1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Асҳоби суффа билан бирга йиғлашлари

16:08 / 20.11.2018 4085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Куласизлар-у, йиғламайсизлар!" ояти нозил бўлганида Асҳоби суффа: "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" (Бақара сураси, 157-оят), дейишди. Кейин йиғлай бошлашди, ҳатто ёноқлари ҳўл бўлди. Уларнинг йиғилганларини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам йиғлай бошладилар. Ва бундай дедилар:

"Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кимса жаҳаннамга кирмайди! Аллоҳ таолога маъсият ва гуноҳ қилишда давомли бўлган кимса эса жаннатга кирмайди! Агар сизлар ҳеч гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ таоло, албатта сизларни кетказиб ўрнингизга кечириши ва раҳм қилиши учун гуноҳларига дарҳол тавба қиладиган қавмни келтирар эди. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва ўта раҳмли Зотдир" (Қуртубий тафсири).


“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
312. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача бўлган ушбу давоми...

1642 19:00 / 18.11.2023
413. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён давоми...

4176 13:02 / 18.09.2020
155. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ ашъарийлар билан келдим. Биз у зотдан улов давоми...

6193 13:45 / 08.03.2019
839. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Фаҳш нимада бўлса, албатта, ўшани шарманда қилади. Ҳаё нимада бўлса, давоми...

3175 19:00 / 03.02.2023