаклида бўлиб, унинг қишки намозхонаси тепасида маҳобатли гумбаз қад ростлаган. Масжид ёнида баландлиги 47 метр бўлган минора бор. Масжид меъморий тузилиши жиҳатидан Ўзбекистонда ўхшаши йўқдир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 12август куни Қироллик саройида Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳурматли кишилар, Икки муқаддас масжид меҳмонлари, ҳукумат давоми...

2232 10:00 / 13.08.2019
Америкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади. Бу ҳақда .Дунё АА, хабар берди. Ўзбекистоннинг НьюЙоркдаги АҚШ Бош консулхонаси давоми...

2794 21:31 / 30.05.2021
10 сентябр куни Москвадаги Шарқ давлат музейида .Зиёратгоҳлар тасвирлари, кўргазмаси тақдим этилади. Кўргазмада 1819 асрларга оид ислом қўлёзмаларининг аввалги давоми...

2086 14:00 / 09.09.2021
Кеча 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун давоми...

2193 09:23 / 15.09.2020