1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Қуръони карим инсониятни саодатга элтувчи муқаддас каломдир

16:06 / 23.11.2018 3623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исмоил Муҳаммад Содиқ:

Қуръони Карим — Аллоҳ таолонинг инсониятни дунё ва охират саодатига элтувчи муқаддас каломидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни Аллоҳ таолодан қабул қилиб олиб, умматларига омонат ила етказганлар, уни ҳаётга татбиқ этиб кўрсатганлар. Пайғамбарларнинг меросхўрлари бўлган уламои киромларнинг вазифаси ушбу илоҳий омонатни — Қуръон ва суннатни халққа етказиш бўлиб келган ва келмоқда. Қуръони Каримни ўрганиш, ёд олиш ва ўргатиш Исломда энг улуғ ибодат саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз — Қуръонни ўрганган ва ўргатганларингиздир”, дея марҳамат қилганлар. Шунинг учун қадим тарихимиз давомида Қуръони Карим ўқилмаган, Мусҳафи шариф кирмаган хонадон бўлмаган.

Муаллиф
Исмоил Муҳаммад Содиқ
Мавзуга оид мақолалар
.Мен худонинг борлигига ишонаман, чунки электрон ва протонларнинг ўзўзидан пайдо бўлиб қолганини тасаввур қила олмайман. Шунингдек, биринчи атом ҳам ўзўзидан давоми...

2468 12:00 / 02.04.2021
Узоқ вақтдан бери чўчқа билан курашмаслик кераклигини биламан. Чунки биринчидан, ҳамма ерим ифлос бўлади. Иккинчидан, бундан у роса севинади. Бернард Шоу

2732 18:40 / 07.07.2023
Роже Гароди, Roger Garaudy 19132012 француз файласуфи, ёзувчиси ва сиёсий арбоби.Ёзувчининг қаламига мансуб китоблар дунёнинг 40дан ортиқ тилларига таржима қилинган, давоми...

2705 17:00 / 03.03.2022
.Қайси бир халқнинг тили хор бўлса ўзи хор бўлади. Қайси бир халқнинг тили таназзулга учраса, қийматга эга бўлмаса у халқнинг иши чекиниш бўлади,.Мустафо Содиқ давоми...

3157 14:03 / 20.05.2020