1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Оила даврасида-3

05:00 / 15.02.2017 2765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

УЧИНЧИ ДАРС:

Ота Маҳмуд ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш ила дарсни бошлади. Сўнгра АЛЛОҲнинг китоби – Қуръони каримдан ёд олганларини текширди. Шундан сўнг ота: “Фарзандларим, уйқудан олдин ўқиладиган дуони ёдлаб олдингизларми?” деди.

Фотима: “Уни ёдлаб, уйқуга ётишдан аввал ўқидим”, деди.

Маҳмуд: «АЛЛОҲ сизни яхшилик билан мукофотласин, отажон. Уйқуга кетиш дуоси ва одобларини ўргатиб қўйдингиз... Эрта ётиб фойда кўрдим ва сокин ҳолда ухладим», деди.

Ота: «Яхши, ўғлим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир яхшиликни қолдирмай, ҳаммасига бизни йўллаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишлар яхшиликнинг ҳаммасидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ишлар яхшиликларнинг энг чўққисидир», деди.

Фотима: «Отажон, уйқуга кетаётганда шундай гўзал дуо бор экан, уйғонганда айтиладиган шунга ўхшаш дуо борми?» деди.

Ота деди: «Барокаллоҳ, эй Фотима! Ҳа, бор, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан турганларида шундай деганлар:

 

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

 

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаанаа баъда маа аматанаа ва илайҳин нушур” («Жонимизни олгандан сўнг бизни тирилтирган АЛЛОҲга шукр, мақтовлар бўлсин ва қайтиш Унгадир»).

(Имом Бухорий, Абу Довуд ривояти.)

 

Фотима: «Иншааллоҳ, ҳар уйқудан уйғонганимда шу гўзал дуони ўқиш учун уни ёдлаб оламан», деди.

Ота деди: «Бугун, суюклиларим, мавзуимиз Ислом асосларининг иккинчиси бўлган намоз ҳақида. Намоз – бу банданинг барча айбу нуқсонлардан пок, улуғ Роббиси билан боғланишидир... Банда намозда Роббисига муножот қилади... такбир айтади, тасбеҳ келтиради ва намозда хоҳлаган нарсасини Роббисидан сўрайди.

Бир кунда беш вақт намоз бор, улар:

1) Бомдод намози: икки ракат суннат, икки ракат фарз;

2) Пешин намози: тўрт ракат суннат, тўрт ракат фарз, икки ракат суннат;

3) Аср намози: тўрт ракат фарз;

4) Шом намози: уч ракат фарз, икки ракат суннат;

5) Хуфтон намози: тўрт ракат фарз, икки ракат суннат ва охирги бўлиб ўқиладиган витр намози эса уч ракат.

Ҳар бир мусулмонга беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш мажбурийдир. Намоз солиҳ (яхши) амалларнинг АЛЛОҲга энг суюклисидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “АЛЛОҲга энг суюкли амаллар: ўз вақтида ўқилган намоз ва ота-онага яхшилик қилиш”.

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти.)

 

Маҳмуд: «Исломнинг учинчи асоси ҳадиси шарифда келган закотдир», деди.

Ота деди: «Тўғри, ўғлим. Иншааллоҳ, бу ҳақда кейинги дарсда суҳбатлашамиз. Ҳозир эса уловга миниш дуоси ва одобларини ўрганамиз.

1. Қандай улов бўлмасин, самолётми, автобусми, фарқи йўқ, чиқмоқчи бўлинганида биринчи бўлиб Бисмиллаҳ, дейилади. Сўнгра:

 

سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ

 

Субҳаналлази саххоро лана ҳаза ва маа куннаа лаҳу муқринийн. Ва инна ила Роббина ламунқолибун.

Маъноси: «Бизга буни бўйсундириб қўйган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир. Биз бунга қодир эмас эдик ва биз албатта Роббимизга қайтгувчимиз», дейилади.

2. Тартибга риоя қилинади ва одоб билан ўтирилади, ҳеч кимни сиқиб қўйилмайди.

3. Уловнинг ойнасидан бош чиқарилмайди.

4. Уловнинг ичига ахлат ташланмайди.

5. Улов юриб кетаётганида тушилмайди, бутунлай тўхтагунича кутилади. Тушишдан олдин ҳайдовчига бу ҳақда билдирилади. Бу улов минишнинг баъзи одобларидир. Мана шу ерда, суюклиларим, дарсимиз тугади».

Афзал Аброр таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Никоҳ, луғатда, қўшиш, жамълаш, яқинлик маъноларини англатади. Шариатда эса, никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли қасддан ҳузурланиш, яъни, эр кишининг никоҳида давоми...

3586 05:00 / 14.02.2017
Арабларда кишиларнинг номлаш уч қисмга бўлинади. Агар ном мадҳ ёки мазаммат маъносини англатса лақаб бўлади. Агар ном Абу, Умму, Ибн ва Бинт сўзлари билан бошланса давоми...

9621 05:00 / 14.02.2017
Тўй тугаб, меҳмонлар тарқалиб кетганда сўнг одатда куёвнинг ўзлари учун тайёрланган хоналарида кутиб ўтирган келин ҳузурига дастлаб киришига алоҳида эътибор давоми...

5692 05:00 / 15.02.2017
...Оила қуриш ниятидаги кишилар бевосита бирбирлари билан кўришишлари шариат ҳукмига биноан ўтиши керак. Ўзлари хилватда ёлғиз қолишлари мумкин эмас. давоми...

5456 05:00 / 14.02.2017